Шўрҳок ва шўрҳокли, шўртоб ва шўртобли, тақирли тупроқлар
ва қумликларни ўзлаштириш
Шўрҳок ва шўрҳоксимон ерлар ўзлаштириладиган районлар. Шўрҳок
ва шўрҳокли тупроқларнинг мелиоратив ҳолати, ўзлаштириш технология-
лари (зовурлаштириш, текислаш, кузги-қишки шўр ювиш, шоли экиб
шўрини ювиш, ўзлаштиришда қўлланиладиган агромелиоратив тадбир-
лар). Ўзлаштирилган ерлардан фойдаланиш йўллари (дастлабки ўзлашти-
риш экинлари, асосий экинлар ва уларнинг агротехникаси, алмашлаб экиш
тизими, ўзлаштирилган ерларни мелиоратив назорати).
Шўртоб ва шўртобли ерлар ўзлаштириладиган районлар. Шўртоб ва
шўртобли тупроқларнинг мелиоратив ҳолати, ўзлаштириш технологиялари
(зовурлаштириш, текислаш, кузги-қишки шўр ювиш, шоли экиб шўрини
ювиш, ўзлаштиришда қўлланиладиган химиявий тадбирлар). Ўзлаштирил-
ган ерлардан фойдаланиш йўллари.
Тупроқларни ўзлаштириш ва ўзлаштирилиши мумкин бўлган тақирли
ва тақирсимон, гипсли, карбонатли тупроқлар, уларнинг мелиоратив
ҳолати, ўзлаштириш технологияси, ўзлаштиришнинг ўзига хос усуллари
(чуқур юмшатиш, тилмалаш, минерал ва органик моддалар солиш,
қумлаш).
Ўзлаштирилган ерлардан фойдаланиш йўллари (дастлабки экинлар ва
уларнинг агротехникаси, алмашлаб экиш тизими).
Қумликлар ва қумли тупроқлар тарқалган районлар. Қумликларни
мустаҳкамлаш ва дарахтзорлар барпо қилиш. Қумликларни кўчишига
қарши қўланиладиган агротехник тадбирлар. Кимёвий ва фитомели-
орация.
Тупроқлар эрозияси, сел оқими, уларни олдини олиш
ва қарши кураш тадбирлари
Сув ва шамол эрозияси. Тарқалиш районлари, вужудга келиш сабаб-
лари. Сув ва шамол эрозиясини олдини олиш ва уларга қарши кураш
тадбирлари (агротехник, ўрмон-техник ва гидротехник). Суғориш натижа-
сида юзага келадиган ирригация эрозияси ва уни олдини олиш ҳамда унга
қарши кураш тадбирлари.
Ўзбекистонда сел оқими вужудга келадиган минтақалар. Сел оқимини
пайдо бўлиш сабаблари. Сел оқимига қарши кураш чоралари (агроўрмон,
мелиоратив ва гидротехник тадбирлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |