Давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳалар - Давлат метрология текшируви ва назорати қуйидаги соҳаларда бажариладиган ўлчашларга нисбатан қўлланилади:
- соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
- моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
- солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;
- заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиб ташлаш;
- умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва ушбу соҳада хизматлар кўрсатиш;
- аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
саноат хавфсизлигини таъминлаш; - саноат хавфсизлигини таъминлаш;
- давлат мудофаасини таъминлаш;
- меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
- сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
- геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;
- ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
- фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
- расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;
- маҳсулот ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.
- Давлат метрология текшируви ва назорати қонунчиликка мувофиқ фаолиятнинг бошқа соҳаларига нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
Давлат метрология текшируви: - ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш мақсадида синовдан ўтказиш;
- ўлчаш воситаларини ва ўлчашларни бажариш услубиётларини метрологик аттестациядан ўтказиш;
- ўлчаш воситаларини, шу жумладан эталонларни қиёслаш, калибрлаш;
- синов воситаларини аттестациядан ўтказиш.
Давлат метрология назорати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларининг метрологияга оид талабларга риоя этилиши устидан амалга оширилади. - Давлат метрология назорати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларининг метрологияга оид талабларга риоя этилиши устидан амалга оширилади.
- Давлат метрология назорати:
- ўлчаш воситаларининг (шу жумладан эталонлар, стандарт намуналар, ахборот-ўлчаш тизимлари) ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши, прокатга берилиши, реализация қилиниши, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши;
- ўлчашларни бажариш услубиётларининг қўлланилиши;
- белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилиши, шунингдек аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари ва лабораториялари фаолияти;
- ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдори устидан амалга оширилади.
- Давлат метрология назоратини амалга оширувчи шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги қонунчиликда белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |