Методика. Назария ва амалиёт/ методика методологияси


framework of reference for languages: learning, teaching and assesmend”


Download 277.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi277.95 Kb.
#1554651
1   2   3   4   5
Bog'liq
“ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЭГАЛЛАШНИНГ УМУМЕВРОПА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИ ЎРГАНИШ, ЎРГАТИШ, БАҲОЛАШ” — CEFR АСЛИ НИМА

framework of reference for languages: learning, teaching and assesmend” 
(“Чет тилларини эгаллашнинг умумевропа компетенциялари: ўрганиш, 
ўргатиш, баҳолаш”) сарлавҳаси остида 2001 йили даставвал инглиз, кейинроқ 
француз ва немис тилларида чоп этилди. 
“Умумевропа компетенцияларининг” асосий мақсади – ўрганувчи чет 
тилини ўрганиш жараёнида ёки унинг охирида эгаллаган билим даражасига 
аниқ тавсиф ва таъриф беришдан иборат. Лойиҳа фақат чет тилини 
ўрганувчи ва ўргатувчиларга қаратилмаган, балки чет тиллари билан бевосита 
ва билвосита алоқадор бўлган таълим ходимлари, чет тиллари бўйича 
дарсликлар муаллифлари, ноширлар, чет тилларини эгаллашдаги баҳолаш 
даражасини 
аниқлаш 
муаммоси 
(имтиҳон 
ва 
тестлар) 
билан 
шуғулланаётганларга 
ёрдам 
кўрсатишдан 
иборат. 
“Умумевропа 
компетенциялари” ўқитиш жараёни билан бевосита боғлиқ мақсад ва 
методларни аниқлаб бермайди, у ёки бу ўқув жараёнини қандай олиб боришни 
кўрсатиб беришни ўз зиммасига олмайди, балки чет тилларини эгаллашда 
қандай самарали ва кенг имкониятлар мавжудлигини эътироф этади. У таълим 
стандарти, дастур ёки режа шаклидаги меъёрий ҳужжат ҳам эмас, ўрганувчи 
ва ўргатувчиларга ҳеч қандай мажбурият юкламайди, балки дескриптив, яъни 
юқорида таъкидланганидек тавсифий ва таърифий характерга эга. 
Мазмун жиҳатидан, “Умумевропа компетенциялари” ўз номига мос 
равишда чет тилини эгаллаш билан боғлиқ компетенциялар (малакалар) 
мажмуасини тавсифлашга қаратилган бўлиб, бизнингча, ушбу лойиҳада 
эришилган энг катта ютуқлардан биридир. Жамланган ҳолда компетенциялар 
умумий ва коммуникатив каби асосий компетенциялардан иборат. Умумий 
чет тилларига бевосита тегишли бўлмаган ҳолда, айни пайтда тилни 
эгаллашда катта аҳамият касб этади. Унга дунёвий билимлар, жамиятга 
тегишли (социомаданий) билимлар, маданиятлараро билимларни эгаллашга 
қаратилган компетенциялар кирса, коммуникатив компетенциялар ўз ичига 
лексик, грамматик, семантик, фонологик, орфографик ва орфоэпик каби “соф” 
лингвистик малакаларни олади. Коммуникатив компетенциялар таркибига 
шунингдек, социолингвистик ва прагматик компетенциялар киритилган. Улар 
умумий ва коммуникатив компетенциялар ўртасида ўзига хос “кўприк” 
вазифасини бажарадилар. Компетенцияларнинг хилма-хиллиги ҳақидаги 
фикрларимизни улардан айримларини келтириш орқали асослаймиз.


МЕТОДИКА. НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ/ 
МЕТОДИКА МЕТОДОЛОГИЯСИ 
www.journal.fledu.uz Илмий-методик электрон журнал
77 
Прогрессия (оддийликдан мураккабликка) нуқтаи назаридан тил ўрганиш 
жараёнида ва унинг натижасида шахсий компетенциялар ўз навбатида ўзига 
ишонч, мустақиллик ва (ўз-ўзига) танқидий қараш каби хусусиятларни 
шакллантиришга олиб келади. Ижтимоий компетенциялар ўзаро мулоқат, 
жамоа ва гуруҳда ишлаш, методик компетенциялар илмий иш олиб бориш, 

Download 277.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling