- Ўзбекистон миллий метрология институти:
- Ўзбекистон Республикаси миллий эталонлар базасини такомиллаштиради ва ривожланишини таъминлайди;
- эталонларни ва энг юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини сақлаб туриш ҳамда уларни халқаро даражада солиштириш, шунингдек катталик бирликларини сақлаш ва узатиш бўйича ишларни бажаради;
- ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
- метрология текшируви натижаларини ўзаро эътироф этиш бўйича халқаро шартномаларни рўёбга чиқаришда иштирок этади;
- метрология текширувини ва метрологияга оид фаолият соҳасидаги илмий тадқиқотларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг қуйидаги турлари қўлланилади: - Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
- ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиёти;
- ўлчаш воситаларини калибрлаш услубиёти;
- ўлчашларни бажариш услубиёти;
- синов воситаларини аттестациядан ўтказиш услубиёти.
- Ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар жумласига метрология текширувини ўтказиш тартибини белгиловчи стандартлаштириш бўйича ҳужжатлар ҳам киради.
- Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш услубиётлари, синов воситаларини аттестациядан ўтказиш услубиёти метрологик экспертизадан ўтказилиши лозим.
- Ўлчашларни бажариш услубиёти метрологик аттестациядан ўтказилади.
Қуйидагилар давлат метрология текшируви ва назоратининг объектларидир: - Қуйидагилар давлат метрология текшируви ва назоратининг объектларидир:
- эталонлар;
- ўлчаш воситалари;
- синов воситалари;
- стандарт намуналар;
- ахборот-ўлчаш тизимлари;
- ўлчашларни бажариш услубиётлари;
- ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдори;
- метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа объектлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |