Метрология
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3. Агрегатлаштириш усули Агрегатлаштириш
1.2. Турлаш усули Стандартлаштиришнинг турлаш усули – функционал вазифалари бўйича бир-бирига яқин бўлган: турли объектларни яратишда асосий (база) сифатида қабул қилинган мажмуа учун объект турларини белгилашга қаратилган усул ҳисобланади. Турлашни баъзан “базавий конструкциялар” деб ҳам аталади. Чунки турлаш жараѐнида оптимал хоссалари бўйича олинган мажмуага хос бўлган объект танланади, аниқ бир объект – буюм ѐки технологик жараѐн қабул қилинганда эса, танланган объект фақат қисман ўзгариши мумкин. Шундай қилиб, турлаш кам сонли объектларга кўп сонли функцияларни тадбиқ этиш ҳисобланиб, бунда берилган мажмуадаги алоҳида тур объектларининг сақланишини таъминлайди. Турлашнинг самарадорлиги янги буюм ишлаб чиқарилаѐтганда олдин текширилган, синашда бўлган ечимларни қўллаш, ишлаб чиқаришни тайѐрлашни тезлаштириш ва таннархини пасайтириш, алоҳида тур объектларини ишлатиш шароитларини енгиллатиш ва уларни модификациялаш асосида амалга оширилади. Турлаш стандартлаштиришнинг самарали усуллари қаторида учта асосий йўналишда ривожланади: алоҳида тур технологик жараѐнларни стандартлаштириш; умумий аҳамиятдаги буюмларни стандартлаштириш; муайян бир ишларни, амалларни, синовларни ѐки ҳисобларни бажариш тартибини белгиловчи меъѐрий ҳужжатларни яратиш. Кўпгина ишлаб чиқариш тизимларида, буюм конструкцияларини тездан алмаштириш лозим бўлган ҳолларда, технологик жараѐнларни алоҳида бир тур, конкрет буюмга нисбатан эмас, балки, ундан бир нечта алоҳида тур деталларини, бўлакларини тайѐрлашда ишлатиш имконини берадиган бўлишини мўлжаллаб яратиш муҳим аҳамият касб этади. 65 1.3. Агрегатлаштириш усули Агрегатлаштириш – геометрик ва функционал ўзаро алмашувчанлик асосида турли буюмларни яратишда кўп марта ишлатилувчи, алоҳида, стандарт, бирхиллашган буюмлардан иборат машиналарни, асбобларни ва жихозларни яратиш ҳамда ишлатиш усули ҳисобланади. Агрегатлаштириш машина ва жиҳозларни ишлаш сохаларини кенгайтиради, ишлаш муддатини узайтиради, улардан фойдаланишни осонлаштиради. Агрегатлаштиришнинг яна бир муҳим хусусиятларидан бири – асосий турларни модификацияланиши ҳисобига машина ва жиҳозларнинг номенклатурасининг кўпайишидир. Бундан ташқари, агрегатлаштирилган жихозлар конструктив қайтарувчанликка эга бўлади. Бу эса стандарт агрегат ва бўлакларни ишлаб чиқариш объектларининг конструкцияларини ўзгартиришда ва жоиз бўлганда янги турдаги маҳсулотларга ўтишдаги мослашувларда такрор ишлатиш имкониятларини яратади. Агрегатлаштириш принципи бирхиллашган электрон блоклар, ўлчаш ўзгартгичлари ва элементларидан ташкил топган текширув ўлчаш асбобларини яратишда кенг қўлланилади. Мана шу ерда бир лирик чекиниш қиламиз. Сиз, кўпчилигингиз бир неча ўн йиллар муқаддам ишлаб чиқарилган, электрон лампаларда ишловчи, икки-уч хонали уйларнинг ўлчамидек бўлган дастлабки ЭҲМ ларни кўрмаган бўлсангиз керак. Бирхиллаштириш ва агрегатлаштиришни қўллаш натижасида уларнинг ўлчами кескин кичрайди. Янги электрон технологияларнинг ривожидан кейин эса ҳозирги сиз фойдаланадиган ўлчамларга эга бўлди. Агар компьютерингизнинг диск юритувчи қурилмаси ишдан чиққан бўлса, ўрнига бемалол бошқасини ўрнатишингиз мумкин. Компьютернинг ичида ҳеч қандай радио-монтаж ишлари қилиш шарт эмас. Ўрнатиш жойлари ҳам янгисиникига мос келади. Бу нарсалар оддийдек туюлади. Лекин бунинг тагида қанчалар катта меҳнат, изланишлар, тажрибалар ѐтганини кўз олдига келтириш қийин. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling