Metodikalari kafedrasi


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet88/188
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1816877
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   188
Bog'liq
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845

Аннотация: формирование системного мышления является важным 
условием современного образования, так как оно призвано увеличить поток 
знаний и позволяет организовать деятельность путем отбора и интеграции 
знаний.
 
Ключевые слова: новые педагогические технологии, мышление, 
систематизация, идея, знания, умения и компетенции, интеграция, 
системный подход. 
Abstract: the formation of systematic thinking is an important condition of 
modern education, as it is designed to increase the flow of knowledge and allows 
organizing activities by selecting and integrating knowledge. 
Key words: new pedagogical technologies, thinking, systematization, idea, 
knowledge, skills and competence, integration, systematic approach 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-
5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантиришш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони янги 
педагогик технологиялар, ўқитиш методларини кенг қўллаш асосида олий 
таълим ўқув режа ва дастурларини, таълим жараёнини янада 
такомиллаштиришга йўналтирилган бўлиб, унда педагог кадрларнинг касбий 
сифатларини ва даражаларини ошириш, илмий-таълим жараёнларини янги 
сифат босқичига кўтариш ҳамда таълим жараёнига таълимнинг замонавий 
шаклларини жорий қилиш белгиланган [4]. 
Жаҳонда глобал интегратив жараёниларининг фаоллашган пайтида 
мамлакатимизнинг 
халқаро 
таълим 
маконига 
кириб 
бориши 
мутахассисларнинг 
янги 
типи: 
компетентли, 
мураккаб 
ижодий 
топшириқларни бажаришга қодир, вазиятни абъектив баҳолай олувчи, 
нестандарт ҳолатларда тўғри қарор қабул қила билувчи, ривожланиб 
бораётган жамият келажагини англай билувчи кадрларни тайёрлашни тақозо 
қилади. Бунинг учун эса мутахассис янги билим ва фаолият турларини 
узлуксиз ўзлаштириб бориши, мураккаблашиб бораётган ахборот ҳажмидан 
хабардор бўлиб бориши талаб этилади 
[134]. 
Билимларнинг тез кўпайиб бораётган асримизда уларни жамлаш, 
тўплаш эмас, балки ахборотларни излаб топиш, уни яхлитлаш ва қўллаш, 


136 
муаммони прогноз қилиш ва ечиш, демакки маълум даражада тизимли 
тафаккурга эга бўлиш ва оламни яхлит англаш, яъни шахснинг шундай 
сифатларига – ўзгаришларга мослашувчан, мустақил, ташаббускор, 
масъулиятлилик кабиларга - эга бўлишни тақозо қилади. Биологик 
таълимнинг бундаш кенг қамровли ривожланиши, биология фанининг 
тизимлилигидан, процессуал характерга эгалигидан, бошқа табиий ва 
гуманитар фанлар билан тез интеграциялашиб кета билишидан дарак беради 
[120]. 
Шунингдек, замонавий илмий-техник прогресс ва ахборот оқими ҳамда 
технологияларнинг 
ўсиб 
бориши 
шароитда 
ахборотларнинг 
(маълумотлрнинг) 
бошбошдоқлиги, 
қарама-қарашилиги, 
тартибсиз 
трансляция қилиниши кузатилмоқда. Агарда жамият ривожининг ҳар бир 
ривожланиш даврида у ўзига мос билиш фаолияти ва тафаккурни ифодалашини 
инобатга олсак, кўпгина тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, олдинги механик-
мантиқий тафаккурнинг фактларни рационал, чизиқли кетма-кетликда 
тушунтириши бугунги кун талабига жавоб бермай қўйди[9]. 
Бу вазият янги масала ва муаммолар ечимини, яъни таълим 
олувчиларнинг фаолияти ва дунёни англашларига мос равишда тафаккур 
тарзини ўзгартиришни тақозо қилади. Бундай ўзгаришлар асосини (шартини) 
тизимли тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришш бўлиб, у таълим 
олувчиларнинг шахсий сифатига айланади ва бу унга ўз касбий фаолиятида 
вужудга келган қийинчиликларни англаб етиш ва асон ечиш имкониятларини 
беради. 
Ҳозирги вақтда шунинг учун ҳам таълим олувчиларнинг шахсий ва 
англаш бўйича ривожланиш натижаларидан оиентир (мщлжал) олиш ҳамда 
уларнинг эътиборини тизимлаштириш малакаларини шакллантиришга, 
объектлар моҳиятини англашга, элементлар орасидаги алоқларни ўрнатишга, 
ривожланиш қонуниятларини очишга, тез ўзгрувчан ижтимоий ва ахборот 
муҳитига мослашишга қаратиш лозим. Булар эса бўлажак биология 
ўқитувчиларида 
тизимли 
тафаккур 
қобилиятининг 
ривожланиш 
жараёнларининг фаоллашувига олиб келади ҳамда уларнинг касбий ва 
шахсий риажланишига имкон беради. 
Тизимлилик принципи фикрлаш фаолиятини ўзгаритиришни ва ўз 
фаолиятига бошқача муносабат ва дунёқарашни англатади. 
Сўнгги йилларда оламда содир бўлган катта ўзгаришлар тизимли 
тафаккурнинг буюк ролини аниқлаб берди ва у замонамизнинг етакчи 
ғоясига айланди. Бундай ўзгаришлар албатта таълим соҳасини ҳам четлаб 
ўтмади. 
Тез ўзгараётган замон, парадигмалар ўзгариши, қадриятларнинг қайта 
баҳоланиши, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий фаолият жиҳатларининг 
кучайиш динамикаси ва ривожланиш тезлиги замонавий таълим ва 
мутахассислар тайёрлаш тармоқларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. 
Замонавий олий таълим ислоҳотлар давида яшаяпти ва у янги таълим 
перадигмаларга ўтиши муносабати билан унда шахс қизиқишшлари 
жамиятдаги ўзгаришларга мос равишда устуворликка эришди. Амалга 


137 
оширилаётган ўзгаришлар олий педагогик таълимнинг янги мақсадларини 
белгилаб берди. Бу мақсадлар жамият ва алоҳида шахсларнинг ўқимишлилик 
даражасини кўтаради ҳамда уларнинг ҳаётда муҳим қарорлар қабул қилишга 
ўргатади. Юқори касбий сифатли таълим мутахассисларини тайёрлаш 
масъулияти олий пдагогик таълим зиммасига юклатилган. 
Ушбу шароитда сифатли олий таълим мутахассисларини тайёрлаш 
талаблари оширилди.
Ҳаётнинг ижтимоий, маданий, материал-техник ва бошқа соҳаларидаги 
туркум ўзгаришлар, жамият олдига қўйилатган янги масала ва муаммолар 
тафаккур тарзининг ўзгаришига олиб келди: дунёни янгича англаш, жамият 
ҳаётини қайта қуриш фаолиятига бошқача муносабаат. Бу каби 
ўзгаришларнинг содир бўлиш асосида тизимли тафаккур ётади. Айнан 
тизимли тафаккур таълим олувчиларнинг шахсий сифати сифатида уларнинг 
ҳаётида ёки касбий фаолиятида пайдо бўлган қийинчиликларни енгиб ўтиш, 
оптимал қарорлар қабул қилиш имконини беради. 
Сўнгги ўнйилликларда касбий фаолиятнинг турли жабҳаларида 
мутахассисларнинг янги тафаккур даражасига кўтарилиши таъкидланмоқда ва у
тизимли тафаккур деб юритилмоқдиа. Хусусан, бу муаммо геологияни 
ўрганишда (В.М.Дуничев), педагогикада (Г.И.Китайгородская), дизайнда 
(Т.В.Матвеева), иқтисод ва менежментда (А.Назаров), тиббиётда (А.М.Орел) 
кабиларнинг тадқиқотларида кўришимиз мумкин. 
Тизимли тафаккурга эътиборини менежмент, биология, тиббиёт, таълим 
соҳаларининг вакиллари қаратмоқдалар. Хорижий мамлакатларда ҳам 
амалиётнинг талаби сифатида тизимли тафаккурга бағишланган қатор илмий ва 
оммабоп мақоллар пайдо бўлмоқда. 
Бизда ҳам, бутун жамитяимизда ҳам, хусусан, таълим тизимда ҳам 
тизимли тафаккурнинг шаклланиш жараёнлари содир бўлмоқда. Ҳар 
томонлама ривожланган баркамол шахсни ривожлантиришш учун унга 
интегратив билимлар ҳамда оламни тизимли англаш қобилияти лозим. Бу 
ғояни биз И.Ю.Алексашина, Д.Э.Днепров, В.Н.Максимова, А.Г.Спиркин,
И.М.Швец каби олимларнинг ишларида кўришимиз мумкин. 
Бунда шундай хулоса келиб чиқадики, интегратив билимларни 
шакллантириш учун табиат оламига максимал яқинлашиш тақозо этилади.
Бунинг учун тизимли тафаккурни ўзлаштириб (англаб) олиш зарур, бу 
бизга жамиятда ва биосферадаги турли-туман, турли ҳилдаги жараёнларни 
ташуниш, англаш имконини беради. Шунинг учун ўқувчи тизимли 
тафаккурини шакллантириш ва ривожлантиришш бўйича ориентир (мўлжал) 
олиш замонавий ҳаётнинг муҳим талаби бўлиб, унинг натижалари маълум 
даражада замонавий шароитда: нимага ва қандай ўқитиш керак саволига 
жавоб бўлади. 
Касбий тайёрлов мазмунини доимий модернизация (замонавий-
лаштириш) қилиш шароитида, ахборотлар сонининг ошиб бориши, янги 
фанларнинг пайдо бўлиши олий таълим тизими олдига қатор муҳим 
масалаларни қўймоқда: таълим жараёнидаги ахборот методларининг англаш 
фаолиятини ташкиллаштириш методлари билан алмаштирилиши; бунда 


138 
талабалар жараён ва ҳодисаларни ўрганишларида тадқиқотчилик ишларига 
жалб қилинади ва уларнинг ахборотларни қабул қилишларидаги максимал 
фаолликлари таъминланади. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “таълимнинг мақсади билим, кўникма 
ва малакаларнинг универсал яхлит тизимини шакллантириш, мустақил 
фаолият тажрибаси бўлиб, унда замонавий таълим сифатини аниқловчи 
таянч компетенциялар” ҳисобланади. 
Бундай ёндашувда ўқитувчини касбий тайёрлашда муҳим асос бўлиб, 
унинг мустақил ишлаши, турли манбаларда самарали методлар орқали 
билимларни олиши, ўқув материалларини (ахборотларни) структурлаш 
(тузумлаштиришш) воситасида олган билимларни тизимлаштириши 
тушунилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling