Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
Вазифа
1. Боғ асбобларини асосий турлари билан танишиш. 
2. Дарахтлар шикастланганда ишлатиладиган материаллар ва уларни 
тайёрлаш техникасини ўрганиш. 
3. Мева дарахтларини кесиш турлари, муддатлари ва техникасини 
ўрганиб, чизиб олиш. 
4. Мева дарахтлари турларига шакл бериш хилларини ўрганиш ва 
чизиб олиш. 
5. Р.Р.Шредер номидаги ЎзБУВИИЧ бирлашмаси Самарқанд филиали 
боғларида мева экинлари тур ва нав таркиби, кўчатлар ўтқазилиши, 
қалинлиги, парваришлаш тадбирлари, кесиш, шакл бериш, боғ барпо қилиш 


147 
хусусиятлари кабилар билан танишиш, олинган назарий билимларни амалда 
мустақкамлаш.
3.6. Мева экинларининг касаллик ва зараркунандалари ҳамда уларга 
қарши курашиш 
 
Мева экинларининг касалликлари ва қарши кураш чоралари 
 
 
Олма ва нок калмарази (паршаси). Бу касалликни олмада Vinturia 
inaegualis (Cooke) Wint замбуруғи чақириб, нокда эса Vinturia pirina Aderh. 
замбуруғи паразитлик қилади. Ўсимлик барги, мевалари, нокда новдалари 
ҳам зарарланади. Барглар ёзилиши билан оч рангли мойсимон доғлар 
ҳосил бўлиб, сўнгра қораяди, тўқ рангли бахмалсимон ғубор билан 
қопланади. Меваларда қора кул рангли юмалоқ доғлар ҳосил бўлиб, 
пўкакланади. 
 
Кураш чоралари: Касалликни йўқотиш учун 2-3 % ли Нитрофен, 
олдини олиш учун 2-4 % ли Бордосс суюқлиги, ўсув даврида 0,15-0,20 % 
ли Байлетон, 0,5 % ли Вектра, 1 % ли Топсин-М препаратлари билан 10-12 
кун оралатиб 3 мартагача ишлов берилади. 
Монилиоз касаллиги. Бу касалликни Monilia fructigena Pers. 
такомиллашмаган
замбуруғи чақиради. Асосан олма ва нок мевалари 
зарарланиб, кичкина қўнғир доғлар ҳосил бўлади ва тезда мевани 
қоплайди. Бужмайиб, мумланиб қолган мевалар дарахтда қолиб инфекция 
манбаи бўлиб хизмат қилади. Ҳосилни 50-70 % гача нобуд қилади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling