Метрология ҳақида Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими. - Ўлчашлар бирлилигига эришиш маҳсулотлар, хизматлар, технологияларнинг сифатини хавфсизлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича бажарадиган ишларнинг асосидир. Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш дунёдаги ҳар бир мамлакат учун давлат аҳамиятидаги масаладир.
- Ўлчашлар бирлилиги Ўзбекистонда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими (ЎДТ) асосида амалга оширилади.
- Маълумки ўлчашлар бирлилиги – бу ўлчашлар натижаларининг катталикларнинг қонунлаштирилган бирликларда ифодаланиши ва ўлчаш хатоликларининг берилган эҳтимоллик билан ўрнатилган чегарадан ташқарига чиқмайдидан ўлчаш ҳолатидир.
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
- “МЕТРОЛОГИЯ ТЎҒРИСИДА” ги
- ҚОНУНИ
- 28.12.1993
- №1004-XII
Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: - Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни
- ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни
- ЎзР 07.04.2020 й. ЎРҚ-614-сон Қонуни
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
- ҚОНУНИ
- II боб. Метрологияга оид фаолият соҳасини тартибга солиш (6-12 моддалар)
- III боб. Метрологияга оид фаолиятни ташкил этиш (13-17 моддалар)
- IV боб. Давлат метрология текшируви ва назорати (18-28 моддалар)
- V боб. Якунловчи қоидалар (29-32 моддалар)
- I боб. Умумий қоидалар (1-5 моддалар)
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади - 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
- Ушбу Қонуннинг мақсади метрологияга оид фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
- 2-модда. Метрология тўғрисидаги қонунчилик
- Метрология тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
- Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг метрология тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |