Ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдори устидан давлат метрология назорати давлат метрология хизматининг ваколатли органлари томонидан ўтказилади. - Ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдори устидан давлат метрология назорати давлат метрология хизматининг ваколатли органлари томонидан ўтказилади.
- Ўрамларга қадоқланган товарлар миқдори устидан давлат метрология назорати ўрам таркибини ўрамни очмасдан ёки деформация қилмасдан ўзгартириш мумкин бўлмаган тақдирда, ўрамдаги товар миқдорини кўрсатувчи масса, ҳажм, узунлик, майдон ёки бошқа катталиклар эса ўрамда белгиланган ҳолларда амалга оширилади.
- Ўрамларга қадоқланган товарлар миқдори устидан давлат метрология назорати суюқ ҳолдаги қадоқланган товарлар учун истеъмол идиши сифатида фойдаланиладиган ўлчамли идишларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
- Ўрамлардаги қадоқланган товарларнинг миқдори устидан давлат метрология назорати текширув хариди орқали амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |