Метрологик хизмат ва метрологик таъминот Режа


Сифат бўйича Европа ташкилоти (ЕОКК)


Download 342.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana22.06.2023
Hajmi342.01 Kb.
#1647011
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
амалий мағулот

 
Сифат бўйича Европа ташкилоти (ЕОКК) 
 
Сифатни назорат қилиш Европа ташкилоти ЕОКК (Европейская организация по 
контролю качества) бўлиб, унинг биринчи конференцияси 1957 йилда чақирилган ва шу 
йилнинг ўзида уни низоми ҳам тасдиқланди.
 
Синов лабораторияларининг аккредитлаш бўйича Халқаро конференцияси (ИЛАК) 
ИСО ва МЭК ишлаб чиққан халқаро қоидаларга асосан лабораторияларни 
аккредитлашдан мақсад синов лабораторияларни аниқ синовлар ѐки аниқ тур синовлари 
(ИСО/МЭК Руководство 2.86) ўтказишга ҳуқуқ беришдан иборат.
 
2.3. Метрология бўйича асосий атамалар 
1
 
 
Метрологияда бот-бот ишлатиладиган айрим тушунчалар қуйидагилардан иборат: 
Метрология – ўлчашлар, уларнинг бирлилигини таъминлаш усуллари ва воситалари 
ҳамда керакли аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан. 
Назарий метрология – метрологиянинг фундаментал асосларини ишлаб чиқиш 
предмети бўлган соҳасидаги метрология бўлими. 
Қонунлаштирувчи метрология – метрология бўйича миллий идора фаолиятига 
қарашли ва бирликлар, ўлчаш усуллари, ўлчаш воситалари ва ўлчаш лабораторияларига 
давлат талабларини ўз ичига олган метрология қисми. 
Амалий метрология – назарий метрология ишланмаларини ва қонунлаштирувчи 
метрология қоидаларини амалий қўлланиш масалалари билан шуғулланувчи метрология 
бўлими. 
Катталик – сифат жиҳатидан ажратилиши ва миқдор жиҳатидан аниқланиши мумкин 
бўлган ҳодисалар, моддий тизим, модданинг хоссасидир. 
Ўлчанадиган катталик – ўлчаш вазифасининг асосий мақсадига мувофиқ ўлчаниши 
лозим бўлган, ўлчанадиган ѐки ўлчанган катталик. 
Катталик ўлчами – муайян миқдорий объект, тизим, ҳодиса ѐки жараѐнга тегишли 
бўлган катталикнинг миқдорий аниқланганлиги.
Катталикнинг қиймати – катталик учун қабул қилинган бирликларнинг маълум бир 
сони билан катталикнинг ўлчамини ифодалаш. 

Download 342.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling