Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш. Маъруза 8
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
хатолик, улчаш..
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўлчаш воситасининг хили ва тури : Ўлчаш воситасининг хили
Таққослаш воситаси – бир турдаги ўлчовларни ёки ўлчаш асбобларининг кўрсаткичларини бир-бири билан таққослаш имконини берадиган техник восита ёки махсус яратиладиган муҳит. Баъзан техник воситалар таққослаш вазифасини таъминловчи ўлчаш воситаси билан жиҳозланади. Бир палласи эталон тош, бошқа палласига эса текшириладиган тош қўйиладиган пишангли (ричагли) тарози уларни таққослаш воситаси бўлади. 23 Қонунлаштирилган ўлчаш воситаси (legal measuring istrument) - вақолатланган идора томонидан яроқли деб топилган ва ишлатишга рухсат берилган ўлчаш воситаси. Серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишчи ўлчаш воситаси турини тасдиқлаш йўли билан қонунлаштирилади, ноёб ишчи ўлчаш воситалари, шлчаш ва қиёслаш ускуналари, ўлчаш тизимлари, уларнинг турлари эса метрологик аттестациялаш йўли билан қонунлаштирилади. Ўлчаш воситасининг хили ва тури: Ўлчаш воситасининг хили – бир хил вазифани бажарувчи, бир принципда ишлашга асосланган, бир хил тузилган ва бир техник хужжат бўйича тайёрланган ўлчаш воситаларининг мажмуи. Ўлчаш воситасининг тури – ушбу катталикни ўлчашга мўлжалланган ўлчаш воситаларининг мажмуи. 24 Ўлчаш воситасининг хатолиги (error (of indication) of a measuring instruments) – ўлчаш воситасининг кўрсатуви билан ўлчанаётган катталикнинг чин (ҳақиқий) қиймати ўртасидаги айирмадир. Ўлчов учун унинг номинал қиймати кўрсатув бўлади. Ўлчаш хатолиги ўлчашнинг муҳим хусусияти бўлиб, ўлчаш натижасини катталикнинг чин қийматига яқинлашишининг миқдорий баҳоси ҳисобланади. Катталикнинг чин қийматига эришиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, амалиётда хатоликни баҳолаш учун чин қиймат ўрнига унинг ҳақиқий қиймати қўлланилади. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling