111
3. МЕВА БОҒЛАРИ БАРПО ҚИЛИШ, ЁШ ВА ҲОСИЛГА КИРГАН
БОҒЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
3.1. Мева боғлари барпо қилиш
Таянч иборалар - боғ режаси, боғ лойиҳаси, барпо қилиш, ерни кўчат
экишга тайёрлаш, экиш, схемаси, чуқурлиги, техникаси, туп сони, тур ва
навларни танлаш ва жойлаштириш.
Мева боғининг ҳосилдорлиги, узоқ яшаши ва сердаромад бўлиши
унинг қанчалик тўғри барпо қилинганлигига боғлиқ. Мева дарахтлари кўп
йиллик ўсимликлар бўлиб, уларнинг ўсиши 30-35 йил ва ундан ҳам узоқ
давом этади.
Шунинг учун, боғ барпо қилишда йўл қўйилган
хато у
ҳосилга киргандагина пайқаб қолинади ва уни тузатиш қийин ёки
бутунлай тузатиб бўлмайди. Чунки, катта ёшдаги дарахтларни кўчириб
ўтқазишга кўп маблағ сарфланади, лекин у ҳамма вақт ҳам ижобий натижа
беравермайди.
Боғ барпо қилинадиган жой нотўғри танланганда боғ эрта қарийди,
дарахтлар тез издан чиқади, уларнинг ҳосил бериш даври қисқаради,
ҳосили камаяди ва мева сифати пасаяди. Боғ барпо қилишда қуйидагиларга
эътибор бериш керак: боғ учун қандай ер
участкаси ажратиш, боғ
майдонини қандай ташкил қилиш, экиш усулларини тўғри танлаш, тур ва
навларни танлаш ҳамда уларни боғда қандай
жойлаштириш каби
масалаларга баҳо бериш ва уларни тўғри ҳал қилиш лозим. Боғ
барпо
қилинадиган майдоннинг тупроғига, иқлим
шароитига,
ерни экишга
тайёрлашга, кўчат ўтқазиш техникасига ва ёш боғларни парвариш қилишга
эътибор бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: