Metodikalari kafedrasi
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845
- Bu sahifa navigatsiya:
- - таълим натижалари сифати
- Ўрта даража
- таълим бериш сифати – нодавлат таълим ташкилотларида фаолият
кўрсатадиган педагог кадрларнинг малака даражаси, касбий компетентлиги, инновацион фаолияти, дастурий-методик таъминот сифати, ўқув, ташкилий- методик ишлар сифати. - ўқитиш технологиялари сифати – малака ошириш жараёнларида интерфаол таълим технологиялари, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, ўқув жараёнларини рақамлаштирилганлиги. - таълим натижалари сифати – буюртмачилар (умумий ўрта таълим мактаблари) тингловчиларнинг малака ошириш натижаларидан қониққанлиги, эҳтиёжларни қоплаганлиги, педагог кадрларнинг ўзини-ўзи касбий ва шахсий ривожлантириш мотивациясининг шаклланганлиги. Педагогик эксперимент доирасида мазкур кўрсаткичларнинг ривожланганлик даражаси юқори, ўрта ва қуйи даражалар мисолида баҳоланади. Юқори даража - раҳбар кадрларнинг инновацион менежмент компетенциясининг ривожланганлиги; ташкилотда бошқарув инфратузилмаси ва кадрлар менежментининг тўғри йўлга қўйилганлиги; қарорлар қабул қилиш жараёнларида педагогик жамоа ва кузатув (экспертлар) кенгаши иштирокининг таъминланганлиги; таълим сифати менежменти тизимининг йўлга қўйилганлиги; ахборотларнинг очиқлиги ва шаффофлиги; тингловчиларга қўйиладиган компетенциявий талабларни иш берувчиларнинг талаб ва таклифлари асосида шакллантирилганлиги; таълим мазмунининг эҳтиёжларга йўналтирилганлиги; педагог кадрларнинг касбий- инновацион фаолияти; малака ошириш жараёнларида инновацион технологиялардан фойдаланиш, тингловчилар ва буюртмачиларнинг малака ошириш натижаларидан қониққанлиги, узлуксиз малака ошириш мотивларининг ривожланганлиги. Ўрта даража – бошқарув инфратузилмаси ва кадрлар менежментининг йўлга қўйилганлиги; таълим сифати менежменти элементларининг жорий этилганлиги; таълим мазмунининг эҳтиёжларга йўналтирилганлиги; педагог кадрларнинг касбий компетентлиги; малака ошириш жараёнларида ноанъанавий ёндашувлардан фойдаланиш, тингловчиларнинг малака ошириш натижаларидан қониққанлиги. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling