Metodikalari kafedrasi
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845
Калит сўзлар: “концепт”, “тушунча”, “фрейм”, “гешталт”,
концептология, лингвокгнитология, лингвокултурология, концептосфера, концептуализм, этнопсихолингвистика Лингвоконцепт тушунчаси ҳам фанлараро алоқада муштарак мезонлар асосида ўрганилиши керак бўлган тилшунослик соҳасидир. Лингвоконцепт концепт ва у доҳил бўлган концептосферанинг бир тармоғи ҳисобланади. Ҳозирги вақтда “концепт” атамаси кўплаб ижтимоий-гуманитар фанлар: адабиётшунослик, фалсафа, тилшунослик, психология, маданиятшуносликда кенг қўлланилмоқда. Мазкур атаманинг кўплаб илмий таърифлари мавжуд. “Концепт” атамаси оламнинг лисоний манзарасининг (ОЛМ) миллий контентини ифодалашда кенг қўлланилади. Бу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, концепт лингвоконцептологиянинг асосий бирлиги ҳисобланади. Концепт кўплаб ижтимоий-гуманитар фанларнинг муштарак термини бўлсада, узоқ асрлардан бери фалсафага дахлдор тушунчани ифодалаб келган. XII асрда яшаган француз файласуфи, илоҳиётчиси ва шоири Пьер Aбеляр концептуализм деб аталган таълимотни ривожланишига туртки берди. Концепт атамаси мазкур таълимотнинг таянч тушунчаси ҳисобланган. Пьер Aбеляр фикрича, нарсанинг ёки сўзнинг ўзида таъсирчанлик бўлмайди, балки инсонлар унга шундай таъсир кучини юклайди. Одамларга эса худо томонидан ато этилади. Шу сабабли номлар “нарсаларни идрок этиш воситаси” ҳамда инсонлар ўзаро ва худо билан мулоқати контекстида концепт сифатида иштирок этади. Пьер Aбеляр концептни айнан “маъно” сифатида қўллаган. 5 Рус тилшуноси С.A.Aсколдов (1870-1945) биринчилардан бўлиб замонавий тилшунослик фанига “концепт” терминини олиб кирди. Ўрта аср номиналистлари сингари С.A.Aсколдов ҳам “тушунчанинг бутун қамровини 5 Воробьев В.В. Лингвокультурология (теория и методы) [Текст] : монография / В. В. Воробьев. – М.: Изд-во РУДН, 1997. – С.11 87 ифодаловчи хусусий бирлик сифатида” тушунган. Бироқ, улардан фарқли ўлароқ, у “умумий” концептни хусусий бирлик билан бирлаштирмайди. 6 Концептологик тадқиқотларда мазкур терминнинг англаниши турлича бўлиб, асосан концепт ҳақиқатнинг бир далили сифатида қаралади. Замонавий олимлар концептни “билим кванти” 7 , ёки “инсон руҳий оламига дахлдор маданият қуйқаси”, ёки “мавжуд маданиятнинг ақлий бирлиги” тарзида таърифлайдилар. 8 Концептнинг дастлабки кўринишлари – бу бир вақтнинг ўзида хусусий ва умумий бўлган ниманингдир намоён бўлиши. Шундан кейин концепт маданиятнинг микро моделидир, маданият эса концептнинг микро моделидир. Кўп сонли адабиётларни таҳлил қилиш орқали шуни кўриш мумкинки, концептлар “маънони сўз билан боғлашга имкон берадиган асосий когнитив мавжудлик” ва “психологик аспектда бажариладиган туркумлаш вазифаси”. 9 Айтиб ўтилганидек, кейинги ўн йилликларда тилшуносликда антропоцентрик парадигма шаклланди. Бу янги парадигма шаклланиши билан деярли барча тилшунослар шу йўналиш доирасида излана бошлади ва керагидан ортиқ янги терминларга ружу қўйилди. Таъбир жоиз бўлса, бу терминларнинг кўплари мавҳумликдан ҳатто чалкашликлардан (масалан, концепт тавсифида) ҳоли эмас, кўплари ортиқча. Бунинг устига тадқиқотчилар томонидан ҳуда-беҳуда терминлар ясаш ва уларни керак нокерак қўллаш урфга кириб бормоқда. Бу парадигма доирасида жиддий тадқиқотлар яратган рус тилшуноси В.В.Краснихнинг қуйидаги фикрлари диққатга сазовор: “Шундай ҳолатларда яъни бирор йўналиш гуркираб ривожлана бошлаганда, одатда бўлгани каби, кўп ортиқча “пўчоқ” ва “кўпик” ўртага чиқади. Таасуф билан таъкидлашим керакки, бугун “дискурс”, “концепт”, “когнитивлик”, “лисоний шахс”, “менталлингвалкомплекс”, “лингвокултурология”, “этнопсихолингвистика”, “маданиятлараро мулоқот”, “матн ва коммуникация” семинари томонидан нисбатан яқинда киритилган “когнитив база” ва “прецедент феноменлар” терминлари, шунингдек, шу “майдон”нинг бошқа бир тўда терминлари олим хоним ва жаноблар нутқида тақмасдан киборлар жамиятига кириш мумкин бўлмаган мода жиҳозларидай ҳар қадамда қулоққа чалинади. Бунинг устига кўпинча бу тушунчаларнинг ҳеч бир ўзини оқламайди (модага эришишдан бошқа нарса эмас) ва муаллиф сўз юритаётган предметга ҳеч қандай реал алоқаси ҳам йўқ”. 10 В.В. Красних концептология учун визуал прототипик тасвирнинг мажбурий мавжудлигини инкор этади ва “концепт” атамасини фақат мавҳум отлар (масалан, “ирода”, “бахт”) ва ментефактларга нисбатан ишлатади. 11 6 Воробёв В.В. Ўша асар. – Б.11 7 Карасик В.И. Языковой круг: личность, концепты, дискурс [Текст] / В.И.Карасик. – Гнозис, 2004. – С.90 8 Попова З.Д. Понятие «концепт» в лингвистических исследованиях [Текст] / З.Д.Попова, И.А.Стернин. – Воронеж: Изд-во Воронеж. ун-та, 2000. – С.49 9 Карасик В.И. Языковой круг: личность, концепты, дискурс [Текст] / В.И.Карасик. – Гнозис, 2004. – С.15 10 Маҳмудов Н. Ўша асар. – Б.63 11 Красных В.В. Ўша асар. – Б.272 88 Концептнинг бундай тушунилиши концептосфера ҳақидаги маълумотларни тўлдиради. Юқоридаги таърифларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, замонавий тилшуносликда “концепт” атамасида бир хиллик мавжуд эмас. “Концепт” атамасининг тор (В. В. Красних) ва кенг (В. И. Карасик, Ю. С. Степанов, Е. С. Кубрякова) таърифи мавжуд. Шубҳасиз деб тан олинган ягона нарса шундан иборатки, концепт онгга тегишли бўлиб, тушунчадан фарқли ўлароқ, нафақат тавсифловчи-таснифланган, балки ҳиссий иродавий ва образли- эмпирик хусусиятларни ҳам ўз ичига олади. Концептлар нафақат фикрий, балки ҳиссий ҳамдир 12 Тилшуносликда концепт ҳақидаги асосий ёндашувлар лингвокогнитолгия ва лингвомаданиятшуносликда кўпроқ кузатилади. “Тил ва маданият узвийлигини тадқиқ этувчи соҳа ҳисобланган лингвомаданиятшунослик асосчиларидан бири В.Н.Телия шундай ёзади: “Маданиятнинг ўзига хос “тили” бор: у биз билан меъморчилик, рассомчилик, мусиқа, рақс, адабиёт ва инсониятнинг бошқа ижод маҳсуллари орқали сўзлашади, лекин маданият тилининг энг универсал воситаси табиий тилдир”. Тилшунослик, маданиятшунослик, этнография, психолингвистика соҳалари ҳамкорлигида юзага келагн фанлар интеграллашуви маҳсули бўлган лингвомаданиятшунослик ана шундай маданият тили талқини билан шуғулланувчи антропоцентрик соҳа сифатида фанга лингвомаданий бирлик, лингвомаданият, лингвомаданийҳамжамият, миллий маданий коннатативлик, маданий сема, пецидент бирликлар, лисоний онг, оламнинг лисоний манзараси, оламнинг қадриятли манзараси каби бир қатор янги тушунчаларни олиб кирди”. 13 Улар қаторида концепт тушунчаси алоҳида мавқега эга. Масалан, лингвокгнитологияда концепт “онгнинг ақлий ва руҳий ресурслари бирлиги сифатида инсоннинг тажриба ва билимларини ўзида акс эттиради. Шунингдек, хотиранинг оператив ёдда тутувчи бирлиги, ақлий лисоний заҳира, тилнинг концептуал тизими ва оламнинг лисоний манзарасини инсон руҳиятида акс эттиради. 14 Шу билан бир қаторда лингвомаданий ёндашув нуқтаи назаридан концептни англаш шундан иборатки, у маданиятнинг асосий бирлиги, унинг концентрати сифатида тан олинади. 15 Шуни таъкидлаш керакки, концептни тушунишда лингвокогнитив ва лингвомаданий ёндашувлар бир-бирини инкор этмайди. Когнитив тилшуносликнинг таянч тушунчаларидан бири – бу концептдир. Бу атама ХХ асрнинг 90 йилларига келиб кенг қўлланила бошлади. Концепт сўзи аслида лотинча conceptus бўлиб, “тушунча” маъносини ифодалайди. Ҳозир ҳам кўпинча “концепт” терминидан “тушунча”сўзининг синоними сифатида 12 Попова З.Д. Семантико-когнитивный анализ языка: Научное издание [Текст] / З. Д. Попова, К. А. Стернин. – Воронеж: Истоки, 2006. – С.41 13 Д.Худойберганова. Тил тафаккур маданият. – Т.: Nodirabegim, 2020. – Б.30 14 Бабушкин А.П. Типы концептов в лексико-фразиологической сематике языка [Текст] /А. П. Бабушкин. – Воронеж: Изд.-во Воронеж. гос. ун-та, 1996. – С.90 15 Карасик В.И. Языковой круг: личность, концепты, дискурс [Текст] / В. И. Карасик. – Гнозис, 2004. – С.16 89 фойдаланилмоқда. Шунингдек, концепт термини математик логика, маданиятшунослик, психология каби фанларда ҳам фаол қўлланилмоқда. Е.С.Кубрякова таъкидлаганидек, “концепт” термини тафаккур, англаш, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш каби муаммолар билан шуғулланувчи когнитив психология ҳамда когнитив тилшунослик, лингвокультурология фанлари учун “соябон” вазифасини ўтайди. Тил инсон онгида концептни ифодаловчи ва шакллантирувчи воситалардан биридир. Концепт инсон ақлий дунёсидаги маданиятнинг асосий ячейкасидир. Концептлар инсон онгида нафақат сўзнинг луғавий маънолари асосида, балки шахсий ҳамда бутун бир халқнинг маданий-тарихий тажрибасидан келиб чиқиб пайдо бўлади. Тажриба қанча бой бўлса, концептнинг чегараси шунчалик кенг бўлади. Айнан шундай ҳолатда концепт ўзини ҳар томонлама намоён эта олади. Зотан, концепт дунёни билиш ва у ҳақда ўз тасаввурига эга бўлиш демакдир. 16 Кўплаб олимлар (В.И.Карасик, В.В.Красних, Л.О.Чернейко ва бошқалар) концептни камида уч ўлчовли деб ҳисоблашади: нарса-образ, тушунча ва мураккаб бутунлик. Демак, концептнинг образли томони хотирада акс этган нарсаларнинг, ҳодисаларнинг, воқеаларнинг ҳид хусусиятларини сезиш, кўриш, эшитиш, ҳис қилиш, лаззатланиш кабиларни қамраб олади. 17 Энг асосийси шундаки, концепт ҳақида сўз кетганда “ҳеч қандай концепт нутқда тўлиқ ифодаланмайди” деган тезисга амал қилинади. 18 Шу ўринда, З.Д.Попова ва И.A.Стернин концепт ҳақида қуйидагиларни қайд этишади: 1) концепт – бу индивидуал билиш натижасидир, индивидуаллик эса шахсга мураккаб ифода воситаларини талаб қилади; 2) концепт қатъий тузилишга эга эмас, у ҳажмлидир ва шунинг учун уни тўлиқ ифодалаш мумкин эмас; 3) концептнинг барча ифодаларини қайд қилиш мумкин эмас. 19 Концепт бир қатор гуманитар фанларнинг энг муҳим тоифаси бўлиб, у кўп тармоқлидир. Концептлар аниқ ва мавҳум, шахсий ва жамоавий ҳамда трансмаданий универсал каби турлари ажратилади. Концептнинг энг батафсил типологияси когнитив фанда қуйидаги мезонлари қайд этилади: 1) мушоҳадага асосланган образлар (масалан, ит – немис овчаркаси); 2) схемалар (кам деталли образлар: уй – бошпана); 3) гиперонимлар (йирик умумлаштирилган тасвирлар – дарахт); 4) фреймлар (хотирадаги ассоциациялар – Янги йил); 5) инсайтлар (нарса-буюмларнинг вазифаси ҳақидаги билми – санчқи); 6) сценарийлар (воқеа-ҳодисалар сюжети ҳақидаги билим – туғруқ 16 З.Арслонов Когнитив тилшунослик ҳақида қисқача маълумот. arslonov.blogspot.com. Эришилган вақт. 1.12.2021. С.10:02. 17 Карасик В.И. Ўша асар. – Б.129 18 Попова З.Д. Понятие «концепт» в лингвистических исследованиях [Текст] / З. Д. Попова, И. А. Стернин. – Воронеж: Изд-во Воронеж. ун-та, 2000. – С.28-29 19 Попова, З. Д. Ўша асар. – Б.29-30 90 жараёни); 7) калейдоскопик концептлар (тажриба ва ҳиссиётлар билан боғлиқ сценарийлар ва фреймлар тўплами – бахт). 20 Умуман олганда, бирон бир кишининг, шунингдек, бутун тилнинг сўз бойлигида топилган потенциалларни концептосфера деб аташимиз мумкин. Тилнинг концептуал соҳаси маданиятнинг концептуал соҳаси тушунчасига мос келади. Д.С.Лихачёвнинг фикрига кўра, миллий тилнинг концептосфераси алоҳида вариантлардан ва бир-бирини тақозо қилувчи гуруҳлардан ташкил топади. Концептларни ўрганиш объекти ўз-ўзидан ҳақиқат эмас, балки унинг халқлар онгида, уларнинг тарихида акс этиши деб ҳисоблаш одатий ҳолдир. Шунинг учун концептларни ўрганиш синхрон-этимологик хусусиятга эга бўлиши керак, бу нафақат ҳақиқат элементларини ифодалашга, балки дунёни билиш динамикасини ва оламнинг лисоний манзарасини шакллантиришга имкон беради. Назарий манбаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, фанда “концепт” тушунчасини изоҳи ҳаддан зиёд кўп. Концептнинг изоҳ вариантлари кўп бўлгани билан уларни бирлаштирувчи тушунча ақлий макон билан боғлиқдир. У дунё ҳақидаги билимларни шакллантиради ва тавсифлайди Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling