Мевачилик асослари doc


 – амалий машғулот. Мевали дарахтлар ҳосилини чамалашни


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
10 – амалий машғулот. Мевали дарахтлар ҳосилини чамалашни 
ўрганиш 
 
Ишнинг мақсади: Талабаларга мевали боғлардаги ҳосил миқдорини 
олдиндан чамалашни ва ҳосилни териш усулларини ўргатиш. 
Материаллар ва жиҳозлар: 
1. Дарслик ва монографиялар. 
2. Ҳосилни теришда ишлатиладиган нарвон, идишлар макетлари. 
3. Ҳосилни териш, ташиш ва сақлаш бўйича жадваллар, плакатлар. 
4. Ҳар хил мева турлари ва навлари, янги узилган мевалар, муляжлар, 
консервалари. 
Асосий тушунчалар: Боғларда мева ҳосилини олдиндан билиш катта 
аҳамиятга эга. Чунки бу боғларда ишчи кучига бўлган талабни аниқлашга, 


157 
ҳосилни териб олишда ишлатиладиган челак, сават, ящик, нарвон, 
транспорт воситаларини, мева сақланадиган музхоналар ва шунга ўхшаш 
асбоб-ускуналарни олдиндан тайёрлаб қўйишга имкон беради. Боғларда 
етиштириладиган ҳосил миқдори бир неча усуллар билан аниқланади. 
Биринчи усул-дарахтнинг ҳосил шохларида шаклланган мева 
куртакларига қараб, иккинчи усул баҳорда мева куртакларини ёппасига 
гуллашига қараб аниқланади. Бунда дарахтнинг катта-кичиклиги, шох-
шаббасининг ҳажмига, қишки совуқлардан шикастланмаган шох ва 
гулкуртакларнинг гуллашига қараб беш балли шкала бўйича белгиланади. 
Гуллар ғўрага айланиши улар нормал шароитда чангланишига боғлиқ. 
Одатда, уруғли мева дарахтларида жами гулларнинг 10-15 % сақланиб, улар 
ғўрага айланса, боғлардан мўл ҳосил олиш мумкин. Данакли меваларда 
гуллар ғўрага, ғўралар мевага айланиши умумий гул сонига қараганда 
уруғли меваларга нисбатан кўпроқ бўлади. Ҳамма дарахтлардаги гул ва 
ғўраларни бирма-бир санаш қийин. Шунинг учун бир нечта бир хил ёшдаги 
дарахтларнинг бир томонга қараб жойлашган бир хил катталикдаги 
шохларини олиб, уларнинг бутоқлари бўяб қўйилади ёки тахтачалар 
осилади. Ҳар бир шаклдаги гул сони аниқланади, кейин умумий гуллардан 
нечтаси ғўрага, ғўраларнинг нечтаси мевага айланганлиги вақти-вақти 
билан бир неча марта саналади. Ғўрани санашда асосан яхши шаклланган 
ғўра ва мевага айланган қисми ҳисобга олинади. Айрим сабабларга кўра, 
ғўранинг кўп қисми тўкилиб кетса, албатта бу сабабларни ҳам ҳисобга олиш 
керак. Битта шохдаги гул, ғўра ва мевалар сони аниқлангандан кейин у ҳар 
бир дарахтда нечта она шох бўлса, шохлар сонига кўпайтирилиб, бир туп 
дарахтдаги ғўра ёки мевалар сони аниқланади. 
Ҳар қайси навда қулай шароитда ўсган дарахтлар ҳосилини олдиндан 
аниқлаш учун 10 та тупи ажратилади ва уларни бошқа дарахтлардан фарқ 
қилиш учун танаси бўяб қўйилади. Агар майдон катта бўлса, уларнинг 
жойлашишига қараб, алоҳида қилиб 5-10 туп дарахт ажратиб олиниб
ҳосили олдиндан аниқланади. 
Вазифа:
1. Дарслик ва адабиётларда келтирилган маълумотлардан фойдаланиб 
айрим мева дарахтларининг гуллаш фоизини аниқланг. 
2. Маълумотлардан фойдаланиб ҳосил шохларида сақланиб қолган 
ғўра ва мева миқдорини аниқланг. 
3. Мева экинлари тури ва навига қараб бир дона меванинг тахминий 
вазнини ўрганинг. 
4. Дарахтлар озиқланиш майдони, сони ва ҳосилга кирганлари 
аниқланиб, гектаридан олинадиган ҳосил миқдори топилсин. Турли мевали 
экинлар бўйича олинган маълумотларни 28-жадвалга ёзинг. 
5. Дала шароитида мева ҳосилини чамалашни ўрганинг. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling