Метрология


Ун ва ѐрма маҳсулотларини қадоқлаш, тамғалаш, ташиш ва сақлаш


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   96
Ун ва ѐрма маҳсулотларини қадоқлаш, тамғалаш, ташиш ва сақлаш 
ишларини стандартлаштириш 
Ун, ѐрма, сули пағаси ва талқонини идишларга солиб коплаш учун 
стандартлар қуйидаги меъѐрларни белгилайди: 
ун учун 1,000; 2,000; 3,000 кг; ѐрма учун 0,025 га каррали бўлган ҳолда 
0,400 дан 1,000 кг гача вазнда; сули пагаси учун-0,050 га каррали бўлган ҳолда 
0,250 ва 0,300 кг вазнларда кадокланади. 
Алоҳида бирлик маҳсулотлар массасининг йўл қўйиладиган четланиш 
миқдорлари қуйидаги қийматлардан ошмаслиги керак: 
1%-ун ва ѐрма учун; 1%-сули пагасининг вазни 0,550 кг гача бўлганда. 
Ун ва ѐрмани полиэтилен плѐнкасидан тайѐрланган пакетларга ҳам 
қадоқлаш мумкин. Ун, ѐрма, сули пагаси ва талқони солинган пакет ва 
халталарнинг умумий вазни 15 кг дан ортиқ бўлмаган картон ѐки фанера 
кутиларга қадоқлаш мумкин. 
Пакет ва халтачаларга қопланган ун, ѐрма, сули пагаси ва талқонини 
автомобиль транспортида ташиш учун улар ускуна – идишларга 
жойлаштирилади. Бундан ташқари ун ва ѐрмани янги ва ишлатилган матоли
қопларга (50,70 кг) қоплаш мумкин. 
Идиш ва қопларнинг устига типографик усулда ѐки штамп ѐрдамида 
маркалаш тамғаси босилади. Қоплаш пайтида ҳар қайси ун ѐки ѐрма солинган 
халтанинг устига ўлчами 6 х 9 см ли мустаҳкам эластик картондан, халтабоп
қоғоз ѐки А русумли қоғоздан қирқиб тайѐрланган маркалаш ѐрлиғи тиқилган
ѐки ѐпиштирилган бўлиши керак. Ёрлиқда маҳсулотни тавсифловчи
қуйидаги маълумотлар ѐзилган бўлиши керак:ишлаб чиқарувчи ўрни ва қайси
ўринга қарашлилиги; маҳсулотниннг номи (тури, нави, олий ва биринчи нав 
уни витаминлаштирилган бўлса, йирик шрифт билан ажратилиб кўрсатилади); 
вазни (кг); ишлаб чиқариш санаси (йил, ой, сана, смена номери); маҳсулотга 
қўйилган стандарт белгиси.
Стандартга мувофиқ ҳар қайси тур маҳсулот идишнинг устига озиқ-
овқат ва энергиявий қийммати: 100 гр маҳсулотдаги оқсил, ѐғ ва углевод 
миқдорлари кўрсатилади. 


72 
Мавжуд стандартларга мувофиқ ун, ѐрма, сули пағаси ва талқони ѐпик
транспорт воситаларида шу транспорт турларида маҳсулот ташиш қоидаларига 
мувофиқ равишда, шунингдек универсал контейнер ва пакетларда ташилади. 
Ун, ѐрма, сули пагаси ва талқонини темир йўл транспортида ташиш учун ѐпик 
вагонлардан фойдаланилади. 
Маҳсулот ҳаво транспортида ташилиши учун улар албатта контейнер еки 
ящикларга жойлаштирилган бўлиши шарт. 
Ун, ѐрма, сули пағаси меъѐрий техник ҳужжатларда кўрсатилган 
қоидаларга мувофиқ қуруқ, тоза, яхши шамоллатиш иконияти бўлган, дон 
захиралари зараркунандалари бўлмаган омборларда сақланади. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling