Metodikalari kafedrasi


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet75/188
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1816877
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   188
Bog'liq
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845

Ключевые слова: образование, подготовка, педагог, современный, 
востребованность, цель, задача, умение, техника, технология, знание, 
уровень, речь, поведение, культура, духовность, нравственность. 
Хар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас кисми ва хаётий 
зарурати бўлган таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан 
белгиланади. Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган 
мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислох қилиш ва 
такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик ва 
ахборот технологияларни жорий қилиш ҳамда таълим самарадорлигини 
ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. “Таълим тўғрисида”ги Қонун 
ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул қилиши билан узлуксиз 
таълим орқали замонавий кадрлар тайёрлашнинг асоси яратилди [3]. 
Замонавий педагог кадрларнинг маънавий-аҳлоқий қиёфаси асосан 
уларнинг билим даражаси, дунёқараши ва тафаккур доирасининг кенглиги 
асосида шаклланади. Маънавий-аҳлоқий сифат инсон шахсини асосан руҳий-
маънавий-аҳлоқий жиҳатларини ўз ичига олади. Маънавий баркамол инсон 
комиллик сифатларини ўзида мужассамлаштирмоғи лозим [1]. Булар асосан 


114 
эзгу фаолият, эзгу ният ва инсонпарварлик сифатларини қамраб олади. 
Республикамизда узлуксиз таълим тизимни ислох қилишни Давлат 
таълим стандартлари асосида таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишга 
қаратилган ҳозирги кунда ўқитувчи фаолиятига, унинг педагогик маҳоратига 
алоҳида эътибор берилмоқда. Таълим жараёнида фаолият кўрсатаётган 
ўқитувчиларнинг педагогик фикрлашида ўрин ола бошлаган инновацион 
технологияни дарс жараёнида қўллашга оид тавсиялар ўқитувчилар учун 
жуда зарур. Ўқитишда фойдаланиб келинаётган интерфаол методлар 
талабалар ўртасида рақобат муҳитини вужудга келтириб, талабалар ва 
ўқувчиларга ҳаракатчанликка бошлаб рухлантиради натижада талабалар 
ҳамкорликка ўргана бошлайди. Ҳар қандай интерфаол метод тўғри ва 
мақсадли қўлланилганда талабаларни мустақил фикрлашга ўргатади. 
Бугунги кунда ўқитувчи кадрларнинг маънавий қиёфаси, ақлий 
салоҳияти ҳамда касбий маҳоратига нисбатан жиддий талаблар қўймоқда. 
Чунончи, бу борада Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти 
И.А.Каримов қуйидагиларни қайд этади: “Тарбиячи – устоз бўлиш учун, 
бошқаларнинг ақл-идрокини ўстириш, маърифат зиёсидан баҳраманд қилиш, 
ҳақиқий ватанпарвар, ҳақиқий фуқаро этиб етиштириш учун, энг аввало, 
тарбиячининг ана шундай юксак талабларга жавоб бериши, ана шундай буюк 
фазилатларга эга бўлиши керак” [2]. 
Юқорида қайд этилган фикрлардан бугунги кун ўқитувчиси шахсига 
нисбатан қўйилаётган талаблар мазмуни англанилади. Замонавий ўқитувчи 
қандай бўлиши зарур: 
1. Ўқитувчи (педагог) педагогик, психологик ва мутахассислик 
йўналишлари бўйича махсус маълумот, касбий тайёргарлик, юксак ахлоқий 
фазилатларга эга ҳамда таълим муассасаларида фаолият кўрсатувчи шахс 
саналади.
2. Ўқитувчи жамият ижтимоий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, олиб 
борилаётган ижтимоий ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб етиши ҳамда бу 
борада ўқувчиларга тўғри, асосли маълумотларни бера олиши лозим. 
3. Замонавий 
ўқитувчининг илм-фан, техника ва технология 
янгиликлари ва ютуқларидан хабардор бўлиши талаб этилади. 
4. Ўқитувчи ўз мутахассислиги бўйича чуқур, пухта билимга эга 
бўлиши, ўз устида тинимсиз изланиши лозим. 
5. Ўқитувчи педагогика ва психология фанлари асосларини пухта 
билиш, таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг ёш ва психологик 
хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолият ташкил этиши керак. 
6. Ўқитувчи таълим-тарбия жараёнида энг самарали шакл, метод ва 
воситалардан унумли фойдалана олиш имкониятига эга бўлмоғи лозим. 
7. Ўқитувчи ижодкор, ташаббускор ва ташкилотчилик қобилиятига эга 
бўлиши шарт. 
8. Ўқитувчи юксак даражадаги педагогик техника (нутқ, кўз, қўл-оёқ ва 
гавда ҳаракатлари, мимика, пантомимика, жест) қоидалари чуқур ўзлаштириб 
олишга эришишлари лозим.
9. Ўқитувчи нутқ маданиятига эга бўлиши зарур, унинг нутқи қуйидаги 


115 
хусусиятларни ўзида акс эттира олиши керак: 
а) нутқнинг тўғрилиги; 
б) нутқнинг аниқлиги; 
в) нутқнинг ифодавийлиги; 
г) нутқнинг софлиги; 
д) нутқнинг равонлиги; 
ж) нутқнинг бойлиги (ҳикматли сўзлар, ибора ва мақоллар, маталлар 
ҳамда кўчирма гаплардан ўринли ва самарали фойдалана олиш). 
10. Ўқитувчи кийиниш маданияти (содда, озода, бежирим кийиниши), 
таълим-тарбия жараёнида ўқувчининг диққатини тез жалб этувчи турли хил 
безаклар (олтин, кумуш тақинчоқлар)дан фойдаланмаслиги, фасл, ёш, гавда 
тузилиши, кўз қиёфаси, ҳатто, соч ранги ва турмагига мувофиқ равишда 
кийинишни ўзлаштиришга эришиши лозим. 
11. Ўқитувчи шахсий раётда пок, атрофдагиларга ўрнак бўла олиши 
лозим. 
Ўқитувчи баркамол авлодни тарбиялаш жараёнида иштирок этар экан, 
нафақат маънавий-ахлоқий маданияти билан атрофдагиларга ўрнак бўлиши, 
шу билан бирга, педагогик маҳоратини намоён эта олиши, етук педагог 
сифатида малакали кадрларни тайёрлаш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини 
қўшиши зарур [4].
Ўқитувчининг педагогик маҳоратини узлуксиз такомиллаштириб бориш 
нақадар муҳим ва давр талаби эканлиги таъкидланмоқда. Шундай экан
ўқитувчи педагогик маҳоратини оширишдаги вазифаларини “Таълим 
тўғрисида” ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари 
белгилаб беради. Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат: 
- таълим тизимида амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотларни 
инсонпарварлик ва демократик тамойилларга мослаб олиб бориш; 
- таълим мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти 
истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва 
технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда бойитиб 
боришни таъминлаш; 

ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан дунёқарашини 
ривожлантиришда миллий урф–одат ва анъаналаримиздан, бой адабий 
меросимиздан самарали фойдаланишнинг тезкор метод ва усулларини ишлаб 
чиқиш ва жорий этиш; 
- таълим ва тарбия жараёнини келгусида ўқитувчилардан талаб 
қиладиган 
даражада 
сифатини 
ва 
барқарор 
ривожланишининг 
кафолатларини, устуворлигини таъминлаш учун норматив ҳужжатлар, ўқув–
услубий адабиётлар, моддий–техника ва ахборот базаси билан бойитиб 
бориш; 
- ўқитувчиларнинг юксак касбий тайёргарлик даражаси, малакаси, 
билими, маданий ва маънавий–ахлоқий савиясининг сифатини замон 
талабларига жавоб берадиган даражада ошириб бориш;
- ўқитувчиларни юқори малакали кадрлар тайёрлаш билан педагогик 
фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтаришга ўргатиш. 


116 
Педагогнинг фаолиятида одоб-аҳлоқ мезони муҳим ўрин эгаллайди. Бу 
педагогик ишонч жараёнининг шаклланиши натижасида ва ўқитувчининг ўз 
қизиқишларини аниқлаш жараёнидир. Ўқитувчи ўз вазифасига масъулият 
билан ёндашиши лозим. Ўқитувчилик касбига қўйилаётган талабларга жавоб 
бериши, ўз касбига нисбатан фидойи инсон бўлиши керак. Бунинг 
натижасига таълим муассасаларида ёш авлодга берилаётган таълим ва тарбия 
самарадорлиги янада ошади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling