Метрология


Синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича эксперт-аудитор


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   96
 Синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича эксперт-аудитор 
учун тавсия этиладиган талаблар. 
Синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича эксперт-аудитор 
қуйидаги масалалар бўйича билимларни пухта эгалланган бўлиши керак: 

Синалувчи маҳсулотнинг хоссалари, уларнинг конструкциялари, 
технологияси, ишлаб чиқарилиши, бирикма ва материаллар таркиби; 

Аниқ синовлар ва уларнинг хиллари

Ишланма, аттестатлаш, синов ва ўлчаш услубларини қўллаш; 

Синов ва ўлчаш ускуналари, унинг ишлатиш ва техникавий хизмати, 
аттестатлаш, ўлчаш усуллари; 

Синовларнинг метрологик таъминланиши, қўлланиладиган ўлчаш 
воситаларни қиѐслаш (калибрлаш); 

Синов ва ўлчаш натижаларни қайта ишлаш, уларнинг аниқлик ва 
ишончлилигини баҳолаш усуллари ҳамда олинган натижаларни тахлил 
қилиш;

Мустахкамликка, сифат даражасига бўладиган талабларни аниқлаш 
усуллари, сифатни статистик назорати, сифатни, мустахкамликни 
баҳолаш усуллари, ишлатилишидаги тавсифлари, рад этиш ва 
шикастланганлигининг таҳлили; 

Синов лабораториясининг малакали ходимларига нисбатан талаблар; 

Синов натижаларини расмийлаштириш қоидалари; 

Синов лабораториясининг хоналарига ва ундаги шароитларга 
талаблар; 

Чет эллардаги ўхшаш синовларнинг даражаси. 
5. Эксперт-аудиторлар тайѐрлаш 
Ҳозирги бозор иқтисодиѐти даврида сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, 
уларнинг ташқи бозордаги ҳаридорбоплигини оширишда эксперт-аудиторларни 
тайѐрлаш муҳим аҳамият касб этади. 
Сертификатлаштириш фаолиятига қадам қўяѐтган корхоналар жамоалари 
ичида сертификатлаштириш фаолиятида ишлай оладиган, ўз касбни севадиган 
ходимлар талайгина топилади. Лекин бу соҳада уларни ўқитиш маълум бир 
ўзига хос хусусиятларга эга. Юқорида айтилган талабларга жавоб берадиган 
ходимларни танлаб олиш ва уларни сертификатлаштириш ва лабораторияни 
аккредитлаш ишларига тайѐрлаш катта маъсулият талаб қилади. 
Корхоналарда сертификатлаштириш сохасидаги ишларни инобатга олиб, 
сертификатлаштириш миллий идораси Ўздавстандарт томонидан эксперт-
аудиторлар тайѐрлаш махсус курслари ташкил этилиб, бу соҳадаги ўқишнинг 
ташкилий томонлари ЎзТМТИ нинг асосий фаолиятларидан бири деб 
каралмокда. Эксперт-аудиторларни тайѐрлаш одатда икки босқичда олиб 
борилади: назарий билимларни олиш ва аттестатлаш натижасида уларга 
тегишли расмий ҳужжатлар топшириш. 


123 
Назарий 
билимларни 
олишда 
малакали 
ўқитувчилар 
халқаро 
сертификатлаштириш соҳасидаги маълумотлар билан, сертификатлаштиришга 
тайѐргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган маълумотлар билан 
сертификатлаштиришда қатнашувчи томонлар ва уларнинг вазифалари ҳамда 
бурчлари билан, лабораторияларни аккредитлашга боғлиқ билимлар билан, 
сертификатлаштириш фаолиятида метрологик таъминот маълумотлари билан
сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий меъѐрлари ва уларга риоя қилишликдаги 
маълумотлар билан, маҳсулот сифатини яхшилаш ва унга таъсир кўрсатувчи 
омиллар билан кенг ва ҳар тарафлама таништиради. 
Талабаларнинг назарий билимларини Ўздавстандарт томонидан тузилган 
махсус комиссия баҳолайди. Баҳоланиш натижалари етарли даражада бўлса, 
уларга сертификатлаштириш миллий тизимининг эксперт-аудитори деган 
гувохномаси берилади (агар аттестатлашдан ўтмаса рад этилади). 
Эксперт-аудиторлар уларга юклатилган вазифалари бўйича муайян бурч 
ва масъулиятларга эгадирлар. 
Эксперт-аудиторлар текширув режаси белгиланган доирада фаолият 
юритмоқлик; холислик ва текширув натижаларини ҳаққоний баҳолаш; 
текширишга керакли ҳужжатларнинг кетма – кетлигини ва сақланишини 
таъминлаш ва бошқа шу каби бурчларга эгадирлар. 
Эксперт-аудиторлар ўз бурчларини виждонан бажармаслиги, хизмат 
вазифаларни суистеъмол қилиш, шахсий манфаати йўлида фойдаланиш, 
сўровчини камситиш ѐки унинг тижорат сирларини очиб ташлаш каби ҳатти - 
ҳаракатлари учун қонун олдида жавобгардирлар. 
Эксперт-аудитор фаолияти билан боғлиқ бўлган расмий ҳужжатлар 
иловаларда келтирилган. 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Эксперт – аудиторлар нима? 
2. Кимларни эксперт – аудиторликка тавсия этиш мумкин? 
3. Эксперт – аудиторларга қандай талаблар қўйилади? 
4. Эксперт – аудитор қандай хусусиятларга эга бўлиши керак? 
5. “Аудит” сўзининг маъноси қандай? 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling