147
хусусиятлари кабилар билан танишиш, олинган назарий билимларни амалда
мустақкамлаш.
3.6. Мева экинларининг касаллик ва зараркунандалари ҳамда уларга
қарши курашиш
Мева экинларининг касалликлари ва қарши кураш чоралари
Олма ва нок калмарази (паршаси). Бу касалликни олмада Vinturia
inaegualis (Cooke) Wint замбуруғи чақириб, нокда эса Vinturia pirina Aderh.
замбуруғи паразитлик қилади. Ўсимлик барги, мевалари, нокда новдалари
ҳам зарарланади. Барглар ёзилиши билан оч рангли мойсимон доғлар
ҳосил бўлиб, сўнгра қораяди, тўқ рангли бахмалсимон ғубор
билан
қопланади. Меваларда қора кул рангли юмалоқ доғлар ҳосил бўлиб,
пўкакланади.
Кураш чоралари: Касалликни йўқотиш учун 2-3 % ли Нитрофен,
олдини олиш учун 2-4 % ли Бордосс суюқлиги, ўсув даврида 0,15-0,20 %
ли Байлетон, 0,5 % ли Вектра, 1 % ли Топсин-М препаратлари билан 10-12
кун оралатиб 3 мартагача ишлов берилади.
Монилиоз касаллиги. Бу касалликни Monilia fructigena Pers.
такомиллашмаган
замбуруғи чақиради.
Асосан олма ва нок мевалари
зарарланиб, кичкина қўнғир доғлар ҳосил бўлади ва
тезда мевани
қоплайди. Бужмайиб, мумланиб қолган мевалар дарахтда қолиб инфекция
манбаи бўлиб хизмат қилади. Ҳосилни 50-70 % гача нобуд қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: