Мевачилик асослари doc
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
Муҳокама учун саволлар: 1. Цитрус меваларга қайси мевалар киради ? 2. Қайси цитрус мева Ўзбекистонда кенг тарқалган ва қандай шароитда ўстирилади ? 3. Лимон кўчатларини етиштириш, иссиқхоналарга экиш ва парваришлаш хусусиятлари нималардан иборат? 4. Лимонни буташ ва шакл бериш техникаси ҳамда уни амалга оширишни айтинг? 5. Иссиқхоналарда ўстирилган лимоннинг зараркунандалари ва касалликлари ҳамда уларга қарши кураш чоралари нималардан иборат? 5.3. Ёнғоқ мевали экинлар Таянч иборалар – ёнғоқ мева, пекан, писта, бодом, биокимёвий таркиби, кўпайтириш, нав, ёнғоқзор боғ, парваришлаш, ҳосилни териш, ташиш, сақлаш. Ёнғоқ мевали экинларга ёнғоқ, манжурия ёнғоғи, пекан ёки сермой ёнғоқ, бодом, писта киради. Булардан энг кенг тарқалгани ёнғоқ, бодом ва писта ҳисобланади. Ёнғоқнинг ҳамма қисмидан фойдаланилади. Ёнғоқ мева мағзи жуда мазали ва тўйимли маҳсулот бўлиб, таркибида 60-70 % мой, 11-20 % оқсил, 20 % гача углеводлар ва витаминлар сақлайди. Хом ёнғоқ таркибида наъматакдагига қараганда 3-5 баровар ортиқ витамин С бўлади. Тўйимлилиги жиҳатидан ёнғоқ нон, гўштдан устун ва сариёғга яқин туради. Ёнғоқ Ўзбекистонда қадимдан экилиб ўстирилади. Дарахти баланд бўйли 25-30 метргача, диаметри 1,5-2 метрга етади, шох-шаббаси шарсимон ёки қуббасимон, кам шохлайди, қариган дарахтларининг пўстлоғи ёрилган бўлади. Илдиз тизими бақувват бўлиб, 4 метр чуқурликкача ўсиб боради, атрофга 10-15 метр таралади. Танаси ва асосий шохларининг асосида тиним ҳолатидаги куртаклар кўп бўлади. Ёнғоқ дарахти 8-10, пайванд қилинганлари 5-6 йилдан бошлаб ҳосилга киради. Ўтқазилгандан кейин 2- чи йилдаёқ ҳосил берадиган хиллари ҳам бор. Ёнғоқ 25-35 ёшга кирганда серҳосил бўлади ва ҳар 184 тупидан 100-150 кг, баъзиларида эса 300-500 кг гача ҳосил олинади. Лекин, ёнғоқда ҳам солкашлик бўлиб, бир йил кўп, иккинчи йил эса кам ҳосил олинади. Меваси августнинг охиридан октябрнинг бошларигача пишади. Ёнғоқ – уруғидан ва пайванд қилиб кўпайтирилади. Қалин пўстли йирик уруғли ёнғоқ танлаб олинади. Улар бир йилгача униб чиқиш хусусиятини йўқотмайди. Кузда экилади, стратификация қилинган уруғлар эса баҳорда экилади. Уруғлар 45-90 кун стратификация қилинади. Тахминан 20-25 кундан кейин уруғ 18-20 о С да кўкариб чиқади. Жуда юпқа пўстли уруғлар стратификация қилинмаса ҳам униб чиқаверади, аммо экиш олдидан улар 3-4 кун оқар сувда сақланиб, сўнгра сувли эгатларга 10 см чуқурликка қатор оралари 70 см қилиниб экилади. Уруғларни 10 см дан оралатиб ёнбошлатиб жойланади. Ҳар гектарга 900-1000 кг ёнғоқ экилади. Уруғлик кўчат дастлаб секин ўсади. Ўсув даври давомида камида 10 марта суғорилади. Улар иккинчи йили пайванд қилинади. Июн-июлнинг биринчи ярми пайвандлашнинг энг қулай муддати ҳисобланади, бунда махсус тўртбурчакли пичоқ ишлатилади ва 2,9 х 1,7 см катталикда куртакли қалқонча кесилади ёки оралиғи 2,9х3,0 см бўлган қўштиғли пичоқ ишлатилади. Пайвандтагнинг шимол томонидан, тагидан тўртбурчакли пўстлоқ қалқончаси кесиб олинади. Пайвандтаг қаламчасидан ҳам худди шундай, аммо куртакли пўстлоқ қалқончаси кесиб олиниб, пайвандтагнинг кесилган жойига ўрнатилади. Кейин пайвандни полихлорвинил плёнка билан яхшилаб ўралади. Пайвандлаш олдидан ва ундан кейин уруғкўчатлар қондириб суғорилади. Икки ҳафта ўтгач, плёнкани ечиб олиб, пайвандтаг куртак пайванд қилинган жойидан 10-15 см юқоридан кесиб ташланади, кейин у ўсаверади. Уруғ кўчат ва кўчатлар одатдаги агротехника асосида ўстирилади. Иккинчи йилнинг охирида кўчатларнинг бўйи 2 метрга етади ва боққа экишга тайёрланади. Бодом фақат пайванд қилиб кўпайтирилади. Уруғдан ўстирилганда ҳар хил авлод пайдо бўлади. Аччиқ бодом пайвандтаг вазифасини ўтайди. Уруғлик бодом 30-50 кун стратификация қилинади, у пўстлоқнинг қалинлигига боғлиқдир. Одатдагича экилади, ҳар метрга 10-12 та уруғ сарфланиб, улар 6-8 см чуқурликка экилади ва бир гектар ерга 300-350 кг уруғ сарфланади. Ниҳоллар 8-12 мартагача суғорилади. Унга дастлабки йили августда ва сентябрнинг ўрталаригача (уйғонмаган) куртак пайванд қилинади. Бир ёшли кўчатнинг бўйи 1,5 метр бўлиб, боғга кўчат қилиб ўтқазишга яроқли бўлади. Кўчат ўтқазиш учун шўрланмаган, сизот сувлари чуқур жойлашган унумдор ерлар танлаш керак. Ажратилган участка ҳаво яхши ўтиб турадиган бўлиши керак. Кўпроқ зарарлантирадиган совуқ ҳаво массаси тўпланиб қолмаслиги учун ҳаво яхши ўтиб турадиган бўлиши керак. Йилда 800 мм ва кўпроқ ёғин тушадиган тоғли ҳудудларда ёнғоқ ўстириш мумкин. Ёнғоқ кўчатлари ўтқазиш учун ер худди мевали экинларга тайёрлангандагидек ишланади. 185 Ҳосилга кирган ёнғоқ дарахтлари жуда бўйдор бўлиб кетиши туфайли кучли ўсадиган навларнинг кўчатлари бир-биридан 10х10 м оралатиб, унумдор ерларда эса 12х16 м, террасаларда ўстириладиган суст ўсадиган навлар 8х6 м оралатиб ўтқазилади. Дарахтлар қаторига ва қатор ораларига олма, олхўри, олча, тоғолча сингари оралиқ дарахтлар ўтқазилади. Ўралар чуқурлиги 50-70 см катталикда, плантажли плуглар билан ҳайдалмаган жойларда эса 70х100 см катталикда қазилади. Кўчатлар кузда ўтқазилгани маъқул, баҳорда эса имкони борича эртароқ ўтқазилиши керак. Агар кўчатларни қишда совуқ уриш хавфи туғилса, бунда дарахт экиш ишлари баҳорга қолдирилади.Баъзи навларда эркак ва урғочи гуллар бир вақтда гулламайди. Бундай ҳолларда чангловчи навлар ўтқазилиши керак. Ёнғоқ шамол ёрдамида ҳам чангланади. Кам унумдор ерларда экиш ўраларига тупроқ аралаштирилган гўнг солинади. Ёнғоқзорлар ҳам худди бошқа мевали боғлар каби парвариш қилинади. Текисликларда кўчат ўтқазилган йили ўсув даврида 12 мартагача, ундан кейинги йилларда 6-8 марта суғорилади. Шағалтош қатламли ерлар тез-тез, лекин камроқ нормаларда (гектарига 450-600 м 3 дан) суғорилади. Ноябрь-февраль ойларида 2-3 марта яхоб суви берилади. Сизот сувлар юза жойлашган ерларда яхоб берилмайди, ёзги суғоришда эса сувнинг тўхтаб қолишига йўл қўйилмайди, чунки бунга ёнғоқ бардош бермайди. Совуқ тушгунга қадар новдалар пишиб ёғочланишга улгуриши учун суғоришлар августда тугалланади. Лалмикор ерларда кузда қатор оралари ва қатордаги туп оралиқлари чуқур (20-25 см) ҳайдалади, дарахтларнинг атрофи ики-уч марта юмшатилади. Ёш боғларда дарахтлар зич ўсганда улар танаси атрофи чопилади ҳамда баҳорда ва ёзда ёғин-сочинлардан кейин 1 м 2 га 3-4 кг дан гўнг ёки 10-12 г дан азот ва фосфор солинади. Ҳосилга кирган ёнғоқзорларнинг ҳар гектарига : уч йилда бир марта 30-40 т гўнг ва ҳар йили 90-120 кг дан азот ва 60-90 кг дан фосфор (соф модда ҳисобида) солинади. Гектарига 800- 1000 м 3 ҳисобида 5-6 марта суғорилади. Шох-шаббага шакл беришда дарахтнинг танаси баланд 1,5-2 м қилиб қолдирилади. Ўтказувчи марказий шохни сақлаган ҳолда бир- биридан 30-50 см оралиқда жойлашган 6-10 та асосий шох қолдириб дарахтга сийрак-ярусли ҳолда шакл берилади. Кейинги йилларда шох- шаббани парвариш қилишда қуриган, нобуд бўлган ва ўралашиб кетган шохларни кесиб ташлаб сийраклаштириш билан чегараланилади, шохларнинг биргаликда ўсиши кузатиб борилади, улар ўртача қисқартирилади. Шох-шаббани совуқ урганда зарарланган новда ва шохлар соғлом ёғочлигигача буталади. Уйқудаги куртаклардан чиққан янги ўсув новдаларидаги кучлиларини қолдириб сийраклатилади, улардан шох- шаббанинг совуқ урган қисмлари тикланади. Агар қаттиқ қишда дарахтларни илдиз бўғзигача совуқ уриб кетса, улар тўнка қолдириб 186 кесилганда илдиз бачкиларидан қайта тикланади. Асосий шохларнинг учи қуриб қолса, шох-шаббалар ёшартирилади. Дарахт танаси ва асосий шохларининг пастки қисми кузда ва эрта баҳорда сўндирилган оҳакка тупроқ аралаштириб тайёрланган эритма билан оқланади. Уруғидан экиб ўстирилган ёнғоқ 8-10 йилда, пайвандланган ўсимликлар 5-6 йилдан бошлаб ҳосилга киради, 2-3 йилдан кейин ҳосилга кирадиган навлар ҳам бор. Суғориладиган ерларда 30-40 ёшли ёнғоқнинг ҳар тупидан ҳосил 100 кг га, ундан каттароқ ёшдагиларники 150 кг гача, айрим дарахтларники эса 500 кг гача етади. Ҳар гектарнинг ўртача ҳосили 40 ц гача боради. Ҳар йили мева ҳосил қилади, лекин бир йил кўп ҳосил қилса, иккинчи йил сустроқ мева беради. 50 ёшгача энг кўп ҳосил беради. Ёнғоқ дарахти 200-300 йилгача яшаб мева бериши мумкин. Меваси августнинг охиридан то октябр бошигача пишади. Мевалари тўкилишига қараб ҳар 2-3 кунда дарахтлар силкитилиб териб борилади. Бундай ҳолда мевалар тўла пишади ва яхши сифатли бўлади. Агар ёнғоқ ҳосили бир йўла териб олинадиган бўлса, у тўла пишган пайтда силкитилади, бунда ёнғоқ текис пишган бўлмайди. Ёнғоқ мевалари қуруқ ва яхши шамоллатиладиган биноларда сақланади. Ҳарорат 8 0 да ва унда кўтарилганда ёнғоқнинг мазаси ва озиқлик сифати тез пасаяди, 8-9 ойдан кейин мағзи сал аччиқ бўлиб қолади. Махсус совутгичли хоналарда 0 0 га яқин ҳароратда 2-3 йилгача сифатини пасайтирмай сақлаш мумкин. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling