Метрология


Маҳсулот хақидаги маълумотларни


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   96
 
3. Маҳсулот хақидаги маълумотларни 
стандартлаштириш ва кодлаш 
Баъзан бирор маҳсулот ҳарид қилганимизда унинг кўринарли жойида ѐки 
этикеткасида ҳар хил қалинликдаги чизиқлар ва рақамлар билан белгиланган 
шаклларни кўришимиз мумкин. Уларга штрих-код номи берилган. Хўш, 
штрих-кодлар нима ва қачон пайдо бўлган? 
Штрих-кодларни маҳсулотларга нисбатан тадбиқ этиш ғояси илк бора 30-
йилларда АҚШ нинг Гарвард бизнес мактабида яратилган бўлиб, унда амалда 
фойдаланиш бир неча ўн йиллардан сўнггина, яъни, 60-йиллардан бошланган. 
Штрих-кодларни дастлабки қўлловчилар темир йўлчилар бўлиб, шу усул 
орқали темир йўл вагонларини идентификациялашган. Микропроцессор 
техникасининг гуркираб ривожланиши 70-йиллардан бошлаб штрих-кодлардан 
кенг равишда фойдаланиш имконини яратди. 1973-йил АҚШда Маҳсулотнинг 
Универсал Коди (IPC) қабул қилиниб, 1977 йилдан бошлаб эса Европа Кодлаш 
Тизими EAN (Europian Article Numbering) таъсис этилди ва ҳозирда ундан 
нафақат Европада, балки бошқа минтақаларда ҳам кенг равишда 
фойдаланилмоқда. 


67 
Штрих-код кетма-кет алмашиниб келувчи қора (штрих) ва оқ (пробел) 
рангли, турли қалинликдаги чизиқлардан иборат бўлиб. Бу чизиқларнинг 
ўлчамлари стандартлаштирилган. Штрих-кодлар махсус оптик қурилмалар – 
сканнерлар 
ѐрдамида 
ўқишга 
мўлжалланган. 
Унинг 
воситасида, 
микропроцессорлар орқали штрихлар рақамларга декодерланиб, маҳсулот 
хақидаги маълумотлар компьютерга узатилади. 
Кўпгина иқтисодий ривожланган мамлакатларда маҳсулотнинг ўрамида 
(упаковкасида) штрих-коднинг бўлиши мажбурий ҳисобланади. Акс ҳолда 
савдо ташкилотлари маҳсулотдан воз кечишлари мумкин. Бу халқаро савдога 
ҳам тегишлидир. Ушбу тизимнинг иқтисодий жиҳатдан самаралилиги 
маҳсулотнинг 85 фоизидан кўпи кодлаштирилганда яққол намоѐн бўлади. 
Бундан ташқари, маҳсулотга нисбатан бўлган талаб ва эҳтиѐжларни 
шакллантириш, жамлаш, ҳисобга олиш, маҳсулотни келиб кетишини ҳисоб 
китоб 
қилиб 
бориш, 
мухосиблик 
ҳисобларида 
ва 
ҳужжатларни 
расмийлаштиришда, ҳамда маҳсулотларни сақлаш ва сотувидаги назоратларни 
амалга оширишда алоҳида ўрин тутади. 
Асосан EAN нинг икки кодидан кўпроқ фойдаланилади: 13 разрядли ва 8 
разрядли рақамли кодлар. Бунда энг ингичка штрих бирлик сифатида олинади. 
Ҳар бир рақам (ѐки разряд) икки штрих ва икки пробелдан иборат бўлади (3- ва 
4- расмлар). 13 разрядли коднинг таркибида қуйидаги кодлар кўрсатилади: 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling