Метрология


 Техникавий шартларни давлат рўйхатидан ўтказиш


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96
5. Техникавий шартларни давлат рўйхатидан ўтказиш. 
Мазкур стандартга мувофиқ келишиб олинган ва тасдиқланган 
техникавий шартлар давлат рўйхатидан ўтказиш учун техникавий шартларни 
тасдиклаган корхона жойлашган худуд бўйича техникавий шартлар 
давлатлараро стандартларнинг ва Ўзбекистон Республикаси стандартларининг 
мажбурий талабларига мувофиқ ѐки мувофиқ эмаслигини назорат қилиш 
мақсадида ҳамда техникавий шартлар хусусида марказлашган ахборотни 
вужудга 
келтириш 
мақсадида 
Стандартлаштириш, 
метрология 
ва 
сертификатлаштириш Ўзбекистон давлат маркази (Ўздавстандарт) га такдим 
этилади. 
Техникавий 
шартларга 
доир 
ўзгартиришларни 
Ўздавстандарт 
идораларида техникавий ҳужжатлар асл нусхасини сақловчи корхона 
жойлашган ҳудуд бўйича рўйхатга олинади. 


62 
Техникавий шартларга доир ўзгартиришларни давлат рўйхатидан 
ўтказиш учун техникавий шартлардан кўчирма унга бундан аввал киритилган 
ўзгартиришлар билан такдим этилади. 
Ишлаб чиқувчи корхоналар техникавий шартларни (уларга доир 
ўзгартиришларни) тасдиқланган пайтидан кечи билан бир ой ичида давлат 
рўйхатидан ўтказиш учун: 
техникавий шартлар (уларга доир ўзгартиришлар) нинг асл нусхаси, 2 – 
нусхаси ва кучирмасини; 
«А» иловасига мувофиқ каталог варагини
техникавий шартлар (ўзгартиришлар) келишилганин тасдикловчи 
ҳужжатлар нусхасини такдим этади. 
Мабодо каталог вараги мазмунини ўзгартирадиган бўлса, маҳсулотнинг 
каталог вараги техникавий шартларга доир ўзгартиришлар билан такдим 
этилади. 
Техникавий шартларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун уни тикилган 
ҳолда такдим қилинади, муқовада маҳсулот номи ва техникавий шартлар 
белгиси кўрсатилади. 
Ўздавстандарт идоралари техникавий шартларни (уларга доир 
ўзгартиришларни) улар олинган пайтдан бошлаб 15м кун ичида Ўздавстандарт 
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда техникавий шартлар 
(уларга доир ўзгартиришлар) кучирмасини рўйхатга олган идора номи, давлат 
рўйхатига олинган сана ва тартиб рақамини кўрсатган ҳолда корхонага 
қайтаради. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling