Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Муҳокама учун саволлар: 
1. Мева экинлари қандай усуллар билан кўпайтирилади ? 
2. Мева экинларини уруғидан кўпайтириш қандай хусусиятларга эга, камчиликлари нималардан 
иборат ? 
3. Пайвандтаг деганда нимани тушунасиз ? 
4. Пайвандуст деганда нимани тушунасиз ? 
5. Пайвадтаг ва пайвандустнинг мос келиши нималарга боғлиқ ?
 
 


81 
2.2. Мева кўчатзорини ташкил қилиш 
 
Таянч иборалар – кўчатзор, кўчат, уруғ, биринчи дала, иккинчи дала, 
учинчи дала, кўпайтириш участкаси, шакл бериш участкаси, она боғ, 
парваришлаш, тайёр кўчат. 
Кўчатзорнинг аҳамияти ва вазифалари. Махсус ажратилган 
майдонларда мева, резавор-мева, манзарали ўсимликлар кўчати 
кўпайтириладиган хўжалик ёки унинг бир қисми мева дарахтлари 
кўчатзори дейилади. Товар хусусияти юқори бўлган қимматли навлар 
чиқариш ва саноат миқиёсида мева етиштириладиган боғлар барпо қилиш 
суръати, ўтказиладиган кўчатнинг миқдорига, сифатига кўп жиҳатдан 
боғлиқдир. 
Мева кўчатзорининг вазифаси – кўчат етиштиришнинг прогрессив 
усулларини қўллаб ва ишлаб чиқариш жараёнларида механизациядан кенг 
фойдаланиб, муайян ҳудуд учун районлаштирилган тур ва навга хос арзон 
ва сифатли кўчатлар етиштиришдан иборат. 
Намунали кўчатзорлар ташкил қилмасдан туриб боғдорчиликни 
ривожлантириш мумкин эмас. Мева кўчатзори мевачиликнинг ҳолатини, 
вилоят, туман, хўжалик боғларидаги ўсимликларнинг тур ва нав таркибини 
белгилайди. Мева кўчатзорида боғ ва мевазорлар барпо қилиш ҳамда 
уларни таъмирлаш учун стандарт талабларига жавоб берадиган, туман 
шароитига мос келадиган шу билан бирга аҳолининг ҳўл ва қуруқ 
меваларга, озиқ-овқат саноатини эса хом ашёга бўлган талабини қондира 
оладиган тур ва навлардан иборат кўчатлар етиштирилиши зарур. Шу 
билан бирга етиштириладиган навлар серҳосил, мазкур ҳудуд шароитига 
(совуққа, қурғоқчиликка, шўрхокка ва бошқаларга) чидамли, мевалари 
юқори сифатли, шунингдек касаллик ва зараркунандаларга чидамли 
бўлиши керак. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling