Metodikalari kafedrasi


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet67/188
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1816877
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   188
Bog'liq
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845

Тулкинсимон” пульс – бу томир бўлакларининг катта ва кичикликдаги 
нотекислиги, ёки уларнинг кўгарилиши ва кенглигидаги пульс ҳаракатининг 
бошланишидан юмшоқлик бўлган ҳолда ўзиб кетиш ва қолиб кетишдаги 
нотекисликдир. Бу жуда кичкина эмас, лекин бирор кенгликка эга ва кетма-
кет келишлиги, кўтарилиш ва тушиши, секинлик ва тезлиги билан тулқинни 
эслатади. 
“Чуволчангсимон” пульс – бу тўлқинсимонга ўхшаш бўлиб, аммо 
жуда кичик бўлиш билан бирга жуда тездир. У тезлик ҳақида хаёл тўғдирса 
ҳам, лекин тез эмасдир. 
“Чумолисимон” пульс – жуда кичик ва яна ҳам сураътлидир. 
“Чуволчангсимон” ва “чумолисимон” пульснинг кўтарилиш, узиш ва 
қолоқлик 
жиҳатидан 
нотекисликдаги 
фарқи, 
кенгликка 
нисбатан 
нотекисликдаги фарққа қараганда аниқроқ сезилади. 
“Аррасимон” пульс – бу ўзининг кўтарилиши ва кенглиги, узиши ва 


104 
кечикиши жиҳатидан қисмларининг нотекислиги блан “тўлқинсимон” 
пульсга ўхшайди, лекин у қаттиқ, ҳамда қаттиқлиги билан бирга унинг 
қисмлари қаттиқликда баробар эмасдир.
“Сичқон думисимон” пульсдир. Бу шундай пульски, [қиомларининг] 
нотекислиги камайишдан бошлаб, кўпайишга ёки кўпа-кўпайишдан 
камайишга қараб, аста-секин ўзгаради. “Сичқон думисимон” пульс баъзан 
кўп уришларда кузатилади, баъзан эса бир уришнинг кўп қисмларида ёки бир 
қисмида бўлади. 
Муҳокама: Тахлилланаётган ушбу метафорик бирликлар ҳозирги кунда 
шифокорлар тилида айтарли учрамайди. Ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида 
тиббий метафоралардан жуда кўплаб фойдаланган. Бу бирликлар бугунги 
кунда нутқдан тилга кўчиб оммалашса, лисоний босқичга киради. Аксинча, 
оммалашмаса нутқий босқичда қолади. Ваҳоланки, энг кўп метафоралар 
бугунги кунда нутқ босқичида турибди. 
Мураккаб табиатли хусусиятга эга бўлган метафоралар ўхшатиш 
хусусиятига кўра сўз варианти (мантиқий маънодоши) ёки муайян лексема 
парадигмасида турувчи ҳосила ҳисобланса-да, тузилишига кўра, воқеа-
ҳодиса, белги, шахс ёки нарсани ўхшаш ва ўхшатилишига қараб, шунингдек, 
таркиби бирдан ортиқ сўздан иборатлигига кўра ўзига ёндош ҳодисалар 
таърифига мос келмайди. 
Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, тиббиёт соҳа вакиллари 
нутқий 
фаолияти 
учун 
тиббиёт 
ва 
лингвистика 
фанларининг 
интеграциялашуви жараёни тадқиқ қилиниши керак. Тиббий метафорология 
соҳасига эҳтиёжлар пайдо бўлмоқда. Бу соҳани ривожлантириш эса тиббий 
нутқ маданияти масалалари билан чекланмай, тиббий терминология 
масалаларини ўрганиш, тиббий атамалар луғатларини кўпайтириш, ўзбек 
тилидаги тиббий термин ва атамалар корпусини яратиш вазифаларини амалга 
оширувчи истиқболли тадқиқотларга боғлиқ. Зеро, бу йўналишдаги илмий 
тадқиқот ва амалий ишлар натижаси кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш, 
хавфли касалликлар, уларнинг оқибатидан огоҳлантириш, соҳада малакали 
кадрларни тайёрлаш, умуман, соҳа лингвистикаси тараққиётига хизмат 
қилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling