Мева-сабзавотчилик ва узумчилик ва 5410100 Агрокимё ва
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Мел ва ер туз. Дастур. 2016. МСУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фан бўйича талабаларнинг тасаввур, билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
Фаннинг вазифалари бўлиб талабаларда тупроқнинг сув-физик
хоссаларини яхшилаш, тупроқ ва ўсимликларнинг сув режимини бошқариш, сувларнинг сифатини яхшилаш, суғоришнинг сувтежамкор технологияларини татбиқ этиш, суғориш тизимларини такомиллаштириш ва улардан самарали фойдаланиш, сув ўлчаш ва ҳисобини юритиш, тизимда сув исрофгарчилигига қарши кураш, тупроқлар мелиоратив ҳолатига таъсир этувчи табиий ва ирригация-хўжалик шароитларнинг ноқулай элементларини яхшилаш, шўрланган ва ботқоқланган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда қўлланиладиган мелиоратив тадбирлар тизимидан табақалаштирилган ҳолда фойдаланиш, экинларининг туз таъсирига чидамлилигини ошириш тадбирларини қўллаш, коллектор-зовур тармоқлари фаолиятини яхшилаш, шўрхок ва шўртоб ва тақирли тупроқлар, қум ва қумли тупроқларни мустаҳкамлаш ва ўзлаштириш, шўртоб тупроқларни яхшилаш, мелиорацияга қилинаётган харажатларнинг самарасини ошириш, тупроқлар эрозиясининг олдини олиш ва унга қарши кураш тадбирларидан кенг фойдаланиш, фермер хўжаликлари план ва карталарини тузиш, ер фондидан юқори самарада фойдаланиш, экинларни илмий асосланган алмашлаб экиш тизимини ишлаб чиқиш ва уни хўжаликда оптимал жойлаштирилишини ташкил қилиш ва амалга ошириш, хўжаликда ер кадастирини юритиш, суғориладиган гектар маҳсулдорлигини ошириш, мелиорация ва ер тузиш ишларига қилинаётган харажатларни қопланишини таъминлаш каби масалалар бўйича амалий кўникмалар шакллантириш ҳисобланади. Фан бўйича талабаларнинг тасаввур, билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар «Мелиорация ва ер тузиш» фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр: -Ўзбекистон республикасида қишлоқ хўжалик ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, республика ер фондидан рационал фойдаланишга оид Қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар; -Ўзбекистон республикасининг ер фонди, ундан фойдаланиш тоифа- лари, тупроқлар бонитети, ер кадастри ва геодезия асослари; -тупроқдаги сув шакллари ва тупроқнинг сув-физик хоссалари; -минтақадаги сув ресурслари ва суғориш суви манбалари; -суғориладигани ерларни районлаштириш тамойиллари; -гидромелиоратив тизимлардан самарали фойдаланиш асослари; -тупроқлар мелиоратив ҳолатини табиий ва иригация-хўжалик шаро- итларининг таъсири; -суғориладиган ерларни мелиоратив районлаштириш тамойиллари, мелиоратив назоратни амалга ошириш; -тузларнинг ўсимликларга таъсир этиш сабаблари; 5 -минтақадаги экологик ҳолат, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; -тупроқ ва ўсимликларнинг сув режимини бошқаришни; -суғоришнинг тупроқ, микроиқлим ва ўсимликларга таъсири ҳамда уларни бошқаришни; -сув ресурсларининг антропоген таъсирда ўзгариши ва уларнинг сал- бий оқибатларини олдини олишни; -суғориладиган ерларнинг сув режими ва балансини аниқлаш ва уларни мўътадиллаштиришни; -суғориш тизимида гидрометрия ва диспетчерлик хизматини ташкил этиш ва амалга оширишни; -суғориш тизимларини қайта қуриш ва яхшилашни; -тупроқлар мелиоратив ҳолатига салбий таъсир этувчи ноқулай таби- ий ва иригация-хўжалик шароитларини олдини олиш ва унга қарши кураш тадбирларини; -тузларнинг ўсимликларга зарарли таъсирини камайтириш тадбирла- рини; -қишлоқ хўжалик экинларининг туз таъсирига чидамлилигини оши- риш йўлларини; -ерларни мелиорация қилиш, ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш йўлларини; -коллектор-зовур тармоқларидан самарали фойдаланиш тадбирла- рини; -хўжаликда ер тузишда бажариладиган съёмкалар ва усулларини ҳам- да уни амалга оширишни; -хўжалик план ва карталаридан фойдаланишни; -хўжаликлараро ва хўжалик ичида ер тузиш ишларини билиши ва Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling