Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Маҳаллий Сиверс олмаси. Унинг кўпгина тур хилларидан Олмаота 
ва Чимён олма хиллари энг яхши пайвандтаг ҳисобланади. Улар кучли 
ўсадиган пайвандтагларга киради ва пайванди яхши тутади, уруғдан 
кўпайишидан ташқари илдиз бачкисидан ҳам кўпаяди, совуққа ва 
қурғоқчиликка анча чидамли бўлади. Бу пайвандтагларнинг камчилиги 
шуки, уларнинг попук илдизлари кам бўлиб, ўқ илдизлари кўп бўлади. 
Улар полиморф бўлиб, ғоят хилма-хил пайвандтаг беради. Шу боисдан 
уруғ тайёрлашда бу тур – хилларнинг энг яхшиларини танлаш зарур. 
Маданий нав уруғ кўчатлари – Розмарин белый олма навининг 
уруғ кўчатлари баланд бўлиб, совуққа нисбатан қурғоқчиликка чидамли ва 
нисбатан бир тур пайвандтаг беришини кўрсатади. У осон куртак пайванд 
қилинади ва яхши тармоқланган попук илдизли кўчат беради. 
Туркман олмаси – Унинг икки хил – Бобоараб ва Ҳазорасп 
турларини сизот сувлар юза жойлашган, шўрланган ерларда (Хоразм, 
Қорақалпоғистон, Бухоро вилояти, Мирзачўл ва Қарши дашти ва бошқа 
жойларда) ўстириш тавсия этилади. Илдиз бачкиларидан, пархишлардан ва 
камдан-кам уруғдан кўпайтирилади. У ўртача бўйли пайвандтаглар 
гуруҳига киради. Уни қурғоқчиликка нисбатан чидамли тур сифатида 
тоғли, тоғ олди ҳудудларда ва шағал тупроқда ўстириш учун синаб кўриш 
лозим. 
Вегетатив йўл билан кўпайтириладиган клон пайвандтаглар. Бу 
пайвандтагларга парадизка ва дусен киради. Пайвандтагларнинг кўпгина 
типлари бўлиб, уларга пайванд қилинган барча маданий навлар яхши 
тутади. Улардан деярли барча мамлакатларда, жумладан Кавказ орти ва 
Марказий Осиё давлатларида кенг фойдаланилади. 
Дусен – ўртача паст бўйли пайвандтаг, парадизка ёки райка - энг 
паст бўйли пакана пайвандтагдир. VIII тип парадизканинг ватани – 
Арманистон, 1Х тип парадизканинг ватани – Грузиядир. VIII типдаги 
пайвандтаглар Марга Хиндзор деган пакана олма дарахтидан келиб 
чиққан, 1Х тип эса Хамандули деган Грузия олмасининг клони 
ҳисобланади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling