Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш. Маъруза 8
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
хатолик, улчаш..
бир қийматли ўлчов – ўлчамнинг катталигини қайта тиклайдиган ўлчов (масалан, 1 kg тароз тоши); кўп қийматли ўлчов – турли ўлчамлардаги катталикни қайта тиклайдиган ўлчов (масалан, узунликни штрихли ўлчови). 9 10 11 Ўлчаш воситаси (measuring instrument) – метрологик тавсифлари меъёрланган, ўлчами маълум вақт оралиғида ўзгармас деб қабул қилинадиган, катталикнинг ўлчов бирлигини қайта тиклайдиган ва сақлайдиган, ўлчашлар учун мўлжалланган техник восита. Ўлчаш асбоби – кузатувчи бевосита қабул қила оладиган шаклдаги ўлчаш маълумоти сигналини ҳосил қилишга мўлжалланган ўлчаш воситасидир. Ўлчаш ускунаси (measuring installation) – бир ёки бир нечта катталикларни ўлчашга мўлжалланган, бир жойда ўрнатилган ўлчовлар, ўлчаш асбоблари, ўлчаш ўзгарткичлари ва бошқа қурилмаларнинг ўзаро функционал бирлаштирган мажмуидир. 12 Ўлчаш техникаси воситалари – ўлчашлар учун махсус мўлжалланган воситаларнинг қамрови. Ўлчаш техникаси воситаларига ўлчаш воситалари ва уларнинг мажмуи (ўлчаш тизимлари , ўлчаш ускуналари), ўлчаш жиҳозлари ҳамда ўлчаш қурилмалари киради. Ўлчаш ўзгарткичи узатиш, кейинчалик ўзгартириш, ишлов бериш ва сақлаш учун қулай, лекин кузатувчи бевосита идрок эта олмайдиган шаклдаги ўлчаш маълумоти сигналини ҳосил қилиш учун мўлжалланган ўлчаш воситасидир. Ўлчаш ўзгарткичи ёки бирор ўлчаш асбобининг таркибига киради ёки бирор ўлчаш воситаси билан биргаликда қўлланилади. 13 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling