Метрология


Маҳсулот сифатининг кўрсаткичи


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
 
2.Маҳсулот сифатининг кўрсаткичи 
Маҳсулот сифатининг кўрсаткичи маҳсулот сифатига кирувчи битта 
ѐки бир неча хоссасининг миқдорий тавсифи, унинг яратилиш ва ишлатилиши 
ѐки истеъмолидаги муайян шароитларга қўлланилишини қурилишига айтилади. 
Сифат кўрсаткичлари қуйидаги асосий талабларга жавоб беришлари 
лозим: 

Турғунлиги; 

Режали асосда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошишига ѐрдам 
бериши; 

Фан ва техника ютуқларини инобатга олиниши; 

Муайян вазифасига кўра маълум эҳтиѐжларни қондиришга 
лаѐқатлилиги. 
Вазифавий кўрсаткичлар маҳсулот хоссаларини тавсифлайди, уларни 
асосий вазифаларни белгилайди, маҳсулотни қўллаш соҳасини аниқлайди. 


126 
Машина ва асбобсозлик, электротехника ва бошқа буюмлар учун бу 
кўрсаткичлар буюм тарафидан бажариладиган фойдали ишни тавсифлайди. 
Турли хил конвейрлар учун вазифавий кўрсаткичлар, унумдорлик, юк 
узатиш масофаси ва баландлиги; ўлчаш асбобларида – аниқлик кўрсаткичлари, 
ўлчаш чегараси ва шунга ўхшашларни ташкил этади. 
Таркиб ва тузилиш кўрсаткичлари маҳсулотдаги кимѐвий элементларни 
ѐки гурухли тўзилишлар миқдорини ифодалайди. 
Таркиб ва тузилиш кўрсаткичларига қуйидагиларни мисол қилиш 
мумкин: 

Пўлатнинг таркибий компонентларини масса улушлари; 

Кислоталардаги турли таркибларининг концентрацияси

Коксдаги олтингугуртнинг, кулнинг масса улуши; 

Озиқ – овқат ва бошқа маҳсулотлардаги канднинг, тузларнинг масса 
улушлари киради. 
Хом-ашѐ, материаллар, ѐқилги ва электр қувватларини тежаб 
фойдаланиладиган кўрсаткичлари буюмнинг хоссаларини тавсифлайди ва 
унинг техникавий такомилланиш даражасини ѐки улар томонидан истеъмол 
қилинаѐтган хом-ашѐ, материаллар, ѐқилги ва электр қувватлар меъѐрини 
ифодалайди. 
Буюмларни тайѐрлашда ва ишлатишда шундай кўрсаткичларга хом-ашѐ, 
материаллар, ѐқилғи ва электр қувватини асосий турларининг солиштирма 
сарфланиши (сифат кўрсаткичининг асосий ўлчови); моддий ресурслардан 
фойдаланиш коэффициенти, яъни фойдали сарфланишига нисбати тушунилади, 
фойдали иш коэффициенти ва шунга ўхшашлар киради. 
Махсулотларнинг мураккаб хоссасини тавсифловчи, унинг эҳтиѐжини, 
мақсадини ва топшириқга биноан берилган вазифаларни бажаришга 
маҳсулотнинг функционал лаѐқатлиги деб аталади. 
Маҳсулотнинг бадиий ифодаланишини, шаклнинг 
тўғрилигини, 
композициянинг бутунлигини тавсифловчи мураккаб хосса маҳсулотнинг 
эстетиклиги деб аталади. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling