Мевачилик асослари doc


Олча ва гилос учун пайвандтаглар


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Олча ва гилос учун пайвандтаглар. Олчани пайвандлаш учун 
антипка, магалёбка олчаси, хушбўй олча навлари энг яхши пайвандтаг 
ҳисобланади. Бу навларнинг илдиз тизими бақувват бўлиб, қурғоқчиликка 
жуда чидамли бўлади. Улар оғир тупроқни, ортиқча намликни ёқтирмайди, 
кам илдиз бачкилари чиқаради. Гилос ва олча пайванд қилинганда ўсади, 
лекин магалёбкага уланган гилоснинг кўпгина навлари узоқ яшамайди
баъзан 8-12 ёшдаёқ қуриб қолади. Гилос айрим турларини антипкага 
етарли даражада мос келмаслиги бунга сабаб бўлмоқда. 
Ёввойи гилос – гилос ва олча учун яхши пайвандтагдир. Унга 
қилинган пайвандтаг яхши тутиб кетади, кўчатзорда бақувват кўчатлар 
олинади ва боғда узоқ яшайдиган дарахтлар етиштирилади. Бу 
пайвандтагнинг камчилиги – антипкага қараганда совуққа чидамсиз бўлиб, 
қуруқ, илиқ ва нам ерлардагина яхши ўса олишидир. Ёввойи гилосга 
пайвандланган дарахтлар антипкага пайвандланган дарахтларга қараганда 
кечроқ ҳосил беради. Илдиз бачкилари чиқармайди. Унга пайвандланган 
навлар узоқ яшайди ва мўл ҳосил беради. 
Оддий олча – секин ўсганлиги сабабли олчанинг маданий 
навларини, айниқса гилосни пайванд қилиш учун пайвандтаг сифатида 
яроқсиз бўлади. Оддий олчанинг тур хиллари – Самарқанд олчаси 
олчанинг маданий навлари учун яхши пайвандтаг бўлади, илдиз бачкилари 
чиқаради. 
Олхўри учун пайвандтаглар. Олхўри учун (маҳаллий) сўғдиён 
олчаси энг яхши пайвандтаг бўлади. У ҳар қандай ерга яхши мослашади. 
Уруғдан кўпайтирилади, илдиз бачкилари чиқармайди. Совуққа чидамли 


90 
бўлади ва олхўрининг маданий навлари пайванд қилинганда яхши тутиб 
кетади. Пайвандтаг етиштириш учун тоғолчанинг кечки муддатда 
етиладиган уруғларини тайёрлаш маъқулдир. Унга пайвандланган навлар 
узоқ яшайди ва серҳосил бўлади. 
Шўрга ва қурғоқчиликка чидамли, сизот сувлари юза бўлган ерларда 
бемалол ўсадиган пайвандтаг сифатида маҳаллий Қора Олу олхўри тавсия 
этилади, у илдиз бачкисидан яхши кўпайтирилади. 
Тиканли олча – олхўри учун пакана пайвандтаг бўлади. У совуққа ва 
қурғоқчиликка чидамли. Кўпгина илдиз бачкилари чиқаради, уруғдан 
кўпайтирилганда илдиз бачкилари кам чиқаради. 
Шафтоли, ўрик ва бодом олхўри учун пайвандтаг сифатида 
Ўзбекистон шароитида фойдаланилмайди. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling