Metodikalari kafedrasi
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845
Натижа: Тадқиқотларимиз натижаси шуни кўрсатдики, бугунги кунда
айрим йўқолиб бораётган, нутқимизда жуда ҳам кам ишлатиладиган тиббий бирликларимиз борки, буларни тиббий метафоралар луғати сифатида тартиб берсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Буларни қуйидагича таснифладик: Тиббиётда тана қисмлари номлари метафора йўли билан бошқа орган номи сифатида ҳам қўлланилган қуйидаги қоринча, оёқ, бош, бошча, лаб, бел, тилча каби терминлар бирикмали ҳолатда ҳам ишлатилади. Суякнинг боши, буйрак бели, юрак қоринчаси, қон таначаси, бачадон бўйни, мушакнинг орқа қорин қисми, ўн икки бармоқ ичак, танглай тилчаси, мия оёқчаси, тўрт босли мускул, уч бошли мускул, сингари атамалар каби; Кийим-кечак ва уларнинг қисмларини англатувчи терминлар: мия тўни, мия чоки, эшитув ҳошияси, қорин бурмаси, елка камари каби; 102 Кундалик ҳаётда ишлатиладиган рўзғор буюмлари, турли нарса- предмет номлари метафора йўли билан атамалар ҳосил қилишда иштирок этган: сийдик пуфаги, ўт пуфаги, мия ўроғи, қулоқ сақичи, жигар тугуни, ноғора парда, шох парда, калла гумбази, суяк қавати, тиш тоши, тўр парда қадаҳчалари, киндик тизимчаси, буйрак калаваси, сўрғич толалари, нерв толаси, товуш пардаси, буйрак тўпи, қорин чарвиси, қулоқ ойнаси, соч кепаги, касаллик ўчоғи, кўкрак қафаси, ичак сўрғичи, буйрак жоми каби; Зооморфик метафоралар ҳайвонларнинг номларини, уларнинг тана қисмларини ва уларнинг мавжудлиги билан боғлиқ бошқа исмларни бирлаштиради: мия чувалчанги, йўлбарс юраги, бўританглай, от думи, балиқ тангачаси, товуқ эти, товуқ касаллиги, қуёнлаб, филоёқ, ғоз териси, қўйбурун, тери сили, бақача, денгиз оти, балиқ икраси синдроми каби; Ранг билан боғлиқ метафоралар: малинаранг тил, миянинг кулранг қобиғи, қорасон, қизилча, сариқ, сариқ иситма, сариқ тана, кўкйўтал, пушти ранг темиратки, қоражигар, тарғил тана, қорақўтир, қора оқсоқ, сариқдоғ, оқ касали каби мисоллар шулар жумласидандир. Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида келтирган айрим бирликларни изоҳга тортамиз. Cуяк атамаси изоҳли луғатларда қуйидагича таърифланади: Суяк - одам ва умуртқали ҳайвонлар скелетининг асосий қисми. Суяк тўқимаси бириктирувчи тўқиманинг бир хили. Суяк бўғимлар, бойламлар, мускуллар ва ўзига бириккан пайлар билан бирга таянч ҳаракат аппаратини ҳосил қилади. Суяк ҳужайралар (остеоцитлар, остеокластлар) ва ҳужайралар оралиғи Суяк семасини ифодаловчи бирликлар минерал моддалардан таркиб топган... Ибн Сино ўз асарида ушбу атамани бир неча хилини турли ўхшатишлар яъни метафорик бирликлар орқали изоҳлаб ўтган. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling