- Бизнес-режа воситасида хал этиладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: иқтисодиёт ривожланиши йўналишлари ва мақсадларни амалга ошириш йўлларини кўрсатиш, иқтисодиётнинг барқарор, мутаносиб ўсишини таъминлаш, моддий, мехнат ва молиявий ресурсларни тармоқлар ва ишлаб чиқаришлар ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишни таъминлаш; тармоқлараро интеграция, тармоқ ичида ихтисослашув, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тезкор тартибга солиш ва координация қилиш.
- Бизнес-режа корхона, акционерлар жамияти, концернлар фаолиятининг хамма томонларини: махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш; моддий-техникавий таъминот ва ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш, мехнат ва иш хақи, жамоада ижтимоий жараёнлар ва х.к.ларни қамраб олади.
Бошқарувнинг ташкилий фармойиш усули. - Хўжалик ташкилотларининг ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича фаолияти бошқарувнинг турли ташкилий-фармойиш усулларини қўллаш билан боғлиқдир. Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар самарали фаолият юритишини таъминловчи таъсир этиш тизимидан иборатдир. Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари иқтисодий усулларни тўлдириб, бозор иқтисодиёти қонунлари.
Ташкилий фармойиш усули. - Давлат махсус тузилган бошқарув ташкилотлари воситасида бошқариладиган тизимга маъмурий ва ташкилий жихатдан таъсир ўтказади.
- Менежмент тизимида ташкилий усуллар умумий мақсадга эришиш учун ишлаб чиқарувчиларнинг хамкорликдаги харакати тартибга солинадиган маъмурий хужжатлар асосида амалга ошади. Ташкилий-фармойиш усулини қўллаш асосини бошқарувнинг барча тамойиларига риоя қилиш ташкил этади.
«бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усули» тушунчаси «маъмурий бошқарув усули» тушунчасидан бир мунча кенгдир, чунки ташкилий-фармойиш усуллари бошқарувнинг турли даражаларига турли кўламда ва шаклда ташкилий таъсир этишни қамраб олади. - «бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усули» тушунчаси «маъмурий бошқарув усули» тушунчасидан бир мунча кенгдир, чунки ташкилий-фармойиш усуллари бошқарувнинг турли даражаларига турли кўламда ва шаклда ташкилий таъсир этишни қамраб олади.
- Ташкилий-фармойиш усуллари ташкилий аниқликни таъминлайдилар, ташкий тизим, бошқарувнинг хар бир бўғини вазифаларини белгилаб беради, бошқарув аппарати интизоми ва фаолияти самарадорлигини таъминлайди, ишда тартиб ўрнатади, қарор. Фармойишларни бажаради, кадрларни танлайди ва жой-жойига қўяди ва х.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |