Мева-сабзавотчилик ва узумчилик ва 5410100 Агрокимё ва
малакаларига эга бўлиши керак
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Мел ва ер туз. Дастур. 2016. МСУ
малакаларига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги «Мелиорция ва ер тузиш» фани ихтисослик фанлар мажмуасига тааллуқли бўлиб, талабалар уни IV семестрда ўрганишади. «Мелиорация ва ер тузиш» фани ўқув режасидаги «Тупроқшунослик ва агрокимё», «Деҳқончилик илмий изланиш асослари билан», «Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини механизациялаштириш», «Минтақавий деҳ- қончилик тизимлари», «Ўсимликшунослик», «Пахтачилик», «Экинларни суғориш ва суғориш тизимларидан фойдаланиш» фанлари билан услубий жиҳатдан узвий боғлиқ. «Мелиорация ва ер тузиш» фанининг бош муҳим вазифаси талаба- ларга Республикада қишлоқ хўжалик ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, экинларнинг туз таъсирига чидамлилигини ошириш, қишлоқ 7 хўжалик экинларидан юқори ҳосил олишда мелиорация соҳасидаги муаммаларни мувафақиятли ҳал қила оладиган, ер ва сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, ер тузиш ишларини олиб бориш, ер турларининг таркиби, ҳудудий жойлашуви ҳамда ташкил этилаётган фермер хўжаликларига ер майдонларини ажратиб бериш, ички майдон- ларни тузиш каби назарий ва амалий билимларни беради. Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни Суғориладиган деҳқончилик республиканинг қурғоқчил минтақасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштирувчи асосий йўналиш- лардан бири ҳисобланади: етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотла- рининг асосий қисми – 97 фоизи суғориладиган ерлардан олинмоқда. Республикада суғориладиган ерларнинг 56-60 фоизи турли даражада шўрланган бўлиб, бундай ерларнинг мелиоратив ҳолатини ўрганиш, уларнинг шўрланиши, ботқоқланиши, шамол ва сув эрозияларини, сел оқимини олдини олиш ва унга қарши кураш тадбирлари, қўриқ, бўз ва ташландиқ ерларни ўзлаштириш ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллектор-зовур тармоқларидан самарали фойдаланиш, деграда- цияга учраган ерларни яхшилаш, шўр ювиш, қумликларни мустаҳкамлаш, шўрхок ва шўртоб тупроқларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалик плани ва карталарини илмий асосланган ҳолда тузиш, ички хўжалик ер тузиш ишларини самарали амалга ошириш, экинларни далалар бўйича райионал жойлаштириш, суғориладиган гектар маҳсулдорлигини ошириш тадбирла- ри шу куннинг долзарб масалалари бўлиб ҳисобланади. Республиканинг қишлоқ хўжалигитда амалга оширилаётган ислоҳот- лар, ишлаб чиқаришга жорий этилаётган инновацион технологиялар, атроф муҳит таназзуллининг кучайиши ушбу соҳа мутахассислари ишига ҳам қўшимча талаблар қўймоқда. Шу сабабдан ушбу фан ихтисослик фани бўлиб ҳисобланади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling