Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Экиш 
нормаси 
уруғларнинг 
йирик-майдалигига, 
уларнинг 
унувчанлигига, 
экиш 
муддатига 
ва 
пайвандтаг 
кўчатзорида 
уруғкўчатларнинг қалинлигига боғлиқ. 
Пайвандтаг кўчатзорига уруғлар бирмунча қалин экилади. Кузда 
экилганда экиш нормаси 10-15 % оширилади, чунки уруғларнинг бир 
қисми нобуд бўлиши мумкин. Уруғлар лента усулида икки қатор қилиб, 
қаторлар ораси 20-25 см, ленталар орасида 70-80 см ёки қаторлар орасини 
60-70 см қолдириб, бир қатор қилиб экилади. Уруғкўчатларнинг ўсиб 
кетиш хавфи бўлса, у вақтда ленталар ораси 60-70 см, қаторлар ораси 6-10 
см қилиб экилади. Бундай қалинликда экилганда гектарига: 30-40 кг олма, 
нок ва беҳи уруғи, 150-200 кг антипка уруғи, 250-300 кг олча ва ёввойи 
гилос уруғи, 400-500 кг тоғолча уруғи, 300-400 кг тиканли олхўри уруғи 
сарфланади. 
Экиш тартиби. Камроқ миқдордаги уруғлар қўлда, кўп миқдордаги 
уруғлар эса механизация ёрдамида экилади. 
Стратификацияланган уруғларни экишдан олдин қумдан яхшилаб 
тозаланади. Қўлда экилганда эса уруғлар маркёр ёки ип билан режа чизиғи 
олинган эгатларга қуми билан бирга экилади. 
Баҳорда яхши нишлаган уруғлар экиладиган куни намланади ва 
олдиндан режалаб олинган эгатларга қўлда экилади. Уруғлар юмшоқ 
тупроққа секин ташлаб устига нам тупроқ тортилади. Экиш тугагандан 
кейин олдиндан тайёрлаб қўйилган эгатлардан сув берилади. Кузда олма, 
нок, антипка, олчанинг қуруқ уруғлари экилади.
Муҳокама учун саволлар: 
1. Уруғлик пайвандтаг деганда нимани тушунасиз ? 
2. Пайвандтаг олиш учун уруғларни экиш муддатларини айтинг ? 
3. Уруғларни экиш нормаси ва чуқурлиги қандай бўлади ? 
4 – амалий машғулот. Мева дарахтларини пайванд қилиш усуллари ва 
тартибини ўрганиш 
 
Ишнинг мақсади: Талабаларни турли мева экинларини пайвандлаш 
усуллари ва тартиби билан таништириш. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling