Method of calculating the dimensions of greenhouse-type single slope watermaker by taking into account the accumulation of solar energy parnik tipidagi bir nishabli suv chuchutgichi o
Эндофит замбуруғларнинг тавсифи ва уларнинг галотолерантлик даражаси
Download 2.25 Mb.
|
Документ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса
1-жадвал.
Эндофит замбуруғларнинг тавсифи ва уларнинг галотолерантлик даражаси
Тар:
2-расм. Галофитлардан олинган алоҳида вакилларининг микроскопда кўриниши. Шуни такидлаш керакки, ажратиб олинган эндофит изолятлари мицелийлари пигмент синтез қилиши билан алоҳида ажралиб турди. Ранг бўйича уларни бир неча гуруҳга ажратиш мумкин: тўқрангли, сариқ ва сарғимтир-кўк, мовий ва пушти. Кўпчилик изолятлар тўқрангли мицелийга эга эди (жигарранг – кўкдан қорагача) бу эса пигментнинг меланин табиатга эга эканлигини кўрсатади. Пигмент хосил қилувчи эндофитлар кўплаб галофитларда кузатилган [5, 17], улар галофит ўсимликларининг стрессга чидамлилигида муҳим аҳамиятга эга деб қаралади [18, 19]. Шундай қилиб, Sun ва бошқалар [6] S. мicrophylla и S. сorniculata ларнинг пигментли эндофитлар томонидан колонизация қилинганда р. Alternaria, Cladosporium, Fusarium ва Phoma, бундан ташқари A. alternata и P. Chrysanthemicola лар галофитларнинг иккала турида ҳам устунлик қилди. ХулосаШуни алоҳида такидлаш керакки, олинган маълумотлар биринчи марта маҳаллий галофит Aeluropus littoralis, Climacoptera crassa, Halocnemum strobilaceum, Suaeda heterophylla ўсимликларида турли хил галотолерант хусусиятига эга бўлган эндофитик замбуруғларнинг бўлиши, ўсимликларнинг тузга чидамлигига ҳисса қўшади ва иштирок этади деб тахмин қилиш мумкин. Тузга чидамли ўсимликлардан ажратилган 44 та эндофитдан 35 та кулътура 5 ва 10% туз концентратсиясида ўсиши мумкинлиги, фақат 13 та изоляат 20% NaCI муҳитда барқарор ривожланиши мумкинлиги кўрсатилган: 4 та изолят C. сrassa ўсимлигидан ва 9 та изолят эса H. Strobilaceum ўсимлигидан ажратилган. Умумий идентификация шуни кўрсатдики, галотолерант эндофитлар жамоалари бешта авлод (Alternaria, Cladosporium, Penicillium, Aspergillus, Fusarium, Alternaria, Cladosporium) билан ифодаланади. Ажратиб олинган тузга чидамли эндофитларнинг умумийлиги, уларнинг биологик фаол потенциалини хўжайин ўсимликлар билан муносабатларида, шунингдек биотехнологик жиҳатдан қимматли микробли маҳсулотлар манбаи сифатида кейинги тадқиқотлар учун асос яратади. Download 2.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling