Metodikalari kafedrasi


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet86/188
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1816877
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   188
Bog'liq
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845

Ключевые слова: педагогическая интеграция, педагогический процесс, 
интегративный подход, понятия системности, системный подход, 
мышление. 
Abstract: The characteristics and possibilities of systematic thinking are that 
a person with developed systematic thinking can understand and see its integrity 
and various connections and laws. He (man) realizes that in order to better 
understand the model of the universe, it is necessary to simplify and even distort it. 
A person can see the existence from different sides, from different planes and 
angles, collect its entire system or individual elements to one point. 
Key words: pedagogical integration, pedagogical process, integrative 
approach, concepts of systematicity, systematic approach, thought 
 
Педагогик интеграция шунга асосланадики, ҳар қандай интеграцион 
дарсларнинг бир предмет доирасидан (унга мос равишда тушунчавий-
атамавий тизим ҳамда англаш усуллари билан) чиқиши билан 
характерланади. Унда масалани ўрганишнинг формал, юзаки, саёз 
тўсиқларини енгиб чиқиш, олинган ахборотларни кенгайтириш, ўрганиш 
аспектини ўзгартириш, тушуниш жараёнларини чуқурлаштириш, тушунча ва 
қонуниятларни аниқлаштирш, материалларни умумлаштириш, талабалар 
тажрибасини ва уни англаш назариясини бирлаштириш, ўрганилган 
материални умулаштириш мумкин. 
В.С.Безрукованинг таъкидлашича, педагогик жараённинг ҳар қандай 
компонентини интеграциялаш мумкин: унинг мақсади, принциплари, 
мазмуни, ўқитишнинг усул ва воситаларини. Жумладан, мазмунни 
интеграциялашда унинг ҳар қанлай комонентини танлаш мумкин: 
тушунчалари, қоидалари, принциплари, хусусиятлари, ҳодисалар, фаразлар
фактлар, ғоялар, муаммоларини. Шунингдек, интеллектуал ва амалий 
кўникма ва малакаларни ҳам интеграциялаш мумкин. Турли фанларнинг бу 
каби компонентларини бир яхлитликка келтириш уни тизимлаштирувчига 
айлантиради ва унинг атрофида ўқув материали тўпланади ва янги тизимга 
келтирилади. Тизимли ташкиллаштирувчи омил интегратив таълимни 
ташкиллаштиришда бош ролни ўйнайди, чунки у интегратив таълимни 
ташкиллаштириш методикаси ва технологиясини аниқлаб беради [24]. 
Ҳозирги вақтда, Е.В.Иваньшинанинг таъкидлашича, таълимнинг янги 
назарий концепцияси асосланмоқда, унда шахснинг ҳар томонлама 
ривожланишида, дунёни тизимли англашда интегратив билимлар зарур 
бўлади. Бу концепция қуйидаги олимларнинг (М.Н.Берулава, В.С.Безрукова, 
Л.П.Саксонова, И.Ю.Алексашина, В.Б.Криса, В.Н.Максимова, И.М.Швец ва 
б.) [27; 24; 133; 12; 83; 94; 168 ] илмий ишларида ўз ифодасини топган.
Таълимга интегратив ёндашув – бу таълим жараёнида интегратив 
принципнинг амалий жорий қилиниши сифатида қараш мумкин, бир предмет 
ёки бир-бирига яқин фанларни ўзаро боғлиқ материалларни ўрганишда, 
унинг вазифалари, мазмуни, шакл, метод, усул ва воситаларининг 
бирлашуви, мослашувини тақозо қилади. Бу ўз навбатида таълим 


131 
олувчиларнинг тизимли билимларини шакллантириш орқали уларнинг яхлит 
днёқарашини шакллантиришга таъсир қилади [59].
Таълимда “Интегратив ёндашув” тушунчаси қатор белгилар билан 
ифодаланади: яхлитлик, кўпқирралик ва таълим барча метод ва усулларнинг 
бирлиги ва ҳар томонламалиги, мазмуннинг узвийлиги ва узлуксизлиги, 
ташкиллаштиришда режалаштирилиши ва уйғунлиги. Таълимда интегратив 
ёндашув бир томонлама, бир йўналишли эмас, балки ишга ҳар томонлама, 
кўп қиррали ёндашувни тақозо қилади. Интегративлик шакл ва мазмунан 
шакллантирилиши жиҳатидан таълимнинг барча босқичларининг бирлиги 
саналади, унда якуний натижага мақсад, вазифа, услубларнинг аниқ 
белгиланиши орқали самарадорликка эришилади. 
Интегратив ёндашув таълим, маданият ва фаннинг комплекс жорий 
қилиш ғоясини амалга оиришга имкон беради. Интегратив ёндашув 
концепцияси турли ўқув фанлари орасидаги билимлар, назария билан 
амалиётнинг узулиш ва фарқини бартараф қилишга йўналтирилган. 
Интеграця ва тизимлилик тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги шундаки, 
унда интегратив билимларни шакллантириш тизимли тафаккур услубларини 
эгаллашни тақозо қилади, бу биосфера ва жамиятдаги бир вақтнинг ўзида 
содир бўлаётган турли даражадаги жараёнлардан фойдаланиш имконини 
берди. Олий таълимда замонавий педагогиканинг муҳим вазифаси - бу 
таълим 
олувчиларнинг 
тизимли 
тафаккурини 
шакллантириш 
ва 
ривожлантиришшга ориентир бериш (мўлжал олиш) замонавий ҳаётнинг 
муҳим талабларидандир. 
ОТМ битирувчилари янги ахборот ва ижтимоий-иқтисодий маконда 
ҳаётий ахборотларнинг миқдор ва сифат ўзгаришларига мослашишлари, 
касбий фаолиятларидаги турли ўзгаришларга психологик жиҳатдан тайёр 
бўлишлари, меҳнат шароити ва мазмунингинг ўзгаришларига тайёр 
туришлари лозим бўлади. 
Ахборот оқимининг ўсиб бориши щрганилаётган талабақалашган 
билимларни чуқурлаштириб, янги ўқув фанларнинг (предметлар) пайдо 
бўлишига сабабчи бўлади. 
Бўлажак ўқитувчилар маълум билимларни эгаллаб, атроф оламни яхлит 
тарзда англашда, кўп функцияли вазифаларни ечишда қийинчиликларга 
учрашади. Улар бу каби қийинчиликларга ҳаётда, педагогик фаолиятида, 
атроф борлиқ жараёнлари ва тизимини моделлаштиришда дуч келишади. 
Бўлажак ўқитувчилар бу каби қийинчиликларга ОТМларда билим олиш 
жараёнларида ҳамда кейинчалик касбий билимларини такомиллаштиришда 
дучор бўлишади. 
Бу муаммоларининг ечимини фанлараро алоқалардан, бинар таълимдан, 
интегратив курслар ва бошқа воситалардан излаш керак. 
Талабалар тизимли тафаккурини шакллантириш муаммосининг ечимида 
янги ёндашув бўлиб, замонавий педагогик ва ахборот технологиялари хизмат 
қилади, улар таълим тизимига кириб, таълим жараёнининг фаол 
комплнентига айланади ва анъанавий таълимнинг дидактик принципларини, 
таълимнинг мазмуни, тузилиши, шакл ва методларини ўзгартиради.


132 
Шундай қилиб, замонавий ижтимоий-иктисодий контекст ҳар 
томонлама ривожланган илмий ўқимишли мутахассисни тайёрлаш 
вазифасини асослайди. Бу мутахассис нафақат умумий ва базавий билимнинг 
юқори даражасига эга бўлиши, балки чуқур ва глобал фикр юритиши, 
эришувидаги имкониятлар ва хавф-хатарни таҳлил қилиши ва баҳолаши, 
шахсий, жамоавий ва ижтимоий ҳолатларга тез мослаша олишлари керак. 
Шахс мавжудлиги шартларидан бири бу унинг замонавий жамиятда 
ҳодисаларни унинг яхлитлигида пайқаши, тушуниб етиши ҳисобланади.
Айнн шунинг учун ҳам талабаларнинг тизимли тафаккурини 
ривожлантиришш асосий вазифа саналади. Талабаларнинг тизимли 
тафаккурини шаклантириш ва ривожлантиришшнинг моҳияти шундаки, унда 
у қонуниятларни эркин аниқлаш, факт ва ҳодисаларни олдиндан билиш ва 
уни тўғри баҳолаш имконини беради. 
Жамият, иқтисод ва таълимнинг замонавий шароитларда ривожланиши 
талабага, мутахассисга, олимга оламни, объектларни, интеграцион 
жараёнлани, турли фанлар ютуқларини яхлит тасаввур қилиш, тизим 
сифатида уни комплекс қабул қилиш имконини беради. Инсоннинг тизимли 
тафаккурини шакллантириш ва ривожлантиришш бугунги кунда замонавий 
таълим тизимининг муҳим вазифаси санлади, дейди тадқиқотчи 
З.А.Решетова. 
Ушбу муаллифнинг фикрига кўра, таълим жараёнининг марказий 
муаммоси таълим олувчиларнинг назарий тафаккурини илмий умулаштириш 
шаклида, тизимли ёндашув принциплари асосида шакллантиришдан иборат. 
Бунда тизимли ёндашув ўқув фанининг методологик асоси сифатида 
қаралади. Бундай фаолият жараёнида тизимли метод ва технологялар 
шаклланиб боради [160]. 
Тизимли ёндашув предмет (нарса) ни ажратиш усулини, тадқиқот 
дастурини, у тўғрисидаги билимлар структурасини, уларнинг ўзаро 
алоқалари принципини, предметни англаш ҳаракатлари мантиқини, назарий 
асосларнинг тузилиш усулларини ўзгартириб юборади [160, 4 с.]. 
Тизимли тафаккурнинг хусусият ва имкониятлари шундан иборатки, 
унда тизимли тафакккури ривожланган инсон, унинг яхлитлиги ҳамда турли 
алоқалари ва қонуниятларини тушунади ва кўра билади. У (инсон) олам 
моделини яхши тушуниш мақсадида, уни соддалаштириш ва ҳатто бузиб 
кўрсатиш зарурлигини англаб етади. Инсон борлиқни турли томондан 
кўриши, турли текистлик ва ракурсда, унинг бутун тизимини, ёки алоҳида 
элементларини, бир нуқтага тўплаши мумкин. 
Бундай инсон қотиб қолган стеротип тафаккурга эга бўлмай, объектив 
борлиқнинг ўз ментал моделини ярата билади, ва у сабаб-оқибат алоқаларини 
кўра билиш, объект ва ҳодисаларнинг қайта алоқасини кўра билиш 
қобилиятига эга бўлади. Бундай одамлар ўзини менежментда, илим-фанда, 
ижодда яхши намоён эта оладилар. 
Тизимли тафаккур борлиқнинг ривожланиш жараёнларини кўра 
билишга ёрдам беради. Ҳар қандай тизим вақт оралиғида мавжудлигини 
(борлигини) тақозо қилади – ҳозирда, ўтган замонда ҳамда келгусида, 


133 
шунинг учун ҳам тафаккурнинг бундай тури у ёки бу объектнинг 
ривожланишини назорат қилиш имконини беради. 
Тизимли тафаккурга қуйидагилар хос: 
- олам тузилишини тушунишга ёрдам беради ва қилинадиган 
хатоларнинг миқдорини камайтриади; 
- мақсадларни тўғри, саводли тузиш ва унга эришиш методларини 
топиш; 
- ҳар қандай тизим тузилишини тушунишни ва уни бошқаришни 
ўргатади, жумладан ўзга кишилар фаолиятини ташкиллаштиришни; 
- қарорлар қабул қилиш миқдорини ошириш имконини беради, уларни 
излаб топишда вақтни иқтисод қилиш ҳамда турли илмий назарияларни 
(билимларни) бирлаштиришга ўргатади;
- ўрганилаётган объектни турли томонлама кўриш ва объектив баҳолаш 
имконини беради; 
- оммавий ахборот воситаларида (ОАВ) берилган воқеаа-ҳодисалар 
тўғрисидаги маълумотларни тўғри таҳлил қилиш имконини яратади; 
- ҳодисаларни прогноз қилиш имконини беради.
Шахс умумий ва касбий ривожланишида тизимли ёндашув, тизимли 
тафаккур қадрият сифатида катта имкониятларга эга. 
Жумладан, В.В.Черниковнинг таъкидлашича, “...тизмили тафаккур, 
айрим бир томонлама ғайриилмий тушунчалар, ёндашувлар, методлардан 
фарқли ўлароқ, турли соҳалар бўйича билимларнинг объектив имманент 
алоқаларни ўрнатиш, уларни моделлаштириш қонуниятларини аниқлаш ва 
маълумотларни таҳлил қилиш имконини яратади” [163, 7 с.]. 
Тизимли тафаккурга эга инсон ҳар қандай объектни яхлитликда кўради, 
мазмунни ташкил қилувчи қисмларни мантиқан бирлаштира олади ҳамда 
улардан ўзининг ҳаётий ва касбий вазифаларни ечишида фойдаланади. 
Тизимли тафаккурга эга инсон умумий ва универсал малакага эга бўлади ва 
ўз билим ва фаолиятда муваффақиятли ҳаракат қила олади. 
Тизимли тафаккурнинг қиймати ҳам айнан мана шунда; бу нафақат 
инсон тафаккурининг бир тури, балки инсон тафаккурининг янги босқичи 
саналади ҳамда у махсус компонентлар (концептлар, конструкциялар, 
моделлар, парадигмалар), янги технологиялар асосида жорий қилдинади 
[140]. 
Тизимли тафаккур юритиш потенциали шундаки, унга асосланган янги 
ташкилий тизимлар пайдо бўлади; тизимли таҳлил тадқиқот жараёнлари, 
воқеаалар ривожланишини прогноз қилиш имконини беради; у қабул 
қилинадиган қарорларнинг самарадорлиги ва ақл-идрокка асосланишини 
таъминлайди (педагогикада – ёндашувлар, принциплар, технологиялар); 
атроф-муҳит, дарслик, илмий, бадиий ва махсус манбалардан маълумотларни 
танлаш ва таҳлил қилиш малакаларини ривожлантиради. 
Ҳар қандай тизим хусусиятларини англаб етиш қобилияти пайдо бўлади; 
мақсадни, вазифани тўғри танлаш ва унга эришиш малакаси шаклланади; 
турли илмий ғоялар бўйича билимларни умулаштириш кўникмаси 
рвиожланади. Шунингдек, маваффақият инструменти сифатида логистикада, 


134 
инженерингда ва физикада ҳам қўллаш мумкин. 
Тизимли тафаккурни менежментда, санъатда, сиёсатда, бизнес ва 
таълимда қўллаш қимматлидир. Тизимли тафаккурнинг юқорида 
таъкидланган хусусиятлари педагогикада - шахсни таълим ва касбий 
шаклланиш жараёнларида шакллантириш ва ривожлантиришш, вазифаларига 
мос тушуди. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,тизимли ёндашув замонавий оламни 
англашда тўғри мулжал олиш, турли ҳолат ва вазиятларда тўғри ҳаракат 
қилиш имконини беради. Демак у мумкин бўлган хато ва камчиликлар 
сонини минимумга камайтиради. Тизимли тафаккурга эга шахс 
стереотиплардан холис ва у ўз кучи ва қобииятларидан максмал даражада 
самарали фойдалана билади. 
Аммо таълимнинг янги принциплари ривожи жамият ривожидан ортта 
қолмоқда, инсонни тизимли фикр юритиш ва тафаккур усулини 
шакллантириш ғояси унга ҳаётий муаммоларни тўғри таҳлил қилиши таълим 
тизимининг асосий вазифаси саналмайди. 
Бироқ тизимли фикр юритиш эҳтиёжга айланган бўлса-да, мавжуд 
таълим амалиёти таълим олувчиларда ушбу қобилиятни шакллантиришга 
қодир эмас. 
Ўқувчи ва талабаларда шакллантирилаётган тафаккур усули жамият 
эҳтиёжлари ва талабларига мос тушмаслиги – замонавий таълим тизимининг 
зиддияти бўлиб, уни ечиш лозим бўлади [128, 5 с.]. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling