Шўрга чидамли ўсимлик наъмуналарини йиғиш
Наъмуналар 2020 йилнинг сентябрь ойида Бухоро вилоятининг иккита худудидан олинган: «Джейран» экоцентр координаталар N 40.057599 E 64.140266, Ходжа-Зафарон қишлоғи яқинида координаталар N 39.582435 E 64.708678. Ўсимлик наъмуналари идентификацияси Ботаника институтида Ўрта Осиё ўсимликлари аниқлагичи бўйича ва бошқа ишончли манбаалар асосида амалга оширилган [11, 12, 13].
Эндофит замбуруғларни ажратиб олиш
Галофитларнинг устки қисмини стериллаш ва улардан эндофит замбуруғларни ажратиб олиш Hazalin [14] ва бошқалар таърифлаганидек, бир оз ўзгариш билан амалга оширилган. Бунда ўсимлик намуналари 70% ли этанол билан стерилланади, стерил сув билан чайилади, илдиз ва ер устки қисмлари бир хил ўлчамда майдаланиб Чапека-Докса агарли озуқа муҳити солинган Петри чашкаларига бир текис қўйиб чиқилади. Чашкаларга бактерияли микрофлорани ўсишини олдини олиш учун 200 мкг/мл цефтриаксон қўшилган бўлади, тузга чидамли эндофит замбуруғларни ажратиб олиш учун 5% ва 10% ли NaCI тутган озуқа муҳитларидан фойдаланилади. Назорат сифатида NaCI тутмаган антибиотикли Чапека-Докса озуқа муҳити олинди.
Ўстириш 28 ± 2 °С да 3-10 кун давомида олиб борилди. Тозалаш штрихли усулда олиб борилган. Изолятлар агарли озуқа муҳитида сақланган.
Барқарор ўсувчи эндофит изолятларини ажратиб олиш мақсадида бир хил озуқа муҳитида 5-8 марта қайта экилган.
Изолятларнинг шўрга чидамлилиги 5%, 10%, 15%, 17%, 20% NaCI тутган агарли
Чапека-Докса озуқа муҳитида ўтказилди
Эндофит замбуруғларни аниқлаш ва сақлаш
Изолятларни авлодигача идентификация қилишда етти кунлик кулътуралар туз қўшилмаган Чапека-Докса озуқа муҳитида ўстирилди хамда кулътуранинг морфологик кўрсаткичлари ўрганилиб, бунда озуқа муҳитида ўсиш характери яъни конидия ва споралар тузилиши шунингдек колониянинг пигмент ҳосил қилишига қараб аниқланди [15]. Ҳужайра препаратларини тайёрлашда сирка кислотасидан фойдаланилди. Ҳужайра тузилиши NLCD-
307B (Хитой) бинокуляр микроскопи ёрдамида 10 x 40 катталаштиришда ўрганилди
Do'stlaringiz bilan baham: |