Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Қишки пайванд - мева ўсимликларини фақат баҳор ва кузда эмас 
қишда ҳам пайванд қилиш мумкин. Қишда уруғ кўчатларини ковлашда 
қишки пайванд учун уларнинг бақувватлари ажратилади ва новдалар 
тайёрланади. Улар совуқ бўлмайдиган бинода нам қумга кўмиб қуйилади. 
Қишки пайванд январда ёки февраль бошида исталган ёруғ бинода уланади. 
Бунда уруғ кўчатлар қўшилган жойидан олиниб илдизлари ювилиб, лой 
қумларидан тозаланади, сўнгра уларга пайванд уланади. Бунинг учун уруғ 
кўчатнинг илдиз бўғизи олдидан қийшиқ кесиб танаси олиб ташланади ва 
шундай йўғонликдаги новдани олиб, у ҳам қийшиқ кесилади. Сўнгра ҳар 
иккаласини кесигидан ёрма тилча чиқазилади, новда билан уруғ кўчат 
кесиклари бир-бирига уланади. Уланганда уларнинг тилчалари бир-
бирининг орасига кириб туриши керак. Уланган жой лента ёки пўстлоқ тола 
билан маҳкам боғланади.
Қаламча пайванд қилиш усуллари - куртак пайванд тутмаган 
пайвандтагларда баҳорда пўстлоқ ёғочликдан яхши кўчадиган бўлиб 
қолгандан кейин куртаклари уйғонмаган ўсув куртаклари қайта пайванд 
қилинади.
Оддий қаламча пайванд - шундан иборатки, қаламча ҳам, пайвандтаг 
ҳам, қаламча йўғонлигига нисбатан 4-5 баробар узунликда қия қилиб 
кесилади, кейин қаламчанинг кесилган жойи пайвандтагнинг кесилган 
жойига 
шундай 
қўйиладики, 
пайвандустнинг 
камбий 
қатлами 
пайвандтагининг камбий қатламига тегиб туриши лозим, акс қолда улар 
тутмайди. 
Ишнинг қулайланиши ва пайванд қилинган қаламчанинг яхшироқ 
тутиши учун тилчали қаламча пайванд усули қўлланилади. 
Бу усулда ҳам худди оддий усулдагидек пайванд қилинади фақат қия 
қилиб кесилган ҳар иккала учлари йўналиб, иккита тилча чиқарилади. Бу 
тилчалар устма-уст қуйилади. Бу усулда қилинган пайванд яхшироқ тутади. 
Искана пайванд - бу усулда пайванд қилиш пайвандтаг ўз ўқига
нисбатан кўндалангига кесилади. Қаламчани пайвандтаг ёруғига тиқиб 
қўяётганида тирқиш боғ пичоғининг учи ёки қаттиқ ёғочдан ясалган пона 
билан икки томонга шундай қилиб кесиб қўйиладики, қаламча унинг 
орасига бемалол кирадиган ҳамда пайвандтаг билан пайвандустнинг камбий 
қатламлари бир-бирига тўғри келадиган бўлиши лозим. 
Тилма пайванд - қилишда пайвандтагнинг пастки қисми 20 – 25 см 
қолдирилиб, кесилади. Кейин ер юзидан 5-8 см юқори қисми қия қилиб, 
тана йўғонлигининг ярмидан оширилмай бўйига кесилади. Қаламчанинг 
охирги куртакдан пастки қисми учи ўткир понасимон қилиб икки 
томонидан йўнилади, кейин камбий қатламлари билан бир-бирига тўғри 
келадиган қилиб, пайвандтагнинг тилинган жойига қўйилади. Бу усулда 


104 
ўсимлик барг ёзмасдан олдин қандай пайванд қилинса, барг ёзганидан 
кейин ҳам шундай қилинади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling