Менежмент назариясининг шаклланиши ва ривожланиши


Инсоний муносабатлар мактаби намоёндаси Д. Мак Грегорнинг Х ва Й назарияси


Download 32.08 Kb.
bet6/10
Sana20.12.2022
Hajmi32.08 Kb.
#1034915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
menejment nazariyasining shakllanish

2.4. Инсоний муносабатлар мактаби намоёндаси Д. Мак Грегорнинг Х ва Й назарияси

"Илмий менежмент" ва "мумтоз менежмент" намояндалари меҳнатни илмий ташкил қилиш усулларини ишлаб чиқишди ва меҳнатни технократик бошқарилишига асос солишди. Бу усулга кўра:



  • раҳбарнинг ходимга бўлган муносабатлари алоҳидалаштирилади;

  • меҳнатни рағбатлантириш қатъий нормалаштирилди;

  • меҳнатни режалаштириш ва назорат қилиш қатъийлаштирилди;

  • меҳнатни "жисмонан мажбурлаш" жорий қилинди;

  • ёлланма ишчидан "фикрсиз робот" сифатида фойдаланиш усули қатъий ўрнатилди.

Меҳнатни технократик бошқариш усули ёлланма ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини оширишда ғоятда самарадор ва мақбул усул сифатида кўп йиллар давомида хизмат қилди. Айниқса, бу усул Г. Форд заводларида юқори ривожланишга еришди. Унинг бошқа издошлари ишлаб чиқаришни узлуксиз-конвейнер усулида ташкил етиш орқали бошқаришни марказлаштиришга, меҳнатни илмий ташкил етишга, унумдорликни кескин оширишга еришдилар.
1850-1860 йилларда фан-техника омилининг кучайиши меҳнатни ташкил қилиш ва уни бошқаришда қўлланилаётган технократик усулнинг такомиллаштирилишини тақозо етди. Фан техника тараққиёти янги технологияларнинг кириб келишини жадаллаштиради. Енди ишчи кучига бўлган муносабат тундан ўзгаради.
Шундай бир шароитла 1820-1830 йиллари АҚШда илмий ва мумтоз менежментларга муқобил ҳаракат сифатида "тейлоризм"га қандайдир даражада қарши янги назария -"инсоний муносабатлар" мактаби пайдо бўлди. Бу мактабга америкалик жамияцҳунос ва руҳшунос Е. Меё (1880-1949) асос солди.
Бу мактаб нуқтаи назаридан:

  • ишчи - бу фикрсиз робот емас, балки обрў-еътиборга, ўз-ўзини ҳурмат қилишга, ўз қадр-қимматини ҳис етишга;

  • бошқа кишилар томонидан маъқулланишга, шахсий мақсадлар ва манфаатларга еришишга интилишда муайян ижтимоий еҳтиёжларга ега бўлган индивиддир.

Айни индивидлар компания ва фирмаларнинг манбаи еканлигидан келиб чиқиб, инсоний муносабатлар мактаби бошқарувининг:

  • ташаббускорликдан;

  • ишчилар билан ҳамкорликдан;

  • компаниядан "бирдамлик руҳи" ва "муштараклик туйғуси"ни шакллантиришдан фойдаланиш ҳамда уларни рағбатлантиришга асосланган тегишли усулларни ишлаб чиқди.

Америкалик олим Д. Мак-Грегор (1906-1964) "инсон муносабатлари" мактабининг атоқли намояндаларидан ҳисобланади. У инсон хулқ-атворининг икки модели, ходимнинг ўз меҳнатига икки хил муносабатда бўлиши мумкинлигини инобатга олиб Х (икс) ва У (игрик) назариясини яратди.
Х (икс) назариясига кўра, намунавий ёлланма ишга - табиатдан ялқов бўлган киши, шу сабабли у топширилган ишдан бўйин товлашга уринади, унда иззатталаблик, масъулият сезиш, фаҳм-фаросат етишмайди. Бундай ҳолатда ходимни доимо мажбурлаш, назорат қилиш, жазолаш ва жарима солиш қўрқитиб туриш зарур.
Й (игрик) назарияси биринчисига қарама-қарши: ёлланма ишчилар табиатан фаол, уларга ташаббускорлик ва уддабуронлик, ўз зиммасига масъулият олиш салоҳияти хосдир. Бундай ҳолда менежернинг вазифаси кишилар ўз мақсад ва манфаатларига ғоят мақбул тарзда еришадиган шарт-шароитни яратишдан иборат бўлган. Компаниянинг сиёсати ва истиқболи еса ходимларнинг хулқ-атворига асосланган ҳолда ташкил етилиши керак. Бу назарияга мувофиқ келуучи ишчини рағбатлантириш ва унга қулай муҳит яратиб беришгина кифоя қилади.
Албатта, ҳар иккала назария ҳам фақат назариядир. Амалиётда улар соф кўринишда учрамайди. Инсон мураккаб ва зиддиятли мавжудот. У ўзида ҳам биринчи, ҳар иккинчи моделлар сифатини мужассамлаштиради. Бошқаришнинг юксак санъат еканлиги ҳам ана шу икки жиҳатни уйғунлаштиришдир.



Download 32.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling