Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Нок учун пайвандтаглар маҳаллий ёввойи, ўрмон ноки. Бу 
нокнинг кўп тур хиллари Чимён тоғларидаги ўрмон массивларида ўсади. 
Бу пайвандтаг кучли ўсадиган, қишга чидамли, илдиз тизими ерга чуқур 
кирадиган ўқ илдизли маданий навлар пайванд қилинганда яхши тутиб 
кетади ва узоқ яшайди. Унинг айрим турлари илдиз бачкисидан кўпаяди. 
Маҳаллий маданий нав уруғ кўчатлари кучли ўсадиган яхши 
пайвандтаглар ҳисобланади.Маҳаллий навлардан Тошкент – нок ва Кулола 
навларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу иккала нав кучли ва бир текис 
пайвандтаглар беради ва буларни Тошкент вилоятида экиш учун тавсия 
этиш мумкин. 


89 
Самарқанд вилояти учун қурғоқчиликка ғоят чидамли пайвандтаглар 
тариқасида маҳаллий нокларнинг Шакар-Мурут ва Норинг навлари энг 
яхши пайвандтаглар ҳисобланади; Хоразм вилояти учун шўрга чидамли, 
сизот сувлари юза бўлган ерларда ҳам ўса оладиган маҳаллий Алмурут 
нав нок дарахти тавсия этилади; тоғ шароитида пайвандтаг сифатида Тян-
шань гуруҳига кирувчи (ҳар хил баргли) нокни экиш мумкин. 
Беҳи – нок учун ўртача пакана пайвандтагдир. Беҳи уруғидан ва 
вегетатив йўл билан (қаламча ва пархишдан) кўпайтирилади. Нокнинг бир 
қанча навлари билан беҳи физиологик жиҳатдан тўғри келмаслиги 
кузатилган. Беҳига уланган нок яхши тутиши учун оралиқ пайванд усули 
қўлланилади. А типидаги беҳи, шунингдек, беҳи маҳаллий навларининг 
кўчатлари пайвандтаглар учун энг яхши тип ҳисобланади. 
Беҳи учун пайвандтаглар. Маҳаллий тур беҳининг уруғ кўчатлари 
– беҳи учун энг яхши пайвандтаг ҳисобланади. Булардан Наманган 
вилояти учун Ширин ва Нордон, Фарғона вилояти учун оддий Қува 
(Чильги беҳи), Бухоро вилояти учун Туруш, Хоразм вилояти учун Алмурут 
беҳи, Самарқанд вилояти учун йирик мевали Самарқанд навлари тавсия 
этилади. Уларнинг илдиз тизими попуксимон, юза жойлашган бўлиб, нам 
тупроқда яхши ўсади. Республиканинг қолган бошқа вилоятлари учун энг 
яхши маҳаллий навларнинг уруғ кўчатларидан фойдаланиш мумкин. А 
типидаги беҳи энг яхши пайвандтаг ҳисобланади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling