Мева-сабзавотчилик ва узумчилик ва 5410100 Агрокимё ва


Шўрланган тупроқлар, уларнинг турлари. Шўрҳок ва шўрҳокли


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana20.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1635112
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Мел ва ер туз. Дастур. 2016. МСУ

Шўрланган тупроқлар, уларнинг турлари. Шўрҳок ва шўрҳокли, 
шўртоб ва шўртобли ҳамда тақирли тупроқлар 
Шўрҳок ва шўрҳоксимон тупроқлар. Шўртоб ва шўртобли тупроқлар. 
Ўзбекистонда шўрланган тупроқларнинг тарқалганлик ҳолати. Тупроқлар-
нинг шўрланганлик даражаларига кўра турлари. Тупроқларнинг шўрлан-
ганлик характери (туз таркиби)га кўра турлари. Тақирли ва тақирсимон 
тупроқлар. 
Тузлар ва уларнинг ўсимликларга таъсири. Ўсимликларнинг
туз таъсирига чидамлилиги
Шўрланган тупроқларда учрайдигани тузлар. Тузларнинг сувда 
эрувчанлиги. Тузларнинг ўсимликларга таъсири даражалари. Зарарли ва 
зарарсиз тузлар. Тузлар антагонизми. Тузларнинг ўсимликларга таъсир 
сабаблари: а) бевосита (тупроқларнинг физиологик қуруқлиги, ўсимликлар 
минерал озиқланишининг бузилиши, ўсимликларнинг заҳарланиши); б) 
ишқорийликнинг бирдан ортиб кетиши; в) шўртобланиш.
Экинларнинг тузга чидамлилиги. Тупроқда тузларнинг йўл қўйилиши 
мумкин бўлган миқдорлари. Тузга чидамлиликка таъсир этувчи шароитлар 
ва уни ошириш йўллари. 
 
Сизот сувлари, режими, баланси, критик ва мўътадил
чуқурликлари. Тупроқнинг туз режими ва баланси 
Тупроқ сувлари: сизот, ер ости сувлар (босимли ва босимсиз) артезиан 
сувлари. Сизот сувлар режими ва унга таъсир этувчи шароитлар. Сизот 
сувларининг тупроқнинг сув ва туз режимига ва экинлар ҳосилдорлигига 
таъсири. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив режимлари (автоморф, 
автоморф-гидроморф, гидроморф). Сизот сувларининг мўътадил чуқурлик-


11
лари ва уларни белгиловчи омиллар. Сизот сувларнинг критик чуқурликла-
рини белгиловчи омиллар. Сизот сувлар баланси. 
Тупроқнинг туз режими ва баланси (ижобий, салбий, мувозанат).
 
Тупроқлар шўрланиши ва ботқоқланишини олдини олиш ва ҳамда 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling