Метрология


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   96
Х= ---------- 
А 
Бунда: 
А – синашни сақлаган идишлар; 
А – синашга қўйилган идишлар сони. 
Маълум кўринишдаги идишларга ГОСТ лар ўрнатилади. Шиша 
идишларнинг кимѐвий мустаҳкамлигини аниқлаш учун 24 соат 10 % ли сирка 
кислотасида 40 
0
С температурада жойлаштирилади. Шиша идишларнинг 
ичкари босимга қаршилиги гидравлик ѐки ричагли пресс орқали текширилади. 
Девор қалинлиги махсус электромагнит ѐки индикаторли жиҳозлар орқали 
ўлчанади. Ювиш сифатини текширувчи текширади. У шиша синиқлари 
ювилган идишдаги хлорнинг миқдорини сувда, сувдаги температура ва 
босимни текшириб туради. Шишалар беркитгичлари ташқаридан текширилади, 
яъни герметик ва критик босим орқали текширилади. 
6.Озиқ-овқат корхоналарида ишлатиладиган норматив техник 
ҳужжатлар. 
Учувчи кислоталарни аниқлаш усули шароб, ярим тайѐр шароб 
маҳсулотлар ва коньяк спиртлари учун ГОСТ 13193-98 орқали олиб борилади. 
Сувли пар ҳайдаш усули орқали учувчи кислоталар коцентрациясини 
аниқлаш. Усулнинг моҳияти қуйидагидан иборат: бу усул асосан шароб ва 
коньяк спиртлари таркибидаги учувчи кислоталарни махсус жиҳозда сувли пар 
ѐрдамида ҳайдашдан иборат. Дистилят фенолфталеин иштирокида ишқор билан 
титрланади. Бу усулни олиб боришда ишлатиладиган аппаратлар, материаллар 
ва реактивлар: 
Тарози – ГОСТ 24104-80 
Термометрлар – 1-А2 ѐки 2-А2 ѐки 1-Б2 ГОСТ 215-73 
Секундомер ГОСТ 5072-79 


78 
Колбалар Кн 250; Кн 750 ѐки Кн 1000 ГОСТ 25336-82 
Музлатгич жиҳози – ГОСТ 25356-82 
Сув босимли насос – ГОСТ 25336-82 
Тубусли колба – 1-250 ѐки 2-250 ѐки 1-500 ѐки 2-500 ГОСТ 25336-82 
Томизгич ГОСТ 25336-82 
Бюретка – 1-2-25-01 ГОСТ 20292-74 
Шароб, ярим тайѐр шароб маҳсулотлари ва коньяк спиртларидаги 
альдегидни аниқлаш усули ГОСТ 12280-95 орқали олиб борилади. Бу усул
херес турига мансуб шароб, мева резаворли шароб, шампан шароби, коньяк ва 
коньяк спиртларида альдегидлар миқдорини аниқлашда қўлланилади. 
Альдегидлар йодометрик усулда аниқланади. Стандарт ОС СЭВ 4259-93 
талабига тўлиқ жавоб беради. Намуна олиш усули ГОСТ 14137-94 орқали олиб 
борилади. 
Намуна олиш ГОСТ 14137-94 стандарти орқали олиб борилади. 
Шароб, ярим тайѐр шароб маҳсулотлари, коньяклар ва коньяк спиртлари 
таркибидаги этил спирти миқдори ГОСТ 13191-98 стандарти орқали олиб 
борилади. Бу стандарт узум, мева-резаворли шароб ҳамда ярим тайѐр шароб 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда тадбиқ қилинади.
Этил спирти миқдори ареометр ѐрдамида аниқлаш усули. Ишлатиладиган 
аппаратлар материаллар ва реактивлар: 
Ареометрлар –АСП-1 ГОСТ 18481-96 
Термостат ѐки сув ҳаммоми 
Тарозилар – ГОСТ 24104-95 
Колбалар – 1-250-2 ѐки 2-250-2 ГОСТ 1770-94 
Колбалар – К-750 ѐки П-750 ѐки К-1000 ѐки П-1000 ГОСТ25336-97 
Цилиндрлар – 1 39/350 ГОСТ 18481-86 
Мўзлатгичлар – ГОСТ 15336-97 
Тубусли колбалар – 1-1000 ѐки 2-1000 ГОСТ 25336-97 
Сув босимли насоси – ГОСТ 25336-97 
NaOH – ГОСТ4328-97 
KOH – ГОСТ 24369-85 
Дистиллган сув ГОСТ 6709-97 
Индикатор қоғози 
Гўштли ярим тайѐр маҳсулотлар ГОСТ 49208-94 стандарти орқали 
текширилади. Гўштнинг сифати органолептик кўрсаткичлар орқали 
аниқланганда қуйидаги стандарт билан текширилади ГОСТ 7269-94 “Гўшт. 
Намуна олиш усуллари ва тозалигини текшириш усуллари”. 
Ярим тайѐр маҳсулотлар органолептик текширилганда бирон бир 
кўрсаткичи талабга жавоб бермаса кимѐвий, гистологик, микробиологик 
тажрибалар ГОСТ 7269-99, ГОСТ 23392-98, ГОСТ 19496-94, ГОСТ 21237-95 
стандартлар орқали олиб борилади. 
Текшириш учун катта бўлакли гўштдан камида 200 г кесиб олинади, 
пергамент қоғози билан қадоқланади ва тажриба хоналарига юборилади. 
Кимѐвий анализда ГОСТ 23392-98 учувчи ѐғли кислоталар, оқсиллар биринчи 


79 
маротаба парчаланиши миқдори аниқланади. Нистологик анализда ГОСТ 
19496-94, мускул тўқималари эндомезия ҳолатлари аниқланади. 
Бактериоскопияда тўқималардаги микроблар миқдори аниқланди. 
Гўштни суякдан ажратиб, тажриба тарозиларда ўлчанади. ГОСТ 24104-95 
бу орқали гўштнинг миқдори аниқланади. Ярим тайѐр маҳсулотларнинг физик-
кимѐвий кўрсаткичлари ГОСТ 49121-94 ва ТУ 28-19-94 бўйича қиймали ярим 
тайѐр маҳсулотлар учун қуйидагича бўлиши керак: 
Ярим тайѐр маҳсулотларнинг намлиги ГОСТ 4288-96 стандарти бўйича 
Чижов аппаратида олиб борилади. Ярим тайѐр маҳсулотлар таркибидаги нон 
миқдори крахмал миқдорига қараб ГОСТ 4288-96 стандарти орқали олиб 
борилади. 
3. Сут ва сутни қайта ишлаб тайѐрланган қатиқ маҳсулотлар фақат 
овқатбоплик аҳамиятига эга бўлмасдан балки пархез ва даволаш 
хусусиятларига ҳам эгадир. Буларга айниқса фцидофил маҳсулотлари – қимиз, 
қатиқ, кефир, творог мисол бўла олади. Қатиқ сутни сут ачитувчи бактериялар 
билан ачитиб тайѐрланади. 
Тайѐрланиш технологиясига қараб қатиқ қаймоғи олинмаган сутдан 
тайѐрланган ѐғли, қаймоғи олинган сутдан тайѐрланган ѐғсиз турларига 
бўлинади. Қатиқнинг сифати органолептик баҳолашда унинг ташқи кўриниши, 
консистенцияси ранги, таъми ва ҳиди аниқланади. Қатиқнинг ташқи кўриниши 
ва консистенцияси – қатиқ олинган идишнинг ҳолати унинг ташқи кўриниши, 
яхши беркитилган ѐки беркитилмаганлиги аниқланади. Қатиқнинг ҳиди ва 
таъми бу кўрсаткичларни аниқлаш учун, идиш қопқоғи олингандан кейин қатиқ
юзасидан ѐғ қатлами олиниб ташланади, идиш чайқатилади ва маҳсулот 
стаканга қуйилади. Қатиқнинг органолептик кўрсаткичи ОСТ 49-29-96 талабига 
мувофиқ бўлиши керак. 
Кефирнинг сифатини баҳолаш ОСТ 4019-96 га асосан амалга оширилади. 
1. Қанд ва бижғиш саноатида ишлатиладиган стандартлар. 
2. Гўшт – балиқ саноатида ишлатиладиган стандартлар. 
3. Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида ишлатиладиган 
стандартлар. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling