Менежмент назариясининг шаклланиши ва ривожланиши


“Тизимли” ёки замонавий менежмент моҳияти


Download 32.08 Kb.
bet7/10
Sana20.12.2022
Hajmi32.08 Kb.
#1034915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
menejment nazariyasining shakllanish

2.5. “Тизимли” ёки замонавий менежмент моҳияти

ХХ асрнинг 60-80-йилларида ғарбда замонавий менежмент ривожлана бошланди. ғарб назариётчилари бошқарувнинг ижтимоий тизимлар мактабини ташкил қилиш мақсадида:



  • тизимли ёндошув асосларини ишлаб чиқишди;

  • яхлит тизим билан унинг қисмлари муносабатлари масалаларини кўриб чиқишди;

  • бир қанча ўзгарувчи омилларнинг бошқарувга таъсирини ўрганишди.

Бу мактаб намояндалари (америкалик Ч. Барнард, Г. Саймон) замонавий менежментда қуйидаги тўрт ёндошувни асослаб беради:


5-жадвал. "Тизимли" ёки замонавий менежмент





Бошқаришга ёндошув турлари

Изоҳ




Тизимли ёндошув

-Тизим-бу бир-бири билан ўзаро боғланган қисмлар мажмуидир. Ҳар бир қисм яхлит тизимнинг ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшади. Ташкилот-бу яхлит очиқ тизимдир. Унинг тақдири ташқи ва ички муҳитга боғлиқ. Ташкилотни бошқаришга тизимли ёндошувда асосан унинг ички муҳитига (иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий-сиёсий), еътибор берилади.




Вазиятли ёндошув

-Гарчи тизимли ёндошувда яхлит ташкилот қандай қисмлардан ташкил топган деган саволга жавоб тополсак-да, бу ўринда қисмларнинг қайси бири муҳим, қайси бири иккинчи ёки учинчи даражали деган савол кўндаланг турмайди.
-Яхлитнинг қайси бир қисми ўта муҳим деган саволга вазиятли таҳлил жавоб беради. Бунда ташкилотнинг ички таркибидаги ўзгаришлар ташқи муҳитнинг таъсири билан боғлаб ўрганилади. Аммо турли даражадаги вазият турли даражадаги билимни талаб қилади.




Функционал ёндошув

-Бошқарувга ташкилий механизмларнинг енг оқилона йўлларини ишлаб чиқиш имконини беради. Шу нуқтаи назардан бошқариш қуйидаги функцияларни бажаради:
-режалаштириш;
-ташкиллиштириш;
-раҳбарлик қилиш;
-мувофиқлаштириш;
-назорат қилиш ва ҳк.




Миқдорли ёндошув

-Бундай ёндошувда асосан:
-менежментнинг операцион принципига;
-қарор қабул қилиш назарияси принципларига;
-математик ёки илмий менежмент кабиларга еътибор қаратилади.
Миқдорли ёндошувдаги бошқариш жараёнида нафақат математик; статистика, кибернетика, муҳандислик фанлари билан социология бирга руҳшунослик, тизимлар назарияси каби фанлардан ҳам кенг фойдаланилади.

Замонавий менежментнинг мақсади қарор қабул қилиш жараёнини електрон ҳисоблаш техникаси ҳамда енг янги математик усул ва воситаларни қўллаган ҳолда тадқиқ қилишдир. Тизимли менежмент қарорларнинг оқилоналигини таъминлашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.



Download 32.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling