Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

5. ХУСУСИЙ МЕВАЧИЛИК 
 
5.1. Субтропик мева экинлари 
Таянч иборалар - субтропик мевалар, жой танлаш, боғ барпо қилиш, 
кўчатларни экиш муддатлари, усуллари техникаси, кўчатларни 
парваришлаш, боғларни ўғитлаш, суғориш, шакл бериш, кесиш, касаллик ва 
заракунандаларга қарши кураш, ҳосилни териш, ташиш, сақлаш, анор, 
анжир, хурмо, чилонжийда. 
Анор – иссиқсевар ўсимлик, фойдали ҳарорат суммаси 5000 
о
С га 
етганда ундан аъло сифатли мева олинади. Жанубий ҳудудларда анор 
денгиз сатҳидан 1200 м баландликда, қарийиб 700 мм ёғингарчилик 
тушадиган лалмикор ерларда етиштирилади. Анорзор боғлар бир йиллик 
кўчатлардан барпо этилади. Анорзор боғ барпо этиш учун ер бошқа мева 
дарахтлар учун тайёрлангандек, одатдаги усулда тайёрланади. Анор совуқ 
шамоллардан ҳимояланган ва қуёш қиздириб турадиган унумдор қумоқ бўз 
ерларда ўсади. 
Шўрланган ва ботқоқлашган ерларда яхши ўсмайди. Анор кўчатлари 
бир-биридан 4 х 2 м оралиқда, лалмикор ерларда ўстирилганда эса 5 х 4 м 
оралатиб ўтқазилади. Анор четдан чангланадиган ўсимлик, лекин ўз-
ўзидан ҳам чанглана олади. Шунинг учун, анорнинг ҳар хил навларини 
аралаштириб экиш ҳосилдорликни оширади. 
Анор кўчатлари асосан баҳорда - март ойи охири апрел ойи 
бошларида экилади. Кўчатлар экиладиган ўраларнинг чуқурлиги 60 см, 
кенглиги 75 см гача бўлади. Кўчатлар экишдан олдин ерлар чуқур 40-50 см 
чуқурликда плантажли плуглар билан ағдариб ҳайдалиши лозим. Кўчатлар 
экилгандан сўнг жўяклаб суғорилади. Суғорилгандан 2-3 кун ўтгач, 
кўчатлар тўғрилаб чиқилади ва зарур бўлса, улар тагига тупроқ тортилади. 
Анор кўчатлари ўтқазилган дастлабки йили вегетация даври давомида 10-
12 марта (гектарига 600-700 м

ҳисобида) суғорилади. Анорлар 
тупроғининг намлиги дала нам сиғимига нисбатан 75-80 % да сақланади. 
Охирги сув октябрнинг биринчи ўн кунлигида берилади. Ҳар галги 
суғоришдан сўнг тупроқ етилиши билан суғориш эгатлари ва ўсимлик 
таглари ҳамда қатор оралари юмшатилади. Ўсимлик қатор оралари ёз 
давомида 4-5 марта юмшатилади. Кузда анор туплари ёстиқча олиниб 
тупроқ билан кўмилади. 
Қишда қаттиқ совуқ бўлмайдиган ва ҳарорат 15-16
о
дан пастга 
тушмайдиган, жанубий ҳудудларда анор туплари кўмилмай ўстирилади. 
Дастлабки икки йил давомида қатор оралари қора шудгорлигича 
қолдирилади, ундан кейинги йиллар қатор ораларига сидерат экинларни 
экиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ҳосилга кирган анор ўсув даврида 9-10 марта суғорилади. Суғориш 
нормаси гектарига 800-900 м
3
, анор тупларини қишда осон бўлиши учун 
ўсув даврида бостириб суғорилади. Шохлар моғорламаслиги учун қишда 


175 
суғорилмайди, лекин қиш жуда қуруқ келганида бир-икки марта гектарига 
1500-2000 м
3
меъёрида суғорилади. 
Ёш анорзорлар боғ барпо қилгандан сўнг учинчи йилдан бошлаб 
гектарига 25-30 т ҳисобидан гўнг берилиб ўғитланади, бешинчи йилдан 
бошлаб эса ҳар уч йилда бир марта 35-40 т дан гўнг ишлатилади. 
Минерал ўғитлардан дастлабки икки йилда ҳар йили гектарга таъсир 
этувчи модда ҳисобида 30-35 кг дан азот, 20-25 кг дан фосфор ва 7-8 кг 
дан калий солинади. Учинчи, тўртинчи йилда азот ва калий миқдори икки 
баробар, фосфорни эса 1,5 баробар оширилади. 
Беш ёшли ва ундан ошгандан кейин ҳар гектарга азот нормаси 100-
120 кг/га, фосфорники 60-65 кг ва калийники 25-30 кг/га етказилади. 
Унумдорлиги паст ерларда азот ва фосфор миқдори 1,5-2 баробар 
оширилади, шулардан азотнинг 50 % и ёз давомидаги озиқлантиришда 
берилади. Ўғитлар ёш боғларда 15-20 см чуқурликда, ҳосилга кирган 
анорзорларда эса 35-40 см гача чуқурликда солинади. 
Кузда анор туплари қишга кўмилгандан кейин, қатор оралари 25-30 
см чуқурликда ҳайдалади. Шудгор қилинган ер баҳорда бороналанади, 
қатордаги ўсимликларни ёнлари эса, ўсув даври давомида 2-3 марта 
юмшатилади. Мунтазам равишда суғориб туриш муҳим ўрин тутади, акс 
ҳолда анорлар ёрилиб кетади. Ҳар галги ёки ҳар икки суғоришдан кейин 
оралари юмшатилади. 
Анжир. Боғни парвариш қилиш агротехникаси ҳам анорзорлардаги 
сингари бўлади. Шунинг учун, фақат фарқ қиладиган айрим 
хусусиятларига тўхталиб ўтамиз. Боққа узунлигининг 2/3 қисмигача 
қисқартирилган бир йиллик кўчатлар ўтқазилади. Озиқланиш майдони 
анорга қараганда катта 5х4 м бўлади. Анжир тупига бўйи 30-40 см га 
етадиган паст танали дарахт кўринишида шакл берилади. Танадан юқорида 
3-4 та асосий шох қолдирилиб улардан иккинчи ва ундан кейинги тартиб 
шохлари шакллантирилади. Анжир тупига бу хилда шакл берилса, уни 
қишда кўмиш қулай бўлади. Асосий шохлар ҳаддан ташқари кўп бўлиб 
кетса, анжир тупи ҳам катталашади ва оқибатда тупни кўмиш ва очиш 
ишлари қийинлашади. 
Анжир туплари очилгандан кейин иккинчи йилга қолдириладиган 
асосий шохлар танланади, қолган шохлар кесиб ташланади. Шохлар 
узунлигининг тахминан учдан бирига (1,5 м га яқин) қисқартирилади. Ҳар 
қайси шохда 40-50 см қисқартирилган иккинчи тартиб новдаларидан уч-
бештаси қолдирилади, қолган шохлар кесиб ташланади ёки ўсган сайин 
чилпиб борилади. Ундан кейинги йилларда юқори тартиблардаги шохлар 
чиқарилади. Дарахт яхши шохлашини кўплаб, дастлабки икки-уч йилда 
эрта кўкламда асосий шохларнинг учлари ҳамда ўтказувчи марказий 
шохлар қисқартирилади. Жуда кўп бутаб ташланмайди, чунки унинг 
оқибатида кўп бачки новдалар чиқараверади, лекин шохи кўпаймайди. 
Суст шохланганида 40-60 см узунликда новдалар учи чилпинади. Анжир 
шу йилги новдаларида, асосан ўртача узунлиги 40 см ча бўлган биринчи-
учинчи тартиб шохларда мева ҳосил қилади. Шунинг учун, буташ пайтида 


176 
айнан ана шундай шохлар чиқаришга эришиш лозим. Аммо шох-шабба 
ҳаддан ташқари қалинлашиб кетса, бу ҳол дарахтнинг мева ҳосил 
қилишига салбий таъсир кўрсатади. 
Анжир ўсимлиги тўп мевалардан икки марта ҳосил беради. 
Биринчиси июнь охири - июль бошида етилади. Бу мевалар кам шира 
бўлиб, хўжалик жиҳатдан унчалик аҳамиятли эмас. Августдан октябрь ойи 
ярмигача-то кўмиш пайтигача иккинчи ҳосил етилади. Лекин, асосий 
ҳосил (70-75 %) августда тўла пишади. 
Шох-шаббага шакл берилган бўлса, унинг парвариши қуриган, 
синган ва қалинлаштирадиган шохларни кесиб ташлашдан иборат бўлади. 
Қариган анжир дарахти ёшартирилади, бунинг учун шох-шаббанинг 
айрим қисмлари буталиб, йил давомида 2,5 м узунликка етадиган новдалар 
чиқаради. Ёш шохлар ҳосил қилиш мақсадида бу новдалар ёзда чилпинади. 
Баъзи навларида бачки новдалар ҳосил қилади. Бу эса, жуда сермеҳнат 
ҳисобланган кўмиб ўстириш ўрнига анжирни бачки новдалардан 
ўстиришга ўтиш фикрини туғдиради. 
Кўпчилик ҳудудларда кўмиш ҳисобга олиниб 3 та асосий шох 
чиқариб шакл берилади, кўмиш пайтида шохлардан бири синганда ҳам 
анжир тупи сақланади. Вегетация даври давомида илдиз бачкилари 2-3 
марта олиб ташланади, шох-шаббани қалинлаштирадиган ҳосилсиз шу 
йилги новдалар, ғовлаб кетувчи новдалар ва қуриётган қари шохлар июнь-
июль ойларида бир-икки марта буталади. 
Анжирзорлар барпо қилинган дастлабки йили 10-12 марта; 
ўтқазилгандан кейин дастлабки уч йил мобайнида 10-11 марта суғорилади, 
ҳосилга кирган анжирзорлар эса, жанубий ҳудудларда 7-10 марта, 
шимолий ҳудудларда 4-5 марта (гектарига 800 м
3
ҳисобида) сув берилади. 
Шохлари моғорламаслиги ва чиримаслиги учун қишда суғорилмайди. 
Вегетация даври давомида тупроқнинг бир метр қаватидаги намлиги 18 % 
атрофида бўлиши керак. Ундан ҳам кўп намлик, гарчи ҳосилни (8,5-10 %) 
оширса ҳамки, меваларнинг кучли ўсишига, уларнинг ўсиши кеч 
тугалланишига сабаб бўлади. Оқибатда кузга бериб новдаларнинг учки
қисмлари пишмай қолади ва қишда ҳатто тупроқ остида кўмилган 
бўлишига қарамай совуқ уради. 
Ҳосилга кирган анжирзорларнинг ҳар гектарига: (соф модда 
ҳисобида) 120-180 кг азот, 90-120 кг фосфор ва 45 кг калий берилади. Йил 
оралатиб гектарига 10-12 т дан гўнг солинади. Ҳосилга кирмаган 
анжирзорга солинадиган ўғитларнинг миқдори икки-тўрт марта 
камайтирилади. Ўзбекистоннинг шимолий зонасида ҳосилдор ёш 
анжирзорларга 60 кг азот, 45 кг фосфор ва 10 т чириган гўнг берилади. 
Анжир туплари октябрнинг иккинчи ярми - ноябрнинг бошларида 
баргнинг тўкилишини кутиб ўтирмай (улар узоқ вақтгача тўқилмай 
тураверади) кўмилади. Кўмиш олдидан анжир қатор оралари суғорилади, 
ҳайдалади. Анжир туплари ҳар доим бир томонга қаратиб қатор бўйлаб 
эгилади ва ерга ётқизиб, тепасига похол ёки қамиш ёпилади, сўнгра 


177 
юмшоқ нам тупроқ тортилади. Тана ва новдаларнинг ҳаддан ташқари эгиб 
юбормаслик учун анжир тупи остига тупроқдан «ёстиқча» қилинади. 
Баҳорги совуқлар ўтгандан сўнг (ўртача апрелнинг дастлабки 5 
кунлигида) анжир туплари очилади. Кеч очилганга қараганда барвақт 
очилган анжир тупларидан кўпроқ ҳосил олинади. Бу куртакларнинг 
моғорлашидан кам нобуд бўлиши ҳамда барвақт ўса бошлаши ва 
тўпмеваларнинг кўпроқ етилиши ҳисобига эришилади. Туплар очилгандан 
кейин дўнглар ёйилади, чуқурлар тўлдирилади ва майдон текисланади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling