Метрология
Стандартларнинг синфларга бўлиниши
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
2.Стандартларнинг синфларга бўлиниши.
Ҳозирги кунда республика ҳалқ хўжалигининг барча соҳаларида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг умумдавлат таснифи жорий этилган. Тармоқлар стандарти стандартларни бўлимларга ажратиб таснифлаш асосида ҳисобланади. Унга таснифловчи индекс берилади, у алифбонинг бош ҳарфи билан белгиланади. Масалан, қишлоқ ва ўрмон хужалигига « С « индекси озиқ-овқат ва таъм билиш бўйича « Н » индекси берилади. Бўлимлар 98синфга, ҳар бир синф – 10 кичик синф, ҳар бир кичик синф – 10 гурухга , ҳар бир гурух – 10 кичик гурухга, ҳар бир кичик гурух- 10 турга ажратилган бўлади. Умумдавлат таснифига кўра озиқ-овқат саноатининг маҳсулоти 91 синфга , балик, сут, ѐг, пишлоқ , ун-ѐрма 92 синфга , деҳқончилик маҳсулотлари 97 синфга , чорвачилик маҳсулотлари 98 синфга киритилган. Ҳарфли индекс стандартнинг тармоқга тегишлилигини кўрсатади. Маҳсулотнинг табиий сифат белгиларига кўра гурухларга йуналтирилган тур ва кичик турларга ажратиб таснифлаш унинг ботаник ва биологик белгилари, технологик хусусиятлари билан истеъмол қиймати боғлиқлигини яхширок ифода этади. Баъзи стандартларда сифатнинг турли курсатгичлари классларга бириктирилган бўлади. Биринчи классга кирувчи барча курсатгичлар бўйича энг яхши сифат меъѐрларга эга маҳсулотлар киритилади. Стандартларда маҳсулотларга ҳам тегишлича ўрин берилган бўлиб, улар ўта паст кўрсатгичларга эга эканлиги таърифланади. Стандартнинг йўналишига кўра, унда сифатнинг асосий (базис) ва сўнгги (чекловчи ) меъерлари кўрсатилган бўлиши мумкин. Стандартлар муайян маҳсулотни баҳолашда қўлланиладиган сифат синовлари услублари тўғрисидаги , шунингдек , уни сақлаш ва ташиш шартлари тўғрисидаги кичик бўлимлар (ҳаволалар) кўринишида якунланилади. Стандартлашда сифатни баҳолаш услублари стандарти алоҳида ўринни эгаллайди. Товарлар сифатини меъѐрлаш бу сифатни белгилашнинг стандарт услубларини ҳам талаб қилади. Чунки хом-ашѐ ва тайѐр маҳсулотни баҳолаш уларни истеъмолчи томон ҳаракатинин турли босқичларида амалга оширилади, товарни у ѐки бу сифат гурухига киришида хатога йўл қўймаслик борасида ҳамда тегишли ҳисоб- 73 китобларни амалга оширишда стандартлашнинг сифатни баҳолаш услублари кўзда тутилади. Стандарт ҳужжатларининг бетида классификация системаси бўйича группанинг белгиси кўрсатилади. Давлат стандартлари ГОСТ-индекси, регистрацион рақами ва тасдиқланган йилини ифодаловчи рақамдан иборат. Қайта кўриб чиқилган ҳамма категориядаги стандарт ҳужжатларининг 1- бетида уларнинг белгиси ва улардан олдин бўлган стандарт белгилари ҳам кўрсатилади. Баъзида стандарт рақами олдида юлдузча қўйилади. Бу стандартга ўзгариш киритилганлигини билдиради. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling