Методикадан фойдаланиш тартиби


Методикадан фойдаланиш тартиби


Download 182.12 Kb.
bet2/4
Sana21.04.2023
Hajmi182.12 Kb.
#1369504
1   2   3   4
Bog'liq
ТЕСТ Социотипларни ўрганиш методикаси (1)

Методикадан фойдаланиш тартиби. Синаб кўрилаётган (текширилаётган) шахс (ўқувчи) жадвалда келтирилган тавсиф-мулоҳазалар жуфтлиги (1-2, 3-4, 5-6, 7-8)ни синчиклаб ўқиб чиқади. Жуфтликдаги тавсифлардан қайси бири ўзининг табиатига мос келишига қараб, улардан бирини танлайди ва тартиб рақамини ёзади. Натижада тўртта рақам кетма-кетлиги ҳосил бўлади. Бу рақамлар ўқувчи шахси типини ифодалайди.
Шахс типлари: 1357 — «Нозир», 1358 — «Маъмур», 1368 — «Тадбиркор»,1457— «Қўриқловчи», 1458 — «Ташаббускор», 1467— «Инсонпарвар», 1468 — «Мураббий», 2357 — «Уста», 2457 — «Воситачи», 2358 — «Маршал», 2458 — «Сиёсатчи», 2367-«Танқидчи», 2467-«Лирик», 2368-«Изловчи», 2468-«Маслаҳатчи».
1. Интуитив–мантиқий иррационал экстраверт. Шахснинг ижтимоий типи «Изловчи». Бундай типдаги шахслардан қуйидагиларни талаб қилиш ва кутишда бирор фойда бўлмаса керак; амалий фикрлашни; керакли жойга айтилган вақтда келиш ва ишни ўз вақтида бажаришни; изчилликни ва бошлаган ишни охирига етказишни; турмушда ва иш жойида доимоий тартибга риоя этишни; топширилган ишни ўз вақтида сифатли бажаришни; суҳбатдоши билан юмшоқ муомала қилишни. Тавсия этиладиган фаолият турлари: Агар имкони бўлса, «Изловчи»га эркин фаолиятни тавсия этган маъқул. Бундай типдаги шахслар учун иложи борича қизиқарли ва унда ҳар хил таассуротлар қолдирадиган ишларни танлаш зарур. Унинг бошқаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мустақил фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқ. У ҳар хил (айниқса ўзи учун қизиқарли бўлган) маълумотлар устида тинмай ишлайди. «Изловчи» ўзининг ақл-кучидан илмий-билиш соҳасида фойдалангани маъқул. У истиқболли ҳисобланган соҳаларда туб ўзгаришларга олиб келадиган назарий ишланмалар тайёрлаши мумкин. «Изловчи» ҳаракатчан, доимо олдинга интилади, ўз таассуротларини ўзгартириб туришни ёқтиради. Шунинг учун бундай ходимлар, одатда, ҳаракат талаб этадиган ишларни бажонидил бажаради ва тез-тез хизмат сафарларида бўлишни афзал кўради.
2. Сенсор-этик иррационал интроверт. Ижтимоий типи «Воситачи». Ундан қуйидагиларни талаб қилманг ва кутманг: доимо юқори ишчанлик руҳида фаолият кўрсатишни; изчил ва тартибли ҳолда ишлашни; ишни яхшилаш йўлида муросасиз бўлишни; катта жамоани бошқаришни, вазифаларни тақсимлашни; таваккал қилишга тўғри келадиган амалларни бажаришда иштирок этишни. Тавсия этиладиган фаолият турлари: «Воситачи» ўзини ижтимоий соҳада жуда яхши намоён эта олади.
Ишбилармонлик ва тадбиркорлик ишларини яхши уддалайди, инсонларга алоҳида-алоҳида хизмат кўрсатиш соҳасида муваффақият билан ишлайди. «Воситачи» социумнинг инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш бўйича яхши мутахассис бўла олади. Шунинг учун у яхши таъминотчи, савдогар, кичик фирма директори, дипломат-менежер бўлиб ишлаши мумкин. «Воситачи» реклама ва нашриёт, тиббиёт, хизмат кўрсатиш соҳаларида яхши фаолият кўрсата олади. Улар сифат баҳоловчиси, дизайнер, дам олишни ташкил этувчи сифатида ишлашлари мумкин.
3. Этико-сенсор рационал экстраверт. Ижтимоий типи «Энтузиаст». Ундан қуйидагиларни кутманг ва талаб қилманг: ишга, одамларга доимо оқилона ва объектив, эмоционалсиз муносабатни; хулқ-атворда нозикликни ва вазиятларга тез мослашувчанликни, таъмасиз альтруизмни, одамлар билан муносабатда муросасизлик ва қаттиқ қўлликни, яхши стратегик ва технологик иқтидорни, муддатга қатъий риоя этишни. Тавсия этиладиган фаолият тури: социум инфратузилмасини таъминлаш; реклама; социологик сўровлар; тиббиёт, соғлиқни сақлаш; расмийлаштириш ишлари; хизмат кўрсатиш соҳаси, савдо; ижтимоий ва илмий соҳада ташкилотчилик фаолияти (кўргазмалар, симпозиумлар, дам олиш ва байрам тадбирларини ташкил этиш).
4. Мантиқий-интуитив рационал интроверт. Ижтимоий типи «Аналитик». Ундан катта амалийлик ва сафарбарликни; сезгирликни; суҳбатдошига нозик муносабатда бўлишни; ўзи учун қизиқарли бўлмаган ишларни сифатли бажаришни; мулоқотмандликни талаб қилманг ва кутманг. Тавсия этиладиган фаолият турлари: илмий тадқиқот ва таҳлил ишлари (мураккаб ҳодиса ва объектларни таҳлил этиш); амалда қўллаш учун янги ғояларни ишлаб чиқиш. Тизимли таҳлил, схемалар тузиш ва таснифлаш, концепцияларни илгари суриш талаб этиладиган соҳаларда яхши фаолият кўрсатади. Америка илмий ишланмаларида бундай типдаги шахслар «бизнесни қайта ташкил этувчи» деб аталади.

Download 182.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling