Мевачилик асослари doc
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
Вазифа: 1. Пайвандлаш усуллари ва техникаси тартиби билан танишиш. 2. Қаламча ва куртак пайвандлашларни ўрганиб, ёзиб олиш. 3. Олма, ўрик, нок, гилос, олча каби экинларда куртак ва қаламча пайванд йўли билан етиштирилган ҳосилли дарахтларни таърифланг. Бунда қандай ўзгаришларни сезасиз? 2.6. Мева кўчатзорининг биринчи даласида амалга ошириладиган тадбирлар Таянч иборалар – мева кўчатзори, уруғ кўчат, биринчи дала, пайвандтаг, парваришлаш, қатор орасини ишлаш, юмшатиш, суғориш, ўғитлаш. Мева кўчатзорининг биринчи уруғ кўчатли дарахт турлари даласи бир йиллик уруғ кўчатлардан ёки клон пайвандтаг новдасини экиш билан барпо қилинади. Пайвандтаглар ўтқазилганда қатор оралари 80-90 см, қатордаги ўсимликлар оралиғи эса 30-35 см дан белгиланади. Ҳар бир гектар ерга 31,0-41,6 минг туп пайвандтаг экилади. Уруғ мевалиларнинг кўчатлари икки ёшлигида, биринчи далага кўпроқ оралиқ қолдириб пайвандтаг ўтқазилади. Пайвандтагларнинг ҳар бир нави даланинг алоҳида қисмига ёки кварталига ўтқазилади. Нами қочган кўчатлар ўтқазишдан аввал камида 4- 6 соат давомида сувга ботирилади. Ўтқазиладиган ерга келтирилган пайвандтаглар дарҳол кўмиб қўйилади. Ўтқазилаётган вақтда пайвандтаг таналари 25-30 см гача, илдизлари ҳам 25-30 см гача қисқартирилади. Кўмиб қўйилган ўсимликлар ёнига чуқур ковлаб, унга олдиндан чиринди ва яхши тупроқни аралаштириб аталасимон лой тайёрлаб қўйилади. Кўчат ўтқазишдан олдин пайвандтаг илдизлари ана шу лойга ботириб олинади. Бу билан пайвандтагларнинг қуриб қолишига йўл қўйилмайди ва ўсишининг дастлабки даврида қўшимча озиқланишини таъминлайди. Пайвандтаглар катта майдонларга махсус кўчат ўтқазиш машинасида – уч қаторли СШН-3 да ёки ўрмон дарахти кўчатлари ўтқазиладиган СЛЧ- 1 маркали машинадан фойдаланилади. Пайвандтаглар сув танқис бўлган, шартли суғориладиган ерларда гидробурлар ёрдамида ўралар ковланиб экилади, кичик майдонларда эса маркер билан олдиндан из олинган қаторларга ёки тортилган чизимча бўйлаб кетмон ёки белкурак билан ўтқазилади. Пайвандтаглар ер ҳайдаш вақтида плуг остига ҳам экилади. Бунда плуг биринчи марта ҳайдаб ўтишда ҳосил бўлган эгатларга ишчилар пайвандтагларни қўйиб чиқадилар, иккинчи марта ўтишида пайвандтагларни кўмиб кетади, кейинчалик улар қўлда тўғрилаб қўйилади. 105 Пайвандтаглар ўтқазилгандан кейин тик туриши, уларнинг илдиз бўғзи эса ер билан бир хил юзада бўлиши ёки 1-2 см чуқур туриши лозим. Кўчат чуқурроқ ўтқазилса жуда кўп бачки илдизлар пайдо бўлади. Булар кўчатларни биринчи далада пайвандлаш учун тайёрлашга қийинчилик туғдиради, куртак пайванд қилинган иккинчи ва учинчи далалардаги илдиз бачкилари кўчатлардан кўпгина озиқ моддаларни олади. Бундай кўчатлар мевали боққа кўчириб ўтқазилгандан кейин ҳам илдизлардан бачки новдалар чиқараверади. Оқибатда дарахтларни парвариш қилиш қийинлашади. Пайвандтагларни ўтқазиб бўлгандан кейин дала дарҳол суғорилади, чопиқ қилинади ва кетмон билан кўчат атрофи юмшатилади. Суғорилган ва чопилган ердаги ўсимликларнинг илдизлари баҳорда қуриб қолмайди, қишда эса уларни совуқ урмайди. Бундан ташқари, сув берилса тупроқ илдизларга яхшироқ ёпишади, қатор оралари юмшатилгандан кейин илдиз тизими яхши ўсади, уларни тупроққа кўмилган жойларидан ён новдалар чиқмайди, бу эса пайвандтагларни пайвандлашга тайёрлаш ишларини анча осонлаштиради, шунингдек, пайвандлаш вақтида уларнинг пўстлоғи тез кўчади. Кўчат қаторларининг тўғри бўлиши учун маълум масофаларга белгилар қўйилган махсус сим ёки оддий чизимча ишлатилади. Данак мевалиларнинг кўчатларини парвариш қилишда икки марта яганалаш ўтказилади. Биринчи марта кўчатлар иккитадан чинбарг чиқарган пайтда, ўсимликлар орасида 8-10 см қолдириб, иккинчи марта эса биринчи яганадан сўнг 2-3 ҳафта ўтгандан кейин 20-25 см оралиқда биттадан ўсимлик қолдириб яганаланади. Пайвандтаглар ўтқазилгандан кейин қатор оралари кетма-кет чуқур культивация қилинади. Бунда КРН-4,2, КРН-2,8 А, КОН-2,8, КСВ-25, НКУ-4- 6 осма культиваторлардан фойдаланилади. Уруғ кўчатзорда ерни ишлаш ва бегона ўтларга қарши кураш олиб боришдаги қилинадиган ишлар пайвандтаг кўчатзорида ҳам бажарилади. Қатор оралари ўсув даврида камида уч марта юмшатилади. Биринчи марта баҳорда кўчат ўтқазилгандан кейин, бир-бир ярим ой вақт ўтгач, иккинчи марта куртак пайванд қилиш олдидан июл ойи охирида ва учинчи марта қиш олдидан ноябрда юмшатилади. Суғориш техникаси, муддатлари ва миқдори пайвандтаг кўчатзоридан кам фарқ қилади. Тупроқ намлиги ДНС га нисбатан 70-80 % миқдорида ушлаб турилади. Куртак пайванд қилишдан 5-7 кун олдин уруғлик кўчатлар қондириб суғорилади. Бу шира ҳаракатини яхшилайди ва куртак пайванд қилинганда пўстлоқ осон кечади. Шунингдек, куртак пайванд қилингандан кейин ҳам куртаклар яхши тутиб кетиши учун дала дарҳол суғорилади. Биринчи далани ишлашдан мақсад пайвандтагларнинг яхши ўсишини таъминлашдир. Қаторлар ва қатор ораларини доимо бегона ўтлардан тоза ва юмшоқ ҳолда сақлаш мақсадга мувофиқдир. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling