Метрология ҳақида Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими


Download 35.22 Kb.
bet2/8
Sana18.06.2023
Hajmi35.22 Kb.
#1590663
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
04-маъруза МЕТРОЛОГИЯ КОНУНИ

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

  • Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилмоқда:
  • метрологияга оид фаолият — ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, ўлчаш услублари ва воситалари, шунингдек талаб қилинадиган аниқликка эришиш усуллари билан боғлиқ бўлган фаолият;
  • метрологик кузатилувчанлик — ўлчаш натижасининг ҳужжатлаштирилган узлуксиз калибрлашлар кетма-кетлиги орқали эталонга боғлаш мумкин бўлган хоссаси;
  • метрологик экспертиза — ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши билан боғлиқ метрологик талаблар, қоидалар ва нормаларни қўллаш тўғрилиги ҳамда тўлиқлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий ишлар мажмуи;
  • синов воситаси — синовлар ўтказиш учун мўлжалланган, нормаланган техник тавсифлари бўлган техник қурилма, модда ва (ёки) материал;
  • 3 - МОДДА. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР.

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 3 - модда. Асосий тушунчалар

  • стандарт намуна — метрологик аттестация натижасида модда (материал)нинг хоссаси ёки таркибини тавсифлайдиган битта ёки ундан ортиқ қийматлари аниқланган шу модда (материал) намунаси шаклидаги ўлчаш воситаси;
  • эталон — муайян катталик бирлигининг ўлчамини бошқа ўлчаш воситаларига ўтказиш мақсадида уни қайта ҳосил қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчаш воситаси;
  • ўлчашлар аниқлигининг кўрсаткичи — ўлчаш услубиётининг қўлланилаётган нормалари ва қоидаларига риоя этилганда олинган ўлчаш натижалари аниқлигининг белгиланган тавсифи;
  • ўлчашларни бажариш услубиёти — ўлчашларнинг бажарилишини ва уларнинг натижалари белгиланган аниқлик кўрсаткичлари билан олинишини таъминлайдиган операциялар ва қоидалар мажмуи;
  • ўлчаш воситаси — ўлчашлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятларга эга бўлган техника воситаси;

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 3 - модда. Асосий тушунчалар

  • ўлчаш воситаларини калибрлаш — берилган шароитларда ўлчаш воситаси ёрдамида олинган катталик қиймати ва эталон билан қайта тикланадиган тегишли катталик қиймати ўртасидаги нисбатни аниқлаш орқали ўлчаш воситасининг метрологик тавсифларини аниқлаш мақсадида бажариладиган операциялар мажмуи;
  • ўлчаш воситаларини қиёслаш — ўлчаш воситаларининг белгилаб қўйилган метрологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида бажариладиган операциялар мажмуи;
  • ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши — ўлчашларнинг натижалари қонунийлаштирилган бирликларда ифодаланган ва ўлчашларнинг аниқлик кўрсаткичлари маълум эҳтимоллик билан белгиланган чегараларда жойлашган ҳолати.

Download 35.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling