Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
Кураш чоралари: Эрта баҳорда куртаклар уйғонгунга қадар 5 % ли 
№ 30 препарати ёки 3 % ли Нитрофен пуркаш тавсия этилади. Шунингдек, 


149 
томорқалардаги дарахтларга 200 грамм кирсовунни 2 литр сувга эритиб
сўнг 800 грамм солярка ва унга 7 литр сув аралаштирилиб дарахтларга 
пуркалади.
Ўсимлик битлари (ширалари). Мева дарахтларига олма яшил бити, 
шафтоли бити, қизил бўртмали олма бити ҳамда бошқа турлардаги битлар 
зарар келтиради. Улар барг, новдалар ва ўсув нуқталаридаги ширани сўриб 
озиқланади, натижада барглар бужмаяди, шаклини ўзгартиради, муддатдан 
олдин тўкилади, новдалар ўсишдан қолади, шунингдек битлар шираси 
билан барглар ифлосланади. Шира билан зарарланган дарахтлар меваси 
кичик бўлиб, мазаси бузилади.
 
Кураш чоралари: Ўсув даврида БИ – 58 (1,5-2,0 л/га), Децис (0,5-1,0 
л/га), Каратэ (0,4-0,8 л/га) ёки Карбофос (2,5-4,5 л/га) пуркалади. 
Каналар. Мевали боғларда мева ўргимчакканаси, нок канаси, олма 
қизил канаси каби кўплаб турдаги каналар жиддий зарар етказади. Каналар 
баргларни, бир йиллик ёш новдаларни, ўсув нуқталарини ҳамда ёш ғўра 
меваларни сўриб зарар етказади. Зарарланган мевалар доғланиб, сифати 
пасаяди. Новдалар эса ривожланишдан орқада қолиб, қишга ва совуққа 
чидамлилиги пасаяди. 
 
Кураш чоралари: Мевали дарахтлардаги каналарга қарши ўсув 
даврида 1 % ли ИСО, Омайт (2,5-3 л/га), майдаланган олтингугурт (25-35 
кг/га), Неоран (1,2 л/га), Ниссоран (0,2 кг/га), Узмайт (2,5-3,0 кг/га), Ортус 
(0,75-1,0 л/га) каби акарицидларни қўллаш тавсия этилади.
 
3.7. Мева дарахтларини совуқдан ҳимоя қилиш тадбирлари 
 
 
Таянч иборалар - иқлим шароити, баҳорги совуқлар, қишки совуқлар, 
ҳимоя тадбирлари, совуққа чидамли, чидамсиз, суғориш, дутатиш, сув 
пуркаш.
Гуллаётган боғларни баҳорги совуқлардан ҳимоя қилиш боғлардан 
юқори ҳосил олиш учун энг муҳим тадбирдир. Келиб чиқиши жиҳатидан 
совуқлар икки хил: адвентив ва радиацион типда бўлади. Биринчи 
(адвентив) тип совуқ (арктик) ҳаво оқими босиб келишидан пайдо бўлади. 
Улар кенг ҳудудни қамраб олади, нисбатан узоқ вақт давом этади (2-3 кун 
ва ундан кўпроқ), ҳарорат кескин пасаяди, ҳавонинг абсолют намлиги 
пасаяди, шамол кучаяди, булут камаяди. Бу хавфли бўлиб, унга қарши 
курашиш қийин бўлади. Иккинчи (радиацион) тип совуқлар тупроқдаги 
иссиқликнинг чиқиши ва дарахтлар кундузи олган иссиқликни чиқариши 
натижасида айрим жойларда бўладиган тунги совуқдан иборатдир. 
Уларнинг пайдо бўлиши ва зарари, ҳаво очиқ, булутсиз бўлганда, 1 соатга 
яқин, шамолсиз ва қуруқ ҳавода кучаяди. Булут ердан ва дарахтлардан 
оладиган иссиқни ушлаб туради. Совуқларнинг бундай типи жуда тез-тез 
бўлиб, 3-4 соат давом этади. 
Ўзбекистонда баҳорги совуқлар март ойида жуда кўп, апрелда камроқ 
бўлади. Бу совуқлар, айниқса, эрта гуллайдиган мева дарахтлари – бодом, 


150 
ўрикка зарар етказади, баъзан, шафтоли, олхўри, олча, гилос, ёнғоқни ва кеч 
гуллайдиган дарахтлардан нок ва олмани ҳам зарарлантиради. 
Эрта совуқларнинг гулларга ёмон таъсири ҳароратнинг пасайиш 
даражасигагина боғлиқ бўлиб қолмай, балки гулларнинг ривожланиш 
фазасига ҳам боғлиқ бўлади: улар қанча кўп ривожланган бўлса, 
совуқлардан шунча кучлироқ зарарланади. Шунинг учун совуқлар қанча кеч 
бўлса, у шунча кўп зарар келтириши мумкин, ўсимлик ёш органларининг 
бирмунча ривожланишига тўғри келади (куртаклар, ғунчалар, гуллар, 
тугунчалар). Кейин бўладиган баҳорги ҳар бир совуқ, кам кучли бўлса ҳам, 
биринчи совуқларга қараганда кўпроқ зарар келтириши мумкин.
Олча, шафтоли ва ўрик гуллари совуқларга бирмунча чидамли бўлади. 
Мева дарахтларининг гулларини 2-3 
0
С ҳароратда 5 соат давомида 
совуққа қолдирилганда уларнинг нобуд бўлиш фоизи қуйидагича бўлган: 
Хитой хурмоси (унаби), хурмо, ёнғоқ ва дўлана – 100 %, ўрик, тоғолча ва 
беҳи – 94-96 %, олча ва олма 89-90 %, олхўри – 77 %, шафтоли -70 % ва нок 
– 65 %. 
Нок, олхўри, олма ва ёнғоқ гуллари қисқа муддатли – 2,2-2,8
о
С, ўрик 
– 4 
0
С, шафтоли, бодом – 4,5
0
С ҳароратга бардош беради. 
Гуллар айрим қисмларининг паст ҳароратга чидамлилиги турлича 
бўлади. Гулнинг геницейи (уруғчи ва оғизчали тугунчаси) совуққа жуда 
таъсирчан бўлади. Баъзан тугунчалар ҳарорат - 1
0
С дан пасайганда ҳам 
зарарланади. Тоғолча, нок, олма ва олхўрининг тугунчаси паст ҳароратларга 
бирмунча чидамли бўлади. Чангчи тугунчаларга нисбатан анча паст 
ҳароратга ҳам чидайди. Масалан, гул чанги, ҳатто -20
0
С ҳароратда ҳам 
унувчанлигини сақлайди. Қора совуқлардан, баъзан, уруғкуртаклар 
зарарланади, натижада партенокарпик (уруғсиз) мевалар ҳосил бўлади, 
булар, кўпинча мазкур нав учун хос бўлмайди. Меваларда чўзинчоқлик, яра-
чақа, пишганда эса пўкак халқа, чатнаш ва ғуддалар пайдо бўлади. Кўпинча 
уруғли мева дарахтларининг тугунчаларини совуқ уриши натижасида 
уларнинг мевалари буришиб қолади.
Совуқлар тугунча ва гулларга кўпроқ, ғунчаларга бирмунча камроқ 
таъсир қилади. Ёпиқ ғунчалар фақат 3-5
0
С гача бўлган кучли совуқлардан 
зарарланади. Унча қаттиқ бўлмаган (-1
0
С), лекин мева тугиш даврида узоқ 
вақт давом этадиган совуқлар ҳосилни йўққа чиқариши мумкин. 
Ўсимликлар 0 
0
С дан паст ҳароратда зарарланганда ҳужайралари 
сувсизланади ва муз протоплазмани механиқ шикастлантиради. 
Протоплазма шу даражада сувсизланиб қоладики, натижада у қовжирайди, 
бужмаяди ва қуриб қолади. Ҳужайра совуқдан тўлиқ жароҳатланмаганда 
ҳужайралар орасидаги сув ҳужайрага ўтиб, унинг тургори тикланади ва 
ўсимлик ҳаётини давом эттиради.
Агар совуқдан кейин ўсимлик қуёш нурлари таъсирига дуч келса, 
бунда ҳужайралардан ҳужайра ораларига ўтган сув тезда буғланиб кетади ва 
ўсимлик ёки унинг қисмлари сувсизликдан (қуриб) нобуд бўлади. Агар 
эриш соя жойда секин ўтса, бунда ҳужайра тургор ҳолатга келиб, ўсимлик 


151 
тикланади. Шунинг учун совуқларга қарши кураш ўсимликдаги музнинг 
аста-секин эриши учун шароит яратишга қаратилган бўлиши керак. 
Дарахтларни ҳимоя қилишнинг икки усули – профилактик ва бевосита 
ҳимоя қилиш мавжуд. 
Профилактик тадбирлар: боғ барпо қилишда тур ва навларни танлаш, 
боғ учун жой ва тупроқ танлаш, қўлланиладиган агротехника ўсимликларни 
қора совуқларга чидамлилигини оширадиган дарахтларни озиқлантиришни 
кучайтириш ва ҳоказолардан иборат. 
Яна асосий тадбирлардан бири, мева дарахтларининг ўсишини 
мумкин қадар кечиктириш, баҳорги совуқлар ўтиб кетгунча уларнинг 
гуллашини кечиктириш. Бунда дарахтни ва боғни қуёш нуридан сақлаш 
орқали эришиш мумкин. Ана шу мақсадда кузда ва январь, февраль 
охирларида дарахтларга ёппасига – юқори қисмидан асосигача оҳак 
эритмаси пуркаш тавсия этилади (1 литр сувга 80 г оҳак, 5 г совун ва 30-35 
г тупроқ солиб тайёрланади). Эритма пуркалгандан кейин дарахт юзаси 
қуёшнинг тик нурларини яхши қайтаради, натижада куртак ва бошқа шох-
шабба камроқ қизийди, дарахт “мажбурий тиним” ҳолатида бўлади. Бу усул 
бир оз самара берса-да, куртакларнинг ёзилишини 2-6 кунга кечиктириши 
мумкин. 
Тупроқ қизишининг олдини олиш ва нам тўплаш мақсадида боғлар 
куз ва қишда ёппасига мўл қилиб бостириб суғорилади. Намнинг тупроқ 
орқали буғланиши, унинг ва яқинидаги ҳаво қатламининг ҳароратини 
пасайтиради. Натижада боғлардаги дарахтларнинг гуллаши 5-6 кунга 
кечиктирилади. 
Иккинчи асосий вазифа – дарахтларни қора совуқлардан сақлаш ёки 
ҳеч бўлмаганда уларнинг ёмон таъсирини бўшаштиришдан иборат. 
Бундай усуллар бир қанча. Улардан асосийлари қуйидагилар: 
Боғларни тутунлатиш – тутун нарсалар уюмини, тутун парда ҳосил 
қиладиган шашкаларни тутатиб ва самолётдан боғ устига ташланадиган 
қатор кимёвий бирикмалар ёрдамида ҳосил қилинади. 
Тутун уюмлари ахлат, гўнг, яроқсиз нам похол, шох кесиклари, қипиқ, 
барг ва бошқа кўп тутун ҳамда буғ чиқариб ёнадиган материаллардан ҳосил 
қилинади. Уюмнинг катта-кичиклиги 1-1,5 м баландликда ва 1,5- 2 м 
кенгликда бўлади. Тагида қуруқ ва енгил алангаланиб ёнадиган 
материаллар, устига нам, тутайдиган, ёнаётганда кўп тутун ва буғ 
чиқарадиган материаллар солинади. Уюм устига 2-3 см қалинликда тупроқ 
солинади, юқорисида эса тутун чиқиши учун тешик қолдирилади. 
Боғлардаги ҳарорат пасайиб 1-0 
0
С тушиб қолганда уюмлар шамол эсаётган 
томондан ёндирилади. Такрорий қора совуқлар бўлиб қолишини назарда 
тутиб, уларнинг ярмини қолдириб, яъни уюм оралатиб ёндирилади. Ёнган 
уюмлардан чиққан иссиқлик ҳаво ҳароратини градусини бир неча ўн 
улушидан 0,75-1,0 
0
С гача иситиши мумкин. Кучсизроқ совуқларда 
ҳароратнинг бундай ошиши ҳам ижобий натижа беради. Уюмлар ҳосил 
қилишдан асосий мақсад – кўпроқ қуюқ, барқарор тутун ва буғ чиқариш, 


152 
уларнинг боғ устига ёйилиб, ернинг ва дарахтларнинг нур тарқатишини 
камайтиришидан иборат. 
Тутунларнинг ҳаво ҳарорати исий бошлагунга қадар давом этиши ва 
қуёш чиқишидан 1-2 соат кейин тугатиш лозим. 
Боғларни иситиш учун дарахтлар тагига қизил фосфор ёқиш ҳам 
тавсия этилади (И.И.Туманов ва бошқалар), булар жуда кўп тутун ҳосил 
қилиб ёниш хусусияти билан фарқ қилади. Фосфор билан тутунлатиш 2-5 
соат давомида 3,8-6 
0
С иссиқлик бериши мумкин. Лекин, бу усул фақат 
кичик майдонлар ва алоҳида қимматли навлар учунгина қўлланилиши 
мумкин, чунки у жуда қимматга тушади. 
Боғларда совуққа қарши курашиш учун махсус грелкаларда 
(иситгичлар) нефт ва тошкўмирдан қилинган брикетлар ёқилади. Булардан 
асосан цитрус мевалар етиштириладиган боғларда фойдаланилади. Улар 
ҳаво ҳароратини 3 
0
С гача кўтаради, 150 грелка 1 га боғда ҳароратни 4-4,5 
0
С гача оширади. Катта боғларда улардан фойдаланиш бирмунча қийин, 
ҳамма вақт ҳам кутилган самарани бермайди. 
Совуқлар вақтида боғларни қондириб суғориш ҳам улар таъсирини 
бир мунча камайтиради. Ер бети сув билан қоплангунга қадар кўллатиб 
суғорилади. Бунда сув ҳарорати ҳаво ҳароратидан юқори бўлганлиги учун 
боғларнинг сув иситгичи ҳисобланади. Иккинчи томондан ҳосил бўлган сув 
буғлари ернинг ва дарахтларнинг нурланишини камайтиради ҳамда ҳаво 
ҳароратини пасайишига йўл қўймайди. 
Сўнгги йилларда совуқларга қарши курашда боғлар устини 
ёмғирлатиш тавсия этилади. Гуллаётган дарахтларга сув пуркашни ҳарорат 
– 2
0
С гача пасайганда бошлаш лозим. Сув совиган ҳавони иситади. 
АҚШ ва Францияда қора совуқларга қарши курашда вентилятор ва 
вертолётлар ёрдамида (30 км тезликда вақти вақти билан 10 минут) боғ 
устида 10 метр баландликда ҳаво қатламларини аралаштириш кенг 
қўлланилмоқда. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling