- Метрологияга оид фаолият соҳасидаги асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш;
- ишончсиз ўлчаш натижаларининг олдини олиш;
- холис, ишончли ва солиштириладиган ўлчаш натижаларига бўлган эҳтиёжларни қондириш;
- ўлчаш натижаларининг миллий ва (ёки) халқаро эталонларгача метрологик кузатилувчанлигини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ривожланишига ва илмий-техник тараққиётига кўмаклашиш.
5-модда. Метрологияга оид фаолият соҳасинининг асосий принциплари - Метрологияга оид фаолият соҳасининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
- қонунийлик;
- метрология текшируви ва назорати натижаларининг холислиги;
- илмий асосланганлик;
- ўлчаш бирликлари қўлланилишида халқаро бирликлар тизимининг устуворлиги;
- бошқарув тизимининг ягоналиги;
- маълумотларнинг ошкоралиги ва очиқлиги;
- ўлчашлар ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича миллий ва халқаро талабларнинг уйғунлиги.
6-модда. Метрологияга оид фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари - Метрологияга оид фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- метрологияга оид фаолиятни халқаро талаблар асосида ривожлантириш;
- инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
- илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда уларни ишлаб чиқариш амалиёти билан интеграция қилиш;
- метрологияга оид фаолият соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
- илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантириш;
- нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизими ишлаши ва ривожланишини, унинг халқаро бирликлар тизими ва бошқа мамлакатларнинг катталик бирликлари тизимлари билан уйғунлашувини таъминлаш;
- халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |