Метрология ҳақида Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими


-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг метрологияга оид фаолият соҳасидаги ваколатлари


Download 35.22 Kb.
bet4/8
Sana18.06.2023
Hajmi35.22 Kb.
#1590663
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
04-маъруза МЕТРОЛОГИЯ КОНУНИ

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг метрологияга оид фаолият соҳасидаги ваколатлари

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
  • метрологияга оид фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
  • метрологияга оид фаолият соҳасида давлат дастурларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
  • ўз ваколатлари доирасида метрологияга оид фаолият соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
  • метрологияга оид фаолият соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • катталик бирликларининг номлари ва белгилари, уларни ёзиш ва қўллаш қоидаларини, метрология текшируви ва назорати тартибини, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчаш воситаларини синаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш, қиёслаш, калибрлаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартибини белгилайди.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати

  • Метрологияга оид фаолият соҳасининг давлат томонидан бошқарилишини метрология бўйича миллий орган — Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) амалга оширади.
  • Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати давлат метрология хизматидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматларидан иборатдир.
  • Давлат метрология хизмати махсус ваколатли давлат органи ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмаларидан, шунингдек Ўзбекистон миллий метрология институтидан иборат.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузуридаги махсус ташкил этилган ҳамда аккредитация қилинган бўлинмалардан иборатдир.

  • Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузуридаги махсус ташкил этилган ҳамда аккредитация қилинган бўлинмалардан иборатдир.
  • Юридик шахсларнинг метрология хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган махсус ташкил этилган ҳамда аккредитация қилинган юридик шахслардан ва (ёки) улар ҳузуридаги бўлинмалардан (бундан буён матнда юридик шахсларнинг метрология хизматлари деб юритилади) иборат.
  • Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари зарурат бўлган ҳолларда ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ҳамда метрология текширувини амалга ошириш учун ташкил этилади.
  • Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларининг ҳамда юридик шахслар метрология хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари давлат метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомларда ўрнатилади.

Download 35.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling